Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эрон армиясига 1 000 та янги стратегик ва узоқ масофали операциялар учун мўлжалланган дронлар топширилди.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Батафсил: https://uza.uz/posts/677200

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


“Report”нинг хабар беришича, Брюсселда пенсияларнинг қисқартирилишига қарши намойишлар чоғида тўрт нафар полициячи енгил жароҳат олган.

Маълумотларга кўра, полициячилар ўт ўчирувчилар билан қисқа муддатли тўқнашув оқибатида жароҳатланган. Қисқа вақт ичида кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилган.

Ўт ўчирувчилар касаба уюшмаси вакили ҳамкасбларининг ҳаракатларини қоралаган.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи келаси ҳафта Нью-Йоркка ташриф буюриши режалаштирилган. Бу ҳақда “Mehr” агентлиги маълум қилган.

Таъкидланишича, Фаластин масаласига бағишланган йиғилиш БМТ Хавфсизлик кенгашида (Нью-Йорк) ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтади.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан бугун, 13 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида ҳам иштирок этади.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


“Terra” нашрининг ёзишича, Бразилия Федерал полицияси январ ойида мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силвага суиқасд ҳақидаги хабарлардан сўнг тергов ишларини бошлаган.

Қайд этилишича, полицияга президент ҳаётига таҳдид борлиги ҳақида январ ойи бошида маълумот тушган. Мактубда айтилишича, ҳозирча шахси аниқланмаган ҳужумчилар Лула да Силва ва Бразилия Федерал Олий суди судяси Алессандри ди Мораисга суиқасд уюштирмоқчи бўлган.

“CNN Brasil” телеканалига кўра, полиция фитна ташкилотчилари портловчи моддалар, гранаталар ва Америкада ишлаб чиқарилган Барретт М82 милтиқларини қўллашни режалаштирган, деб ҳисобламоқда. Мамлакат ҳукумати Лула да Силва ва ди Мораислар ҳаётига таҳдид тўлиқ бартараф этилгани ёки йўқлигини маълум қилгани йўқ.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Миллий банклараро процессинг маркази (Humo) устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, очиқ савдо жараёнларининг мажбуриятга эга таклифлар (BO)ни тақдим этиш босқичида 6 нафар талабгор иштирок этиш учун таклиф қилинган. Жараёнга Deloitte халқаро компанияси консултант бўлган.

Белгиланган муддатларда консультантга жамиятни сотиб олиш бўйича 3 нафар талабгордан мажбуриятга эга таклифлар (BO) келиб тушган ҳамда 65 млн доллар миқдоридаги энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ савдо ғолиби деб топилган.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Хорватияда бўлиб ўтган сайловларда амалдаги президент Зоран Миланович сайлов участкаларининг 100 фоизи маълумотларига кўра, рақиби Драган Приморатсдан уч баробар кўп овоз тўплаган. Бу ҳақда Давлат сайлов комиссияси маълум қилган.

Сайлов участкаларининг 100 фоизидан олинган маълумотларга кўра, Миланович 1 миллион 122 минг 859 овоз тўплаган бўлса, ҳукмрон Хорватия Демократик иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланган Приморатс 380 минг 752 овоз тўплаган. Сайловчиларнинг 44,18 фоизи иштирок этган.

Маълумот учун, Хорватия президенти беш йиллик муддатга сайланади ва асосан вакиллик функцияларини бажаради, ҳукумат ички ва ташқи сиёсатни белгилайди.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Женевада Буюк Британия, Франция, Германия ва Эрон ўртасида ядровий масала бўйича ёпиқ эшиклар ортидаги музокаралар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғариб-Ободий маълум қилган.

Музокаралар матбуот учун ёпиқ. Улар қаерда ўтказилиши ва иштирокчилар даражаси эълон қилинмаган.

Аввалроқ Ғариб-Абадий 13 январ куни Эрон ва Европа ўртасида ядровий битим тузиш масаласи бўйича маслаҳатлашувларнинг янги раунди бўлиб ўтишини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Эрон ва “Европа учлиги” ўртасидаги сўнгги ядровий музокаралар икки йиллик танаффусдан сўнг 2024 йил 29 ноябрда Женевада бўлиб ўтган эди.


Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Мамлакатимизнинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фариддин Насриев ушбу давлат маданий мерос, туризм ва ҳунармандлик вазири Сайидризо Солиҳий Амирий билан учрашди. Бу ҳақда "Дунё"АА хабар берди.
Мулоқот давомида сайёҳлик йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиришга доир асосий масалалар муҳокама қилинган.
Шериклик турли соҳаларда изчил давом этаётгани таъкидланган. Хусусан, жаноб Солиҳий Эрон Президенти ўзаро сайёҳлар оқимини жадаллаштиришга алоҳида аҳамият қаратишини билдирилган.

Якунда томонлар яқин келажакда сайёҳлик бўйича қўшма қўмита ташкил этиш ва ЮНЕСКО доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишган.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,08 сўмга ошди ва 12 972,08 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 121,97 сўмга тушиб, 13 223,74 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 1,16 сўмга пастлаб, 126,61 сўмни ташкил этди.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Курск вилоятида қўлга олинган Шимолий Корея аскарларини украиналик маҳбуслар билан алмашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Шимолий кореялик биринчи марта қўлга олинган аскарлардан ташқари, албатта, бошқалари ҳам бўлади. Бу вақт масаласи. Ким Чен Ин бизнинг Россияда ҳибсда бўлган ҳарбийларимиз билан алмашишга тайёр бўлса, ўзининг одамларини унга топширишга тайёрмиз”, деб ёзган у.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


2025 йилда Ўзбекистон парламентида мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бу жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.
Қайд этилишича, парламентда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини янада кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Қонун лойиҳасини хорижий давлатлар парламентлари тажрибасини ўрганган ҳолда ишлаб чиқиш режа қилинмоқда.

Бунда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш ҳамда мухолифат вакиллари 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш белгиланган.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


“Al Jazeera” телеканалининг хабар беришича, Суриянинг янги ҳукуматлари мамлакатда таълимни бепул қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда ўтиш даври ҳукумати таълим вазири Назир ал-Қодирий маълум қилган.

"Ҳукумат таълимни бепул қилишга ҳаракат қилмоқда - бу ҳар бир сурияликнинг ҳуқуқи. Биз Сурия халқининг хоҳиш-истакларига мос келадиган янги таълим лойиҳаси устида ишлаяпмиз", - деди у.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Австралияда самолёт дарёга қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “News” нашри хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳалокат кеча, 12 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:20 атрофида юз берган. Самолёт Дарвин шаҳридан 60 км шимоли-шарқда жойлашган Мидл-Пойнт қишлоғидаги тўғонга қулаган. Полициянинг таъкидлашича, тўғон тимсоҳлар макони ҳисобланади.

Самолёт бортида икки киши бўлган.  Улардан бири – 29 ёшли йўловчига зарар етмаган ва у воқеа жойидан олиб чиқилган, аммо 63 ёшли учувчи вафот этган.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


2025 йил 11 январда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Унга кўра, “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими” “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Бунда, йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


18 январь куни Американинг Лос-Анжелес шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича UFC 311 турнири бўлиб ўтади.
Шоунинг асосий воқеаси енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев ва рақиб Арман Царукян ўртасидаги жанг бўлади.

Шунингдек, мазкур турнирнинг прелим кардида ўзбекистонлик Богдан Гуськов ҳам октагонга чиқади. Дастлаб, Гуськовга бразилиялик Жонни Уокер рақиблик қилиши эълон қилинганди, бироқ Уокер жароҳати сабаб жангда қатнашолмайдиган бўлди. Гуськовга эса ўша куни америкалик Билли Элекана рақиб бўлади.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Виждонли киши хавфда яшаса, хиёнат қилувчи киши беҳаловат яшайди.

✍️ Маҳмуд аз-Замахшарий

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Уруш туфайли қочганларни эшитганмиз, аммо иқлим туфайли қочганларничи?
Олимларнинг таҳлилларига кўра сўнгги йилларда юзга келаётган экологик муаммолар келажакда катта талафотларни келтириб чиқариш эҳтимоли бор.

Хусусан, Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга келиб сайёрамизнинг 6 минтақасида 216 миллион киши “иқлим қочоқлари”га айланиши мумкин.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024 йилда Қозоғистонда 85 та экстремистик жиноят фош этилди.

Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook

Показано 20 последних публикаций.