“Палмейрас”нинг 18 ёшли бразилиялик ҳимоячиси Витор Реис тез орада “Манчестер Сити” футболчисига айланади. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Манбага кўра, клублар трансфер бўйича келишиб олган ва келишув якунланиш арафисида. “Манчестер Сити” Бразилия терма жамоасига Витор учун 40 миллион евро тўлайди. “Шаҳарликлар” раҳбарияти футболчини тезроқ Англияга келишини хоҳламоқда.
Реис марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди ва “Палмейрас” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook