Наманганда заргарлик йўналишида хорижий компания иш бошлайдиМуҳтарам Президентимиз ўтган йили 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифида Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” заргарлик корхонаси фаолияти билан танишган, вилоятда соҳани ривожлантириш борасида кўрсатмалар берган эдилар.
Орадан ўтган бир йил давомида Наманганда соҳада катта ўзгаришлар юз берди. Хусусан, Туркия тажрибаси асосида Наманганда олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Туркиянинг “LUCCA GOLD FACTORY” компанияси олтинни қайта ишлаш бўйича дунёда ўзига хос нуфуз ва тажрибага эга. Компания директори YALÇIN AKIN бошчилигидаги делегация вилоятимизга келди.
Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.
Ўзаро мулоқотда Наманганда хорижий компания иштирокида тилла маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Самимий ўтган суҳбатда Наманганда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун жуда катта салоҳият борлиги таъкидланди.
Янги ташкил этилаётган “NAMANGAN GOLD FACTORY” корхонаси учун 5 млн. АҚШ доллари миқдорида хориж инвестицияси киритилиши режалаштирилган.
Айни вақтда меҳмонлар вилоят марказидан хорижий корхона учун маъқул жойлар билан танишмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube