#Эътибор
🔹“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”
Рамазон ойи муносабати билан Наманган шаҳридаги "Роял" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил қилинди.
Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хотамов, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Вақф ҳайрия жамоаси бошчилигида Наманган шаҳар, Янги Наманган ва Давлатабод туманиларида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ва бошқа конфессия вакилларига ифторлик дастурхони ташкил қилинди.
Дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтириш лозимлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.