Namangan viloyati hokimligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok
Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/
Ишонч телефони: (71)2000722
Электрон почта: namangan@umail.uz
Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Муборак_ой_шукуҳи

🔹“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”

Рамазон ойи муносабати билан Наманган шаҳридаги "Роял" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил қилинди.


#Эътибор

🔹“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”

Рамазон ойи муносабати билан Наманган шаҳридаги "Роял" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил қилинди.

Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хотамов, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Вақф ҳайрия жамоаси бошчилигида Наманган шаҳар, Янги Наманган ва Давлатабод туманиларида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ва бошқа конфессия вакилларига ифторлик дастурхони ташкил қилинди.

Дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтириш лозимлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.


#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 4 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

УНГА КЎРА:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда қор ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


#ҚУТЛОВ

Мукофотлар муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги Қарорига кўра, бир гуруҳ истеъдодли қизлар тақдирланди.

Улар орасида Наманган вилоятининг 2 нафар вакиласи ҳам бор.

Хусусан:

Олимжонова Ақидахон Анваржон қизи - Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Тўйчиева Дилафруз Нуъмонжон қизи - Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультети 3-босқич талабаси.

Тақдирланганларни юксак мукофот билан чин дилдан қутлаймиз!


📌Мурожаат ва натижа.

🚛 Наманган Рақобат бошқармаси томонидан Поп туман, Эскитўда МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Мнинг қўмитанинг ишонч телефони орқали йўллаган мурожаати ўрганилди. Фуқаро мурожаатида АТБ “Халқбанк” Поп филиали томонидан пластик картасидан кредит учун кафил бўлгансиз деб 2.562.000 сўм маблағ ечиб олинганлигидан, аммо кредит олмаганлигини ва ҳеч кимга кафил бўлмаганлигини билдириб норози бўлиб, маблағни қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.

🤔 Ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида АТБ “Халқбанк” Поп филиали ходимлари билан суҳбатлашиб Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун моддалари талаблари юзасидан тегишли тушунчалар берилди.

✔️ Натижада АТБ “Халқбанк” Поп филиали томонидан фуқаронинг картасида кредит учун ечиб олинган асоссиз 2.562.000 сўм маблағ қайтарилишига ва истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat


Наманганда заргарлик йўналишида хорижий компания иш бошлайди

Муҳтарам Президентимиз ўтган йили 25-26 март кунлари  Наманган вилоятига ташрифида Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” заргарлик корхонаси фаолияти билан танишган, вилоятда соҳани ривожлантириш борасида кўрсатмалар берган эдилар.

Орадан ўтган бир йил давомида Наманганда соҳада катта ўзгаришлар юз берди. Хусусан, Туркия тажрибаси асосида Наманганда олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Туркиянинг “LUCCA GOLD FACTORY” компанияси олтинни қайта ишлаш бўйича дунёда ўзига хос нуфуз ва тажрибага эга. Компания директори YALÇIN AKIN бошчилигидаги делегация вилоятимизга келди.

Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.

Ўзаро мулоқотда Наманганда хорижий компания иштирокида тилла маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Самимий ўтган суҳбатда Наманганда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун жуда катта салоҳият борлиги таъкидланди.

Янги ташкил этилаётган “NAMANGAN GOLD FACTORY” корхонаси учун 5 млн. АҚШ доллари миқдорида хориж инвестицияси киритилиши режалаштирилган.

Айни вақтда меҳмонлар вилоят марказидан хорижий корхона учун маъқул жойлар билан танишмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


«Ахсикентни дунё тан оляпти. Бу бежизга эмас. У ўз пайтида дунёни тебратган цивилизацияга бешик бўлган. Наманган эса ўзининг гуллари билан аллақачон дунёни забт этиб бўлди», - ITB Berlin халқаро туризм ярмаркасида иштирок этиш учун Наманган вилоят делегацияси айни пайтда Берлинда бўлиб турибди.

Бугун Ахсикент археология парки директори Анвар Икром Қирғизистон, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик сайёҳлик агентликлари - Asia Expeditions, Kazakh Adventures ва Naxtour раҳбарлари - Александр Гусев, Луана Ринальди, Алия Маммедовалар билан учрашув ўтказиб, кегуси режалар бўйича келишиб олди.

- 64-Халқаро гуллар фестивали остонасидамиз. У жаҳонда ягона. Шундай нуфузли тадбирда унинг алоҳида экспозицияси бўлиши керак. Гул байрамига ўттиздан ортиқ гуруҳни тайёрлаб қўйдик, ҳозирдан, - дейди Александр Гусев.

Туристик фаолиятдан ташқари инфюлаэнсерлик билан шуғулланувчи Луана Ринальди Наманган ҳақида туркум лавҳалар тайёрлаш нияти борлигини маълум қилди.

Медиа Департамент


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О награждении Государственной премией имени Зульфии"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform

Показано 9 последних публикаций.