Mehrigiyo | Doctor Ali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


1,5 milliondan ortiq mamnun mijozlar bazasiga ega milliy kompaniya
Organik va ekologik toza mahsulotlarning keng assortimenti
🔸 "Mehrigiyo" – mustahkam sog'lik garovi

Savollar uchun @mehrigiyo_savol

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Сиз билармиднгиз?

Яқинда диабетиклар ўртасида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, оч қоринга 2 грамм имбир истеъмол қилиш қандаги шакар миқдорини 12% га пасайтиради.

🥦 Имбир – ҳар қандай озиш парҳези учун қўллаб-қувватловчи маҳсулот. У иштаҳани камайтиради ва метаболизмни фаоллаштиради.

🛡 Имбирни кундалик истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлайди ва организмни ҳимоя қилади! 💪🔥

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Ўтириб ишлаш тарзи – саломатлик учун хавф!

Ҳозирги кунда кўпчилик офисида, машинада ёки станок ёнида ўтириб ишлайди. Афсуски, бундай камҳаракат турмуш тарзи соғлиқ учун жуда хавфли, айниқса, жинсий саломатликка таъсир қилади.

Давомли ўтириб ишлаш кичик таносил аъзоларида қон айланиши бузилишига олиб келади.

Фаол ҳаракат қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва мунтазам танафуслар қилиш бундай хавфларни камайтиришга ёрдам беради! 🚶‍♂️💪

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚠️ Соғлик энг бебаҳо неъмат. Аммо унинг қадрини кўпчилик йўқотгандан кейин билади. Стресслар, уйқусиз тунлар, кўз ёшлар билан гормонларимизни бузиб, фақат иш-иш дея югуриб, ёшлигимизни, соғлигимизни йўқотганимизни сезмай ҳам қоламиз.

😓 Жони зир-зир оғриб турган одамга дунёдаги энг катта қувонч ҳам татимайди. Лекин ўлимдан бошқа ҳар нарсанинг иложи бор, касалнинг эса давоси албатта топилади. Шундай экан, ҳеч қачон “Энди кеч” деманг. Тирик эканмиз, ҳеч қачон кеч эмас!

✅ Саломатлигимизни асрашга, яхшилашга доим ҳаракат қилайлик. Бунда Сизга “Меhrigiyo” шифобахш ва органик маҳсулотлари энг яхши ёрдамчи!

🌿 “Меhrigiyo” – ичганингиз шифо бўлсин!

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Контраст душ фойдаси 🚿❄️🔥
✅ Иммунитетни мустаҳкамлайди – организмни чиниқтириб, касалликка чидамли қилади.
✅ Қон айланишини яхшилайди – юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди.
✅ Стресс ва чарчоқни камайтиради – асаб тизимини тинчлантиради.
✅ Терини ёшартиради – эластиклигини ошириб, ажинлардан ҳимоя қилади.
✅ Метаболизмни тезлаштиради – ёғ парчаланишини рағбатлантиради.
✅ Уйқуни яхшилайди – тинч ухлашга ёрдам беради.

🚿 Қабул қилиш:

30–60 сония иссиқ сув
10–30 сония совуқ сув
3–5 марта такрорлаш
Совуқ сув билан тугатиш

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Нега оч ҳолда ухлаш керак эмас? ✅

Кўпинча тунги овқатланишни чеклаш тавсия қилинади, лекин бутунлай оч ҳолда ухлаш ҳам яхши эмас. ❗️ Очлик ҳисси ва қон шакарининг пастлиги тинч ухлашга тўсқинлик қилиб, уйқу сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

🥛 Ёғли ва оғир овқатлардан қочинг, айниқса ухлашдан олдин. Унинг ўрнига бир неча соат олдин кальций ва магний бой маҳсулотлар истеъмол қилинг:
✔️ Сут маҳсулотлари
✔️ Янги сабзавотлар ва мевалар
✔️ Кашалар ва нон

Бу маҳсулотлар уйқуни янада осонлаштириб, барвақт уйғонишнинг олдини олади ва дам олиш сифатини яхшилайди. 😴💤

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Юрак соҳасидаги оғриққа қарши курашиш

✅ Ҳар куни бир стакандан қизил узум шарбати ичинг. Бу инфарктдан ҳимоя қилади ва юрак томирларининг тиқилиб қолишининг олдини олади.

✅ Кунига уч марта Е витаминига бой маҳсулотлар истеъмол қилинг: пишлоқ, сабзавотлар, дуккакли маҳсулотлар, творог ва ўсимлик мойи

✅ Доимий ҳаракат узоқ умр кафолати! Эрталаб ва кечқурун кўп қаватли уй зинапоясидан олти марта чиқинг ва хоказо. Бу веналарда қон айланишини яхшилайди ва юрак мушагини мустаҳкамлайди.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Қандли диабетдан қандай сақланиш мумкин?

✅ Рафинадланган углеводлар ва шакардан воз кечинг.
Бундай маҳсулотлар парчаланганда ҳосил бўлган шакар молекулалари тўғридан-тўғри қон томирларига тушади ва бу инсулин балансини бузиши мумкин.

✅ Спорт билан мунтазам шуғулланинг.
Жисмоний фаоллик инсулиннинг мувозанатли ишлаб чиқарилишига ёрдам беради ва диабет хавфини камайтиради.

✅ Тамаки чекмаслик.
Чеккандан кейин 5 йил ўтгач, қандли диабет ривожланиш эҳтимоли 13% га камаяди.

Соғлом ҳаёт тарзи қандли диабетнинг олдини олишда энг яхши восита! 💪🥗🚴‍♂️

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🩸Қондаги қанд миқдори нима сабабдан кўтарилади? Еган овқатимизданми?

⚠️ Қон хусусияти бузилишига йўл қўймаслик – бу асосий вазифа. Бунга ҳар бир еётган овқатимиз таъсир ўтказади. Зарарли тамаддилар замонида соғлом овқатланишга риоя этиб юриш албатта мураккаб бўлиши мумкин. Аммо бу ўз самарасини бермай қўймайди.

✅ "Оregado Box" табиий ва фойдали маҳсулоти қон таркибини яхшиловчидир. У қондаги қанд ва холестерин миқдорини бир меъёрда бўлишини таъминлаб, қон хусусиятини яхшилайди. Еётган нарсамиз нафақат қорнимизни тўйғазсин, балки танамизга шифо ҳам бўлсин!

Буюртма бериш 👈


Анемия 🩸

Темир моддаси етишмовчилиги, ёки анемия – аёлларда соч тўкилишига сабаб бўладиган энг кенг тарқалган омиллардан биридир.

❗️Танада темир моддасининг етишмаслиги соч сифати ва унинг ҳаётий циклига бевосита таъсир қилади.

Саломатлигингизга эътибор қаратинг! 🌿

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Бўйрак соғлиги учун фойдали маҳсулотлар!

✅ Зайтун ёғи. Бутун организмда, шу жумладан, бўйракларда яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Унинг таркибидаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.

✅ Ширин картошка (батат). Витамин ва минералларга бой бўлиб, натрий миқдорини мувозанатлаштиришга ва унинг бўйракларга таъсирини юмшатишга ёрдам беради.

✅ Сув. Фойдали парҳездан ташқари, етарлича сув ичиш ҳам муҳим. Бу сийдикда минераллар даражасининг ортиқча концентрациясини олдини олади ва бўйрак тошларининг ҳосил бўлишининг олдини олишга ёрдам беради.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Уйқу циклини тартибга соламиз!

🔹 Калий, магний, кальций ва темир каби минералларнинг кўпроқ қабул қилиниши мелатонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Бу гормон уйқу тартибини бошқаришга масъул.

🔹 Гилос/олча, ёнғоқ ва сулли овёс – мелатониннинг табиий манбалари бўлиб, уларни истеъмол қилиш тунда яхшироқ ухлаш имкониятини оширади.

🔹 Уларни мунтазам истеъмол қилиш уйқу циклини тартибга солишга ёрдам беради.

🔹 Қора шоколад кундузи ҳам, кечқурун ҳам фойдали. У организм ва руҳиятни бўшаштирадиган серотонин моддасини ўз ичига олади.

🔹 Банан таркибида кўп миқдорда магний ва калий мавжуд бўлиб, улар ҳам танани бўшаштиришга ёрдам беради.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Сиз билармидингиз?

Тарвуз уруғлари – энг фойдали уруғлардан бири. Улар оқсил ва витаминларга бой. Омега-3 ва 6 ёғ кислоталари, магний, цинк, мис, калий ва бошқа фойдали моддаларни ўз ичига олади.


Фойдали маслаҳатлар канали 👈


"Қизил" маҳсулотлар 🔴


Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биз, “Меhrigiyo” жамоаси навбатдаги кичик хайрли ишимизни Тожикистонда амалга оширдик ва у ердаги беморларимиз ҳолидан хабар олиб келдик.

Бу ерда ҳам Ўзбекистондаги каби чексиз меҳр ва илиқ муносабатни ҳис этдик. Меҳмондўст ва қардош тожик халқи бизда унутилмас таассурот қолдирди.

Тўлиқ саёҳат видеоси "Мehrigiyo" YouTube каналида! Видеони кўриш 👈


Анорнинг фойдали хусусиятлари

🔴 Иммунитетни мустаҳкамлайди – таркибида кўп миқдорда С витамини ва антиоксидантлар мавжуд.

🔴 Юрак-қон томир тизимини яхшилайди – қон айланишини яхшилайди, томирларни мустаҳкамлайди ва холестерин миқдорини камайтиради.

🔴 Қон ҳосил бўлишини қўллаб-қувватлайди – темирга бойлиги сабабли камқонлик (анемия)нинг олдини олади.

🔴 Ошқозон-ичак тизими учун фойдали – ҳазм қилишни яхшилайди ва ичак микрофлорасини нормаллаштиради.

🔴 Антибактериал ва вирусларга қарши таъсир қилади – жигарни тозалайди, организмни зарарли моддалардан холи қилади.

🔴 Тери ва соч учун фойдали – таркибидаги витамин ва минераллар туфайли терига ёшартирувчи таъсир кўрсатади, сочларни мустаҳкамлайди.

🔴 Нерв тизимини тинчлантиради – стресс ва чарчоқни камайтиради, уйқуни яхшилайди.

Анорни мунтазам истеъмол қилиш саломатлик ва ёшликни сақлашга ёрдам беради! 🍷✨

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Бедана тухумлари фойдалими?👌🏻

Беданалар танаси ҳарорати 42 градус бўлгани учун улар ҳеч қачон инфекцион касалликлар, шу жумладан, сальмонеллёз билан касалланмайди. Демак, товуқ тухумларидан фарқли ўлароқ, бедана тухумларини хом ҳолда ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин. Бу эса организмга зарур озуқа моддаларини тўлиқ қабул қилиш имконини беради.

Агар болада диатез бўлса, бедана тухумлари энг яхши ечим ҳисобланади. Уларни болалар овқатида қўллаш орқали боланинг кальцийга бўлган эҳтиёжини камайтириш мумкин.

Бедана тухумлари товуқ тухумларига нисбатан 2,5 баробар кўпроқ В1 ва В2 витаминлари, 5 баробар кўпроқ калий, темир ва бошқа микроэлементлар ҳамда аминокислоталарни ўз ичига олади.

Бедана тухуми пўчоғи таркиби инсон суяклари таркибига мос келади. У суяк ичида қон ҳосил қилиш жараёнини фаоллаштиради ва камқонлик ҳамда рахитда фойдалидир.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Юриш организмга қандай таъсир қилади?

⏳ 3 дақиқа – Қон босими пасаяди.

💡 5-10 дақиқа – Ижодий тафаккур яхшиланади.

🌿 5 дақиқа (очиқ ҳавода) – Кайфият кўтарилади.

🍽 15 дақиқа (овқатдан кейин) – Қондаги қанд миқдори камаяди.

⚖️ 30 дақиқа (овқатдан кейин) – Вазн камайишига ёрдам беради (юриш тезлигига боғлиқ).

❤️ 40 дақиқа – Юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфи камаяди.

🧘‍♂️ 90 дақиқа (очиқ ҳавода) – Депрессив фикрлар миқдори камаяди.

Фойдали маслаҳатлар канали 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃 Биз "Меhrigiyo" оиласи халқларимизга кайфият улашиш, бироз бўлсада кўнгилларини кўтариш мақсадида навбатдаги кичик хайрли ишимизни бу сафар Тожикистонда амалга оширдик.

🤝 Яхшилик замон ва жой танламагандек, қўшни қардошларимиз саломатлиги учун ҳам қайғуришни бошладик. Катта майдонларда органик тарзда етиштирилаётган "Mehrigiyo" маҳсулотларидан нафақат ўзимиз, балки бутун дунё аҳолиси ҳам истеъмол қилаётгани ва бундан шифо тораётганлари Биз учун албатта қувонарли.

🤗 Тожикистонда ҳам худди Ўзбекистондагидек меҳрни ҳис этдик, меҳмондўст, қардош тожик халқи кўнглимиздан чуқур жой олди.

😎 Расмий телеграм канал 👈

🩺🩺🩺🩺🩺🩺🩺


🤗 “Doctor Ali” маҳсулотлари ҳақида мижозларимизнинг қайноқ ва самимий фикрлари...

❓”Doctor Ali” маҳсулотлари ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

🖊 Изоҳларда ёзиб қолдиринг.


😊 Мижозимиздан келган фикрлар)

https://t.me/mehrigiyo_uz

Показано 20 последних публикаций.