Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
✅Шарҳ: Банда қилган амаллари душанба ва пайшанба кунлари (аслида У Зот ҳамма нарсадан хабардор бўлса-да,) Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилиб, кўрсатилади. Шундай вақтда банда рўзадор бўлса, нақадар яхши!
Пайғамбаримиз алайҳиссалом амаллар кўрсатиладиган кунда рўзадор бўлишни бежизга хуш кўрмаганлар. Бунинг яна бир ҳикмати бошқа ривоятда айтилган. Душанба куни рўзаси ҳақида сўралганида Росулуллоҳ алайҳиссалом:
“Бу шундай кунки, унда мен туғилганман ва пайғамбар қилиб юборилганман ёки ўша куни менга (Қуръон) нозил қилинган”, деб айтганлар.
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
▶️ Азизларингизга улашишни унутманг!
Каналимизга уланинг:
@mufarrid123 ❤️