Файзбоғ (ТемурМалик)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Сурияда Асад режими томонидан ўлдирилган инсонларнинг минглаб йўқолган жасадлари топилди. Қурбонларнинг умумий сони 150 мингга яқин бўлиши мумкин

«Оқ каскалар» кўнгиллилар ташкилоти 2024 йил декабр ойида Башар Асад тузуми қулаганидан бери фуқаролар уруши қурбонларининг биродарлик қабрларини қидирмоқда ва ҳалок бўлганларни аниқлаш ҳамда қайта кўмиш билан шуғулланмоқда. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, жазо амалиётлари пайтида режим томонидан ўлдирилган 150 мингга яқин одам муносиб дафн этилмаган.

Хусусан, «Оқ каскалар» Дамашқ чеккасидаги Сабин туманидаги уйларнинг ертўлаларидан ўнлаб одамларнинг қолдиқларини топди. Уларнинг аксарияти куйиб кетган. Асадлар тарафдорлари Сабинни 2011 йилда назорат остига олган. Ўшанда қўшни Ҳажар Асвад туманида шиддатли жанглар бўлиб ўтган ва аҳолининг бир қисми Сабин орқали кетишга ҳаракат қилганди. Кейинчалик уларнинг кўпчилиги бедарак йўқолган.

Шунингдек, Дамашқдаги «Ал-Мужтаҳид» шифохонаси ўликхонасида «Седная» «сиёсий» қамоқхонаси маҳбусларининг қолдиқлари топилди. Адра ва унга қўшни бўлган Сейд-Най шаҳрида Асадлар режимининг «сиёсий» қамоқхоналари жойлашганди. Тахминларга кўра, умумий қабрларга қатл қилинган ёки қийноққа солиниб ўлдирилган маҳбуслар дафн этилган.

Маълумот учун, «Оқ каскалар» кўнгиллилар ташкилоти Сурияда 2014 йилда, фуқаролик уруши даврида пайдо бўлган. У инсонпарварлик ёрдами етказиш, ҳарбий ҳаракатлар зонасидан тинч аҳоли эвакуациясини амалга ошириш, вайроналарни демонтаж қилиш ва ҳалок бўлганларни дафн этиш каби ишлар билан шуғулланади.

Суриянинг янги маъмурияти Россия ҳукуматидан Башар Асадни қайтаришни сўраб келади. Жумладан, Россия ва Сурияниянг муваққат ҳукумат расмийлари ўртасида бўлиб ўтган илк музокаралар чоғида ҳам бу талаб қатъий янграган. Бироқ рус томони ҳар сафар бунга қаршилик қилиб келади. Путин Суриядаги қончли жиноятларида шерик ҳисобланган Башар Асадни халқаро жамоатчилик қўлига топширгандан кўра, керак бўлиб қолса, уни ўлдириб юборса керак. Агар аллақачон ўлдириб қўймаган бўлса.

🔥@fayzboguz


Тошкентда Ислом мероси бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди

Бугунги кунда Ўзбекистон Ислом маданияти ва илм-фан ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Тошкентда бўлиб ўтган халқаро анжуманда ҳам айнан шу масала муҳокама қилинди.

Анжуманда халқаро ва маҳаллий олимлар, исломшунослар, мутахассислар иштирок этиб, ислом цивилизациясида Ўзбекистоннинг ўрни, унинг бой илмий мероси ва келажакдаги лойиҳалар ҳақида фикр алмашишди.

Эътиборли жиҳатлар:
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан 800 дан ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқарилган;
- 430 га яқин лойиҳа халқаро ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда;
- Нодир қўлёзмалар ва исломий манбалар ўрганилмоқда.

Бу анжуман яна бир бор Ўзбекистоннинг дунёдаги исломий илм ва маданият тараққиётидаги муҳим ўрнини кўрсатди.


Россия Давлат думаси спикери Шавкат Мирзиёев билан учрашди

Шавкат Мирзиёев 14 март куни Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володинни қабул қилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Учрашув аввалида меҳмон давлат раҳбарига РФ президенти Владимир Путиннинг саломини етказди. Томонлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалаларини кўриб чиқди.

“Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги – бу миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, анъанавий қадриятларга ҳурмат, умумий маданият ва тарихга асосланган стратегик ҳамкорлар мулоқоти”, деди Давлат думаси раиси.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари Парижда бўлиб қайтганди.

🔥@fayzboguz

13.4k 0 50 26 186

Сурияда фуқаролари уруши бошланган 2011 йилдан бери мамлакатнинг шимоли-шарқий ва шарқий минтақаларини назорат қилиб келган курдларнинг Сурия Демократик Кучлари (SDF) номли ташкилоти қуролли курашни тўхтатиб, жорий ҳукуматга бўйсунадиган бўлди. Бу ҳақда Сурия муваққат президенти Аҳмад Аш-Шаръ (Абу Муҳаммад Жўлоний) ва курдлар етакчиси Мазлум Абди ўртасида имзоланган келишувдан кейин эълон қилинди.

Сурияда диктатор Башшар Асадга қарши қарийб 14 йил курашиб, уни 2024 йил 8 декабрда тахтдан қулатган қуролли мухолифат ҳокимиятга келар экан, кўплаб сиёсатшунослар энди мамлакат бир неча қисмга бўлиниб кетиши, дунё харитасидан Сурия номли давлат йўқолиши ҳақида башоратлар қилишганди. Аммо амалда Сурия 2011 йилдаги бўлинишлардан кейин бирлашиш йўлига кирди: Латакия (Лазиқия) ва Тартусда исён кўтарган алавийлар ва асадпараст кучлар бостирилди (афсуски, бундай ҳолатларда доим бўлиб келганидек тинч аҳоли вакиллари ҳам қурбон бўлди – ҳозирда марказий ҳукумат бу борада текширув ўтказмоқда); курдлар марказий ҳукуматга бўйсунишини эълон қилди; энди мамлакат жанубидаги Сувайдо ва Даръадаги друзлар ҳам курдларнинг ортидан юрса керак. Фақат битта муаммо қоляпти: Қунайтира вилоятидаги катта ҳудудлар Исроил томонидан босиб олинган – сионист босқинчиларнинг Сурияни тарк этиши вақт масаласи бўлса керак.

Хуллас, кўпчилик менсимаган 43 ёшли Аҳмад Аш-Шаръ анча яхши дипломат бўлиб чиқди: катта даъволарни қилмаяпти, аммо секин-асталик билан мақсад қилган ишларини амалга оширяпти. (с)

🔥@fayzboguz

9.8k 0 7 11 126

NBC News: Трамп Россиянинг талаби билан Келлогни Украина бўйича музокаралардан четлатди

Телеканал маълумотига кўра, Владимир Путин Кит Келлогни ҳаддан зиёд "украинпараст кайфиятда" деб ҳисоблаган.

"Кит Келлог – Қўшма Штатларнинг собиқ генерали, Украинага жуда яқин. У бизнинг типдаги одам эмас", – дея россиялик амалдорнининг сўзларидан иқтибос келтиради NBC News.

Доналд Трамп 2024 йил ноябрида Кит Келлогни Украина бўйича махсус вакил этиб тайинлаганди. 2025 йил февралда у Киевга ташриф буюрган, лекин Москвага бормаган.

Келлог яқинда Саудия Арабистонида бўлиб ўтган АҚШ, Россия ва Украина делегациялари иштирокидаги музокараларида ҳам қатнашмаган.

🔥@fayzboguz


Temu маркетплейси энг кўп юклаб олинувчи иловалар рўйхатидан тушиб кетди

Temu маркетплейси Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб блокланиши эълон қилинганидан кейин, энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатидаги етакчиликни бой берди.

Similar Web маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 9 март ҳолатига Temu иловаси ўзбекистонликлар орасида Google Play'да 35-ўринга тушиб кетган, айни пайтда ўзбекистонлик Android фойдаланувчилари энг кўп Chat GPTʼни юклаб олишяпти. App Store'да ҳам Temu энди биринчи эмас – у 50 та топ-иловалар рўйхатидан ҳам чиқиб кетди.

Таққослаш учун, 10 феврал ҳолатига кўра, Temu Play Store'да биринчи ўринда, App Store'да эса иккинчи ўринни эгаллаганди. Умуман олганда, ярим йилдан бери ўзбекистонликлар энг кўп юклаб олган иловалар рўйхатида Temu биринчиликни ҳеч кимга бермай келаётганди.

🔥@fayzboguz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уиткофф Путин билан Украинада 30 кунлик оташкесимга эришиш масаласини мухокама қилиш учун Москвага етиб келди. Кремл бу шартларга рози эмас

АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф бугун эрталаб Москвага учиб келди. Оқ уйда расмий равишда ташрифдан мақсад – Москвани ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга кўндириш экани айтилмоқда. Бироқ, Россия бу шартларга рози эмас.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Вашингтон томонидан таклиф этилаётган 30 кунлик сулҳ Россияга ҳеч нарса бермаслиги ва Украина ҳарбийлари учун «нафас ростлаш» имконияти бўлишини билдирди.

«Бизнинг мақсадимиз – узоқ муддатли тинчлик келишуви билан ҳал қилиш деб ҳисоблаймиз, биз шунга интиламиз, мамлакатимизнинг қонуний манфаатларини, бизнинг маълум хавотирларимизни ҳисобга оладиган тинчлик келишуви билан ҳал қилиш. Тинчлик ҳаракатларга тақлид қилувчи қандайдир юзаки қадамлар, менимча, бу вазиятда ҳеч кимга керак эмас», – деди Ушаков ва аввалроқ бу позицияни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолцга етказганини таъкидлади.

Путин яқин вақтлар ичида АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашиши кутилмоқда.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ушаковнинг баёнотидан олдинроқ, агар Москва рози бўлса, ўт очишни тўхтатиш режимини «бир неча кун ичида» жорий этиш мумкинлигини айтганди. Унинг таъкидлашича, Вашингтонда «ўт очиш тўхтатилиши, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши ва музокаралар бошланиши»ни хоҳлашади. «Агар уларнинг жавоби салбий бўлса, бу жуда ачинарли бўлади ва уларнинг ниятларини аниқ кўрсатади», – деди у.

🔥@fayzboguz

13k 0 6 32 49

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунё XXI асрга келиб сунъий йўлдошлар орқали Ер сайёрасини ташқаридан кузата олди. Аммо одамлар қадимда ҳам хариталар орқали ўз йўлларини топа олишган. Ўша замонларда хариталар қандай тузилган?

150 йилда юнон математик ва астрономи Птолемей ернинг тармоғини тузиш учун градус тармоғини ўйлаб топди. Шу ёрдамида объектларни уларнинг координатлари бўйича чизишни бошлади. Бу хариталарда шаҳарлар, дарёлар ва тоғларни аниқ жойлашуви билан белгиловчи инқилобий усул эди. Ҳозирги геолокация тизимлари ана шу буюк кашфиётга таянади.

Умуман олганда, инсоният бугунги кун харитасига қандай етиб келган? Бу йўлда қандай қийинчиликларни кўрган? Бу ҳақда ушбу видеода батафсил маълумот билиб олишингиз мумкин.

Видео:
👉https://youtu.be/GItIu4KvucM?si=Ri-IjfW_F1-lTtW5


Ўзбекистон аҳолиси сони бир аср давомида қанчага ошгани айтилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн кишини ташкил этди.

Эътиборлиси, 1920 йилда бу сон 4,4 млн бўлган. Бир аср давомида аҳоли сони деярли 9 бараварга ошган.

Йиллар кесимида Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони (1 январ ҳолатига):

1920 йил – 4,4 млн киши;
1930 йил – 4,9 млн киши;
1940 йил – 6,6 млн киши;
1950 йил – 6,2 млн киши;
1960 йил – 8,4 млн киши;
1970 йил – 11,8 млн киши;
1980 йил – 15,8 млн киши;
1990 йил – 20,2 млн киши;
2000 йил – 24,5 млн киши;
2010 йил – 28,0 млн киши;
2020 йил – 33,9 млн киши;
2025 йил – 37,5 млн киши.

🔥@fayzboguz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон ва Франция стратегик шерикларга айланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэл Макрон стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Парижга ташриф чоғида ҳамкорлик учун янги имкониятлар очадиган муҳим келишувларга эришилди. Шунингдек, умумий миқдори 12 млрд долларга тенг проектлар устида иш олиб борилиши режалаштирилган.

Макроннинг ўзбек тилида сўзлашгани (юқоридаги видеода) ва постлар ёзгани ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Дарвоқе, Макрон яқинда миллатга йўлланган муҳим мурожаати чоғида Россияни “Франция ва Европа учун асосий таҳдид” деб атаган эди. Шунингдек, бу таҳдиддан ҳимояланиш мақсадида европаликларга “ядровий соябон” таклиф этиб, зарурат туғилса, Россияга ядро зарбасини беришдан ҳам тоймаслигини маълум қилди. Бундай кескин баёнот кўплаб юқори мартабали рус амалдорлари, жумладан Путин томонидан жавоб қайтарилишига сабаб бўлди. Рус жамоатчилиги ҳам анча агрессив қабул қилди. Ва айнан шу воқеалар фонида Ўзбекистон делегацияси Парижга давлат ташрифи билан бориши яхши кейс бўлди.

Макрон бугунги кескин давр шароитида Европада етакчиликни ўз қўлига олишга интиляпти. Биз учун бундай даражадаги мамлакат билан яқинлашиш фақат фойда келтиради. Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлик учун Россия ва Хитой каби гегемонларга Европадан муқобил вариантлар излаётгани қувонарли. Кўп векторли сиёсатда қолавериш керак.

🔥@fayzboguz

33.4k 3 269 47 169

Ўқитувчиларни "опенбюджет" лойиҳасига жалб қилиш қонунга зид — Умарова

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова «Ташаббусли бюджет» доирасида овоз бериш бошлангани фонида педагогларни ўз вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш ноқонуний эканини эслатиб ўтди.

Вазир педагогларни ўз вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш, мажбурий овоз беришга ундаш ва улардан пул йиғиш каби ҳолатларга қарши кураш давом этаётганини маълум қилди.

Умарованинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда бу борада мурожаатлар сони камайган бўлса-да, ҳали ҳам эскича ёндашувни қўллаётган айрим масъуллар учраб турибди. У педагогларга мурожаат қилиб, агар мажбурий ишларга жалб қилиш ёки ноқонуний маблағ йиғиш ҳолатларига дуч келсалар, вазирликка мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди. «Ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилади ва ўқитувчиларнинг манфаатлари ҳимоя қилинади», — деди у.

Ўзбекистонда педагог ва бошқа давлат идоралари ходимларини «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари учраб туради. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳанинг ўтган мавсуми давомида республика бўйлаб овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича 39 та шикоят келиб тушганини маълум қилганди. Уларнинг 35 таси ўқитувчи ва шифокорлар билан боғлиқ.

Маълумот учун, «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига кеча старт берилди. Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

🔥@fayzboguz

11.1k 0 49 47 167

АҚШ Полша ҳудуди орқали Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни тиклади

Кеча Саудия Арабистонида АҚШ ва Украина расмийлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Унда кўплаб масалалар, жумладан 30 кунлик оташкесим келишуви муҳокама қилинди. Украина томони бу таклифга розилик бергач, АҚШ мамлакатга ҳарбий ёрдамни қайта тиклади. Бу ҳақда бугун, Полша Миллий мудофаа вазири ўринбосари Павел Залевский маълум қилди.

"Яна POLLOG HUB (логистик марказ) орқали Ясенка шаҳридан Украинага АҚШ қуролларини ташишни бошладик", — деб ёзди Залевский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Қайд этилишича, гап Байден маъмурияти томонидан ажратилган қуроллар ҳақида бормоқда. Трамп яқинда ёрдамни блоклаган эди, бироқ кечаги ижобий музокаралардан кейин бу қарорини бекор қилди. Шунингдек, АҚШ президенти Россияни ҳам ушбу келишувга рози қилишга "мажбурлаш" кераклигини айтди.

"Агар биз Россияни ўт очишни тўхтатишга мажбур қилолмасак, бизда фақат урушни давом эттириш ва Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш варианти қолади", — деди у.

Аввалроқ Bloomberg Трамп маслаҳатчилари Россияга нисбатан нефт соҳасидаги чекловларни қайта кўриб чиқишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.

🔥@fayzboguz

10k 0 15 10 93

Украина Россия бўйлаб дронлар ёмғирини ёғдирди

Москва мэри Сергей Собянин телеграм-каналида хабар қилишича, эрталабки соат 8:45 га қадар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари украинларнинг Москва томон учган 74 та учувчисиз учар қурилмасини уриб туширган. Мэр бу украин дронларининг Москвага энг йирик ҳужуми бўлганини айтган.

Москва областида дронлар ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди, деб хабар берди ҳудуд губернатори Андрей Воробёв ўз телеграм-каналида. Унинг сўзларига кўра, Видное, Домодедово, Раменск шаҳарлари, Сапроново қишлоғи ва Ям қишлоғида одамлар жароҳатланган. Baza ва Mash ҳужум оқибатида 20 киши, жумладан, икки бола жабрланганини ёзмоқда.

Россия ва Ғарбдаги нашрлар Украина 11 март куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида АҚШ билан музокаралар олдидан Москвага рекорд даражадаги дронларни учирганини қайд этди.

🔥@fayzboguz

12k 0 12 71 127

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради

Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэл Макрoннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, Франциянинг расмий ва ишбилармон доиралари билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бўлажак мулоқотлар кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон—Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бундан олдин икки маротаба Францияга ташриф буюрган. Биринчи марта 2018 йилда расмий ташриф билан ушбу мамлакатга борган эди. 2022 йилда ҳам Ўзбекистон президенти Эммануэл Макрoннинг таклифига кўра Францияга ташриф буюрганди.

🔥@fayzboguz

11.3k 0 24 14 114

Ўзбекистон фуқароси 5 млн долларга Сеулнинг элит турар жой комплексидан квартира сотиб олди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги машҳур Banpo Xi турар жой комплексида жойлашган 244㎡ квартира 7,4 млрд вонга (тахминан 5 млн 94 минг доллар) сотилди, дея хабар берди маҳаллий Choson.biz нашри. Тўлов нақд пулга амалга оширилган. Бу ушбу ҳудуддаги энг юқори транзакция бўлган.

Қайд этилишича, ҳашаматли харид 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси А. томонидан ўтган йилнинг ноябр ойида амалга оширилган. Харидорнинг манзили сифатида Тошкентдаги “Корея-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт клиникаси” кўрсатилган. Унинг шахси ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Banpo Xi жами 3410 та турар-жойдан иборат катта мажмуа бўлиб, бу ердаги хонадонларда Жанубий Кореянинг бир қатор бой ва машҳур инсонлари яшайди.

🔥@fayzboguz

14k 0 52 37 146

Ўзбекистонлик муҳожирлар орасида Россияга йўл олаётганлар 57 фоизгача камайган — Жаҳон банки ҳисоботи

Жаҳон банки “Олдинга йўл: Европа ва Марказий Осиё минтақасида муваффақиятли миграцияни қўллаб-қувватлаш” номли ҳисоботини тақдим этди.

Қайд этилишича, 2020 йилда Қозоғистондан чиқиб кетган 4 миллион муҳожирнинг деярли учдан икки қисми Россияга, чорак қисми эса Германияга ишлашга борган.

Қирғизистон ва Тожикистондан бўлган муҳожирларнинг Россия иқтисодиётига боғлиқлиги бундан ҳам юқори. 2023 йил ҳолатига кўра, тожикистонлик ва қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг 80 фоиздан ортиғи Россияга йўл олган.

Ўзбекистонлик муҳожирлар оқими кўпроқ диверсификацияланган: 57 фоизи Россияда, 15 фоизи Қозоғистонда ва 10 фоизи Украинада ишлайди. Кейинги ўринларда АҚШ ва Европа турмоқда.

2024 йил ҳолатига кўра, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 45 фоизини ташкил этди – бу нисбий маънода дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Қирғизистонда пул ўтказмаларининг ЯИМдаги улуши 24 фоиз, Ўзбекистонда эса 14 фоизни ташкил этди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга пул ўтказмалари бўлмаса, мамлакатдаги камбағаллик даражаси 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошиши мумкин.

Жаҳон банки, шунингдек, Украинадаги уруш бошлангандан кейинги кўрсаткичларга эътибор қаратди. Россияда ҳарбий сафарбарлик эълон қилингач, атиги 1 ой ичида ўзбекистонлик муҳожирлар сони 15 фоизга, 2022 йилнинг охирги уч ойида эса умумий 36 фоизга қисқарган.

🔥@fayzboguz


Залужний: «АҚШ Кремл режими томон кўпроқ қадам ташламоқда»

Украина қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужний пайшанба куни Лондонда бўлиб ўтган хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлар экан, Доналд Трампнинг янги маъмурияти ташқи сиёсатини танқид остига олди.

«Россия ва ёвузлик ўқи дунё тартибини бузишга уринаётган бир пайтда, Вашингтон Кремл режими томон тобора кўпроқ қадам ташламоқда», — деди у.

Ҳозирда мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси лавозимида фаолият олиб бораётган Залужний Вашингтоннинг позицияси ўзгариши натижасида НАТО ўз мавжудлигини йўқотиши мумкинлигини ҳам тахмин қилди. У Москванинг кейинги нишони «Европа бўлиши мумкинлиги» ҳақида огоҳлантирди.

Шу билан бирга, Залужний ўз нутқи давомида разведка маълумотлари алмашинувидаги пауза, шунингдек, Россиянинг Украинадаги тажовузини қораловчи БМТ резолюциясига Американинг қарши чиққани «бутун дунё учун жиддий чақириқ» эканини айтди.

Валерий Залужний ҳозирда Украинанинг энг машҳур сиёсатчиси, у энг юқори рейтингга эга ва сайловлар бўлган тақдирда президент бўлиш имкониятига эга.

АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари сўнгги кунлар ва ҳафталарда Украинага президентлик сайловлари кераклигини, кўпроқ келишувчан раҳбар сайланганда Киев Россия ва АҚШ талабларига ён бериши мумкинлигини бир неча бор таъкидлади. Аммо Залужнийнинг бундай баёнотлари Украинада президент алмашган тақдирда ҳам ҳозирги мавжуд сиёсат ўзгармаслигини намойиш этмоқда.

🔥@fayzboguz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тўй анъанами ёки рақобат?

Кўпчилик: "Тўйни кичиклаштириш ўзлигимизни йўқотиш эмасми?" – деб хавотир олади. Лекин ҳақиқат шундаки, тўй – анъана, аммо ҳаддан ташқари сарф-харажат қилиш – анъана эмас, рақобат.

Бир пайтлар қизил тўй деган нарсанинг ўзи йўқ эди. Водийда илк бор ўтказилганидан кейингина у урфга айланди. Демак, анъаналар ўзгариши мумкин. Аммо ўзбек бор экан, тўй бор. Фақат уни ақл билан ўтказиш керак.

"Қурултой" подкастида айнан шу масала муҳокама қилинди. Ҳар бир тўй ўтказаётган инсон бу ҳақда ўйлаб кўриши керак. Ушбу сон меҳмони Бахтиёр Холмуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тўлиқ муҳокамани мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин:https://youtu.be/qX7z5czCp24?si=f1tKMuVHmOQObfvU


Ўзбекистонда кўчмас мулк сотуви бўйича Жиззах ва Навоий биринчи ўринларда. Тошкентда уйлар нархи пасайган

Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки ойида кўчмас мулк олди-сотди шартномалари 25,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, иккиламчи бозорда Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида нархлар ўсиши кузатилган бўлса, Тошкент шаҳрида нархлар деярли ўзгармади – бироқ пойтахтда йиллик ҳисобда уйлар нархлари 2,3 фоизга пасайди.

"Энг сезиларли ўсиш Жиззах вилоятида қайд этилиб, сотувлар 44 фоизга ошган, шунингдек, Навоий вилоятида 36 фоизга ўсган. Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозори умумий ҳажмининг 28 фоизини ташкил этиб, битимлар сони 18 фоизга ўсган", дейилади таҳлилда.

🔥@fayzboguz


«Хавотирга ўрин йўқ». Кадастр агентлиги Тошкент ерларини хитойликлар хусусийлаштириб олаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида Хитой фуқаролари кўпайгани, шаҳар ҳудудининг катта қисмини сотиб олаётгани, шу сабабли кўчаларда хитой тилидаги турли баннер ва рекламалар пайдо бўлиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фойдаланувчилар пойтахт ерлари хитойлик бизнесменларга бериб юборилаётганидан хавотирлар билдирган.

Кадастр агентлиги мазкур ноаниқлик фонида муносабат билдирди ва уларни «нотўғри хабарлар» деб атади. Ташкилот Ер кодексининг 17-моддасида чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкинлиги белгиланганини эслатди.

Агентликнинг таъкидлашича, ижарага берилган ерни хусусийлаштириб олишади, деб ваҳимага тушмаслик лозим. «Хавотирга ўрин йўқ. Чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди», — деб ёзди ташкилот.

🔥@fayzboguz

13.1k 0 25 44 122
Показано 20 последних публикаций.