Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Facebook: facebook.com/chilonzorhokimiyati
Telegram: @Chilonzor_tuman_hokimligi
Instagram: instagram.com/chilonzor_uz
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCtYn3TUByWyiT2V27u7PVvw
Murojaat uchun:
Email: chilonzor@tashkent.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Huquqiy axborot
#2025_йил_1_февралдан

✔️Қонунчиликка кўра, оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

🌐“Оналар маскани”да:

▪️оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;

▪️оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;

▪️"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Hudud Inform
❗️Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади


Қарор (ПҚ-21-сон, 23.01.2025 й.) билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️Унга кўра, Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✅ Жумладан:


📕 Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:

▪️Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган фуқаро “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ички ишлар органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар билан ёзма шаклда таништирилади.

▪️Мазкур чекловларга рози бўлган ҳамда вазирликнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар ички ишлар органлари хизматига қабул қилинадилар.

📕Шунингдек, давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра:

▪️Божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.

📕 Бундан ташқари, фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:

▪️Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунида ва ҳарбий хизмат шартларида назарда тутилган ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловлар ҳамда махсус талаблар билан ёзма шаклда таништирилади.

▪️Мазкур чекловлар билан контракт тузишга рози бўлган ҳамда вазирликларнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинадилар.

https://t.me/hudud_inform


#Ноқонуний_қурилма_бартараф_этилмоқда
#Жараён

✅✅✅ Чилонзор туманида шаҳарсозлик меъёрларига мос тушмайдиган, тегишли ташкилотларнинг расиий рухсатисиз, ўзбошимчалик билан қуриб олинган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ва тартибга келтириш жараёнлари давом эттирилмоқда.

😐😐😐Шунингдек, бугун туман ҳокимининг ўринбосари Камол Ҳамраев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Кичик Халқа йўли кўчасидаги, “Яккабоғ” ва “2-Қатортол”маҳаллаларида айни йўналишда ўрганишлар ўтказмоқда ва ушбу ҳудудларда жойлашган ноқонуний деб топилган қурилмаларни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

📌📌📌Шу ўринда, барча тадбиркорлик қилиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришни режалаштираётган тумандошларимизга қурилмалар ёки қўшимча қурилмалар қуришни бошлашдан олдин тегишли ташкилотларнинг қонуний ва расмий рухсатномаларини олишлари, оғзаки кўрсатмалар асосида иш бошламасликлари кераклигини эслатиб ўтамиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади


Манба: ПҚ-1-сон, 03.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#2025_йил_1_февралдан

☎️ Қонунчиликка мувофиқ, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

✉️ Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича “Ишонч телефони” орқали бепул СМС-хабарнома юбориш тартиби жорий этилади. Бунда юбориладиган СМС-хабарномалар ижтимоий ахборот ҳисобланади.

📜Бундан ташқари, фуқаролар билан уларнинг ижтимоий ҳимояга доир ҳуқуқларини амалга ошириш ва давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан доимий ва манзилли мулоқот ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Dolzarb_10_kunlik

✅ Bugun Chilonzor tumani, #KHAY (Kichik halqa aylanma yo’li) ko‘chasini tartibga keltirish jarayonida tadbirkorlar tomonidan o’zboshimchalik bilan yo’lning qatnov qismi va piyodalar yo’lakchasiga tutash hududda o’rnatilgan noqoniniy tashqi reklama vositalari hamda reklama bayroqlari bartaraf etildi.

#Dolzarb_10_kunlik_davom_etmoqda.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


#Аҳоли_бандлигини_таъминлаш

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу орқали кам даромадли оилаларни камбағалликдан чиқариш йўналишидаги ишларга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шунингдек, бугун туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъуллари томонидан туманимизнинг “Шарқ” ва “Шараф” маҳаллаларида яшовчи иш излаётган эҳтиёжманд фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Иш изловчи фуқаролар ишга жойлашиш бўйича турли ташкилот ва идоралардаги бўш иш ўринлари билан таништирилиб, уларга керакли йўл-йуруқлар кўрсатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X


📣📣📣DIQQAT TANLOV❗️❗️❗️

Jadidchilik harakatining yo'lboshchisi, milliy maʼrifat rahnamosi Mahmudxo'ja Behbudiy tavalludining 150 yilligini keng nishonlash maqsadida Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Chilonzor tuman bo‘linmasi tomonidan “Behbudiy siymosi doim dillarda” shiori ostida tanlovga start beriladi


Tanlov quyidagi shartlar asosida o'tkaziladi:
—Behbudiyning hayoti va ijodi hamda uning faoliyatini yoki asarlari va g'oyalari aks etgan sahna ko'rinishlarini tayyorlash.
Har bir maktab jamoasi o'z sahna ko'rinishlarini 6 daqiqalik mezonda taqdim etadi.
—Jamoa ishtirokchilari soni chegaralanmagan.


Tanlovda ishtirok etish uchun o'z maktabingizdagi ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosariga murojat etishingiz so'raladi.

Mukofotlar🏆🏆🏆
G'oliblar diplom va kitoblar jamlanmasi bilan taqdirlanadi.

Murojaat uchun📬📬📬
+998903044704
+998919904144
TELEGRAM|@Temirov_II

#Manaviyat_va_marifat_markazi_Chilonzor_tuman_bolimi

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Муҳокама
#2_ва_4_секторлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини яна-да ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-1-сонли қарори юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида 2- ва 4-секторда жойлашган маҳаллалар еттилиги билан муҳокама ўтказилди.

Унда масъуллар томонидан қарорнинг мазмун-моҳияти еттилик аъзоларига тушунтирилди.

Шунингдек, секторларда жойлашган қизил
ҳудуддаги маҳаллаларда қарордан келиб чиққан ҳолда қилиниши керак бўлган амалий ишлар муҳокама қилинди.

Қарор ижросини юксак даражада таъминлаш мақсадида олиб бориладиган ишлар таҳлил қилиниб, режалар тузилди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил бўлган шахслар билан ташкил этиладиган чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Қарорда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда маҳалла еттилиги билан олиб бориладиган амалий ишлар тушунтирилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Milliy Toshkent


#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️🪧 Одамгарчилиги бор мард киши

👉👉👉 ўзидан ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.🪧

Абу Райҳон Беруний

👍 Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эндиликда кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукцион орқали фақат юридик шахсларга сотилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Показано 13 последних публикаций.