Hudud Inform


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.
Мурожаат учун:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади


Қонун (ЎРҚ-1059-сон, 18.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзларининг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг аъзолари бўлган ЯТТларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

✔️Шунингдек, мазкур ЯТТларнинг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади.

📝“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши кўзда тутилди:

🔸заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни қулай шакллар ва ҳажмларга келтирган ҳолда реализация қилиш;

🔸қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.

📃Бундан ташқари, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

📌Бунда ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш қиймати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Марказий банкнинг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланиши кўрсатиб ўтилди.

https://t.me/hudud_inform


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда илк бор “Роботлар жанги” ўтказилмоқда

“Келажак муҳандислари” халқаро фестивали доирасида бўлиб ўтган “Роботлар жанги” мусобақаси – бу оддий мусобақа эмас, балки муҳандислик билимлари, креатив фикрлаш ва технологик маҳоратнинг чинакам синови бўлди.

Мусобақада 18-30 ёш оралиғидаги иштирокчилар ўзлари яратган махсус жанговар роботлар билан аренага чиқиб, технологик жангда қатнашдилар. Бу мусобақа – технологик тафаккур, креатив дизайн ва муҳандислик тажрибасининг ёрқин намунасига айланди.

Рақиб роботларга энг кўп зарба берган ва стратегик устунликни қўлга киритган иштирокчилар ғолиб деб топилди. Якунда ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

https://t.me/hudud_inform


🇺🇿🇩🇪ОКМК ва Германия тараққиёт банки KfW ҳамкорлиги янги босқичларда

🔷Олмалиқ кон-металлургия комбинати Германия давлатинининг йирик компаниялари, молия ташкилотлари ҳамда банклари билан кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.

🔷Дастлаб, европалик меҳмонлар ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов ҳамроҳлигида “Металлург” маданият саройида бўлишиб, комбинат музейи билан танишдилар. Меҳмонларга “Суюрлитепа ёдгорлиги” кўргазмаси, комбинатнинг шонли тарихи, фаолияти, маданият саройидаги тўгараклар бўйича тўлиқ маълумот берилди.

🔷Меҳмонларнинг навбатдаги манзили Қалмоққир ҳамда “Ёшлик-1” конлари бўлди. Мазкур икки конда қизғин ишлаб чиқариш жараёни европалик меҳмонларни ҳайратлантирди.

🔷Мега лойиҳа доирасида барпо этилаётган, йилига 60 млн тонна маъданни қайта ишлаш қувватига эга бўлган 3-Мис бойитиш фабрикасининг қурилиши ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

🔷Шунингдек, делегация аъзолари ташриф давомида Мис эритиш заводида ҳам бўлиб, технологик ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жиззах_вилояти

Жиззахдаги мактабларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ота-оналар боғлари барпо этилмоқда

Юртимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида жойларда ижобий ташаббуслар муваффақиятли давом эттирилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ҳудудида ота-оналар иштирокида боғлар ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди.

Шундай эзгу ташаббусга Шароф Рашидов туманидаги 32-умумтаълим мактаби негизида янги ташкил этилган «Жасорат» мактабида ҳам гувоҳ бўлдик.

Мактаб ҳудудида «Ота-оналар боғи» барпо этилди.

Мазкур боғда мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудуд янада обод ва файзли масканга айлантирилди.

Ушбу боғ нафақат мактаб атрофига гўзаллик бахш этади, балки ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда табиатга меҳр туйғусини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳа ота-оналарни мактаб ҳаётида фаол иштирок этишга ундаб, таълим муассасаси билан маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

https://t.me/hudud_inform


Шавкат Мирзиёев таъзияда қатнашди

Президент Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлат раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Сирдарё_вилояти

🎞 Тиббиётда яширин иқтисодиёт: Гулистон туманидаги хусусий клиникаларда олий тоифали шифокорларнинг меҳнати ҳақиқатан ҳам беш юз минг сўмга баҳоланадими?

https://t.me/hudud_inform


Қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир – Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Президент томонидан қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилганига муносабат билдирди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.

Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир, дейди Саида Мирзиёева.


https://t.me/hudud_inform


#Сурхондарё_вилояти

📸 Пурвиқор тоғлар, ажиб табиат манзаралари ва яшилликка бурканган адирлар диёри — Сурхондарё!


Табиат муҳаббати бағрида яшовчи, гўзалликка ошно барчани Боботоғ адирликларига саёҳатга таклиф қиламиз — гўзал манзаралар бағрида руҳиятга ором бахш этиш учун!

https://t.me/hudud_inform


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Наманган_вилояти

Гуллар ҳам Наманганда фестивалга тайёргарлик кўряпти, десак, ишонасизми?!


Бу йил 64-маротаба! Чирой, шодлик ва гулдек хотиралар билан тўла кунлар кутяпти!

https://t.me/hudud_inform


❗️Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади


“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қонун қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

📝Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:

▪️табиий ва техноген офатлар;
▪️ёнғин;
▪️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
▪️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▪️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▪️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.

✔️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.

❇️Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.

📃Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

https://t.me/hudud_inform


2025 йилда Андижонда 5,7 млрд долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу орқали 31 мингта иш ўрни очилади. 31 турдаги янги маҳсулот олиш йўлга қўйилиб, 1,5 млрд долларлик экспорт имконияти яратилади. Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун 65 мегаватт янги қувватлар барпо этилади.

Бу ишларни давом эттириб, йил якунига қадар умумий 305 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.

https://t.me/hudud_inform



Показано 13 последних публикаций.