Принстон ва Мичиган Давлат Университети (MSU)
Билим олиш нуқтаи назаридан нима фарқи бор?
Албатта, АҚШдаги бу икки университетларни фарқли томонларини солиштирадиган халқаро мезонлар мавжуд. Times Higher Education халқаро рейтинг ташкилотининг мезонлари 2024-йил якунлари бўйича дунёда Принстон 4-ўринни, Мичиган Давлат Университети эса 122-ўринни эгаллади. Ушбу ўринларни эгаллашда “таълим бериш муҳити”, “тадқиқот учун яратилган шароитлар”, “тадқиқот сифати”, “халқаро ҳамкорлик” ва “тадқиқотдан келган даромадлар” мезонларга эътибор берилган.
Ушбу мезонларни шубҳа остига олмаган ҳолда, масалан, “компьютер технологиялари” бакалавр таълим йўналишига кирган талабанинг таълим олиши нуқтаи назаридан уларнинг аҳамиятини кўриб чиқамиз.
Масалан, “таълим бериш муҳити” мезони профессор-ўқитувчиларнинг ўқиётган талабаларга бўлган нисбатини кўрсатади. 2024-йил якунлари бўйича Принстонда бу нисбат 7.8ни ташкил этса-да, MSUда эса 16.1ни ташкил этди.
Бироқ АҚШда, хусусан, бу икки университетда билим олиш асосан талабанинг ҳаракатига боғлиқлиги (student-centered education), билим бериш манбалари ҳозирги технологиялар ривожланган даврда фақат профессор-ўқитувчига боғлиқ эмаслигини инобатга олсак (
талаба университет таълим бериш порталида берилган вазифаларни мустақил бажаради, маърузаларни онлайн тинглайди ва ҳоказо), кўрсатилган нисбат таълим олиш нуқтаи назардан унча ҳам аҳамият касб этмайди.
Яна бошқа мезонлар бу “тадқиқот учун яратилган шароитлар” ва “тадқиқот сифати”. Ушбу мезонлар доирасида университетда мавжуд лабораториялар, ушбу лабораторияда ўтказилган тадқиқот натижаларни обрўли журналларда чоп этилиши ва бу мақолаларга дунёдаги бошқа олимлар томонидан келтирилган иқтибосларга эътибор қаратилади.
“Компьютер технологиялари” таълим йўналиши нуқтаи назаридан лабораторияларнинг мавжудлиги бу асосан замонавий компьютерларни мавжудлиги (
барча АҚШ университетларда бундайлари бор), тадқиқотлар асосан талабаларнинг ташаббусларига ва синчковлигига (
мавжуд ижтимоий муаммоларни кўра билиш ва уларга компьютер технологиялари ёрдамида ечим бериш) боғлиқ бўлганлигини инобатга ослак, ушбу тадқиқотларнинг марказида талаба асосий ўринни эгаллайди.
Талаба сифатли таълим олишда энг асосийси ўз билимига ишонишлиги (
билим бўлмаса кейинги босқичга ўта олмаслик тушунчаси) ва дарсларни мустақил ўрганиш ҳамда ўзлаштириши лозимлиги ҳиссини бошиданоқ унга сингдирилиши муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ушбу жиҳатлар (
психологик муҳит) иккала университетда – Принстонда ва MSU – ҳам мавжуд.
Фикр биздан, хулоса сиздан.
@azizovulugbek