Bektosh Khatamov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663
Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot
instagram.com/khatamov.bektosh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Энг қўрқинчли танлов.

Инсон мияси доимо яшаб қолишга, яъни ўзи яшаб турган танани сақлаб қолиш учун ишлайди. Қандайдир хатар сезса, дарҳол танани тўхтатишга, бирор иш қилмасликка чорлайди. Бу ҳолатда тананинг бошқарувчиси мия эмас, кўпроқ қўрқув бўлади.

Ана шундай пайтда танлов қилишга тўғри келса, энг қўрқинчли танловни қабул қилинг, чунки мия бошқа иложи йўқ экан, ишлаш керак экан деб ўзини мажбурлашдан бошқа йўл топа олмайди. Бу эса сизнинг ўсишга, ривожланишга олиб келади.

@bektoshkhatamov


Репост из: Profi University | Rasmiy kanal
🇹🇷 "Profi" talabalari Turkiyada!

"Profi University"ning 13 nafar talabasi qo‘shma dastur asosida Turkiyada tahsil olishadi.

Shu sabab bir necha kun avval talabalarimiz Turkiyaga uchib ketishdi.

Talabalarimizning Turkiyadagi hayotini Siz uchun yoritib boramiz.

Bizni kuzatishda davom eting!
--------

🇹🇷 Студенты "Profi" в Турции!

13 студентов "Profi University" будут обучаться в Турции в рамках совместной программы.

Несколько дней назад наши студенты отправились в Турцию.

Мы будем освещать их жизнь в Турции специально для вас.

Следите за нашими новостями!

@profiuniversity


Бизнесда ҳикоянинг ўрни.

Биз сапиенс инсонлар доимо қандайдир ҳикояларга ишонишга мажбурмиз. Масалан, бир тўда чумоли бир миллион йил олдин нима иш қилган бўлса, ҳозир ҳам шу ишни қилади ёки бир тўда маймунлар бундан юз йил олдин ҳам ўрмонда яшаб банан ейиш билан шуғулланган бўлса, ҳозир ҳам худди ўша ишни бажаришади.

Бунга асосий сабаб эса инсонлар маълум бир ҳикоялар асосида ишбирлиги қила олишади ва бу ҳикоя асосида бирлашишнинг чек-чегараси йўқ. Ҳозирда дунёдаги энг ишончли, ҳамма ишонадиган ҳикоя бу пул ҳикояси, мана шу пул ҳикояси дунёдаги барча инсонларни бирлаштириб туради.

Пулдан кейинги ҳикоялар эса кўпроқ идеологик ҳикоялар ҳисобланади, бу дин, миллат, халқ, ватан, ҳуқуқ ва ҳокозолар бўлиши мумкин, лекин инсонлар қайси дин, қайси миллат, қайси халқ вакили бўлишидан қатъий назар пул ҳикоясига ишонишади, масалан, Исроилдаги бир яҳудий Саудия Арабистонидаги бир мусулмон билан дин масаласида келиша олмаслиги мумкин, аммо бир миллион АҚШ доллари билан бемалол ҳамкорлик қила олишади, бир-бири билан олди-сотди қила олади.

Энди бизнесда ҳикоялар қанчалик муҳим? Бизнесда ҳам инсонлар ўзаро ҳамкорлик қилиши, бир жамоа бўлиб ишлаши ва ўзаро бир мақсад сари интилиши учун пулдан ҳам муҳимроқ миссия керак, яъни инсонлар қандайдир идеологик ҳикоя атрофида бирлашишлари керак, ана шундаги иш унумдорлиги ошади, инсонлар қилаётган ишидан завқ ҳис қилишади. Нима учун ишга келишаётгани, бугун қандай вазифаларни бажариши ичдан ҳис этишади.

@bektoshkhatamov


Монополиянинг акаси коррупция.

Кўчада болалик даврингизни бир эсланг, агар кўчадаги болалардан калтак еб қолсангиз, югуриб бориб акангизга айтиб берасиз, у ҳам келиб сизни калтаклаганларнинг додини бериб қўяр эди.

Хуллас мана шу монополия ва монополистларни ҳам калтак ейдиган болаларга қиёслайман, бирор иши ўхшамай қолса, катта акаси коррупцияга мурожаат қилиб бир алламбало қарорларни чиқариб олиб янада халқни сиқиш, рақобатчиларни йўқотиш билан шуғулланишади.

Чунки эркин бозор қоидалари билан ўйнаш ҳеч ҳам қўлларидан келмайди. Кечаги янгиликдан ҳамманинг хабари бўлса керак-а? Энди
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган электромобиллардан утилизация йиғими янада оширилади.

Бошқача қилиб айтганда 2025 йилнинг 1 майидан электромобиллар учун 45 млн сўмдан 78,7 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади.

Нега ундай бўлди деб ўйлайсиз?

Олдин Хитойдан битта марка кириб келишни бошлади, қараса, одамлар оляпти, бизнинг шустрий монополистлар шартта битта йиғувчи завод очди ва ўша маркани шу заводда йиғишни бошлади, аслида ўзи йиғилган келса керак.

Кейин у маркадан бошқа маркалар ҳам кириб кела бошлади, нисбатан арзон, компакт ва қулайроқ. Қараса одамлар уларни ҳам оляпти, секин утилизация йиғими деган нарсани қўшиб қўйди, лекин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганларга тўламайди деган жойини ҳам қўшди.

Қараса барибир одамлар бошқа электромобилларни олишяпти, шартта бориб акага айтиб берди, шу билан утилизация йиғими кўтарилиб қўйилди.

Мен шу бир нарсага ўрганиб қолганман: қайси қарорни ўқисам, номига эътибор бераман, бирор бир соҳани янада ривожлантириш қўшимча чора тадбирлари деса, демак билаверинг, соққанинг ҳиди келмоқда.

@bektoshkhatamov


Ислом Каримов аслида мустақилликка қарши бўлганми?

Аслида турли ташқи оммавий ахборот воситалари “Мустақиллик декларацияси” қабул қилинишига жуда қаттиқ қаршилик қилган одам Ислом Каримов бўлган гапларни эшитганман, ҳатто баъзи китобларда ҳам ўқиган эдим.

Аммо Дарё ахборот нашрининг мана бу подкастида тарихчи профессор Қаҳрамон Ражабов фикрларини эшитиб ҳеч ҳам ҳайрон қолмадим. Декларациянинг икки марта қабул қилиниши мен учун янгилик бўлди. Каримов даври қатағонлари ҳақида ҳам жуда таъсирли гаплар бўлибди.

@bektoshkhatamov


Устоз.

Мен шу устозлардан ёлчиганман, ҳаётим давомида жуда зўр устозлардан сабоқ олганман, ҳар бирининг ўрни ҳаётимда беқиёс. Бугун бир жойдан Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида ўқиган дипломим қўлимга тушиб қолди.

Шу диплом шу пайтгача умрим давомида ҳеч ҳам керак бўлмади, чунки диплом талаб қиладиган жойда ишламадим, давлат корхонасида ҳам ишламадим. Лекин шу диплом ҳар сафар қўлга олганимда ректор деган жойида устозим Шоумаров Ғайрат Баҳромовичнинг имзоларига кўзим тушади.

Ҳозирда устоз ўзим асос солган @profiuniversity ректори вазифасида ишламоқдалар. Бир пайтлар мен устоз ректорлик қилган университетда талаба эдим, ўз имзолари билан диплом топширганлар.

Бу билан боғлиқ бир ҳикоя айтиб бераман:

• 2005-йил бир ишкалга аралашиб қолдим (ўзи университетда мендай ишкалчиси ҳам, мендай отнинг қашқасидек таниқлиси ҳам йўқ эди).

• Бутун деканат мени ҳайдаймизга тушиб олишди, ҳамма Хатамовни ҳайдаш керак, бу одам бўлмайдидан бошқасига ўтишмади. Ота-онам сарсон, деканни хонасинида навбат кутиб, ялиниб тураверишди.

• Охири декан ҳеч қанақасига кўнмади, ҳайдаймиз, бошқа йўл йўқ деди.

• Шунда дадам билан онамга бир ректорни ҳам олдига кириб чиқайлик, вазиятни тушунтирайлик, бир имкон берар дедим.

• Бир амаллаб етти кун деганда ректорнинг олдига кирганмиз, ректор яхшилаб мени эшитиб турдиларда, секин ёнларидаги телефонни олиб деканга телефон қилдилар.

• - Фамилиянг нима эди?
- Хатамов.
Гўшакка:
- Хатамов деган бола боради, шу бола ўқийди, дедилар.

Гўшакнинг нариги томонида декан нимадир-нимадир деди, Ғайрат Баҳрамович эшитмадилар ҳам, гўшакни қўйдилар.

Шу билан университетни ҳам битирдим, ким ўйлабди дейсиз, бир кун келиб шу устоз мен очган университетда ректор бўладилар деб. Ўшанда биргина қўнғироқ менинг том маънода тақдиримни ҳал қилиб юборган, шунинг учун ҳам устозларингизни қадрланг, уларнинг ҳар бир ўгитларида буюк тажриба мужассам.

@bektoshkhatamov


Бизнесда қабила яратиш.

Ҳар қандай бизнес лидерга суянади. Бизнеснинг ўзи аслида инсонларни бир мақсад йўлида бирлаштирадиган қабила ҳисобланади, қайсидир қабилаларда меҳр-муҳаббат устун бўлса, қайсидир қабилаларда адоват ҳукм суради. Лидернинг асосий вазифаси мана шу қабила аъзоларини бир мақсад йўлида бирлаштира олиш ва бу мақсад йўлида қабиланинг ҳар бир аъзоси фойда олишига имконият яратиш ҳисобланади.

Фойда олиш деганда фақатгина пулни назарда тутмаяпман, чунки пул ишлаш одатий тусга айлангач инсон бошқа қийматларни қидиришни бошлайди, бу коллектив бирдамлик, коллектив дўстлик, инсонлар фақатгина моддий фойда оладиган жойдан жуда тез зерикишади, чунки инсон фитратида мансублик тушунчаси бор. Инсон ўзини у ёки бу қабиланинг аъзоси эканлигини, у ёки бу қабилага мансублигини ич-ичидан ҳис қилиши керак.

Баъзи бир қабилаларни фақатгина пул бирлаштириб туради, бундай қабилалар қийин шароитларда жуда тез тарқаб, йўқ бўлиб кетади, чунки бирлаштириб турувчи омил йўқ бўлган заҳоти қабила ҳам йўқ бўлишга маҳкум. Лидернинг вазифаси эса қабилада бирлаштириб турувчи омилларни кўпайтириш ва кучайтириш. Инсонлар орасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга фақатгина моддий ривожланиш учун эмас, балки маънавий ривожланиш учун ҳам имкониятлар ярата олиш лидернинг асосий вазифаси бўлиши керак.

Инсонлар ишга келаётганларида бугун яна ишшшшшш деб эмас, бугун янада катта мақсадларни амалга ошираман, бугун инсонларга янада кўпроқ фойдам тегади дея хурсандчилик билан ишга отланишса, иш соати тугаб қолганлигини ҳам сезмай қолишса, мажлислар эса худдики байрамдек ўтса, демак қабилада тўғри ривожланиш йўлида.

@bektoshkhatamov


Репост из: unituruz
Ўзимизга қилгандек.

Unitur - компанияси фақатгина туризм соҳасида ўртакашлик қилиб тур сотадиган компания эмас. Биз бу компанияга асос солишимиздан мақсад одамларни бирлаштириш, яъни инсонлар дунёни забт этишсин, дўстлар орттиришсин, бошқа давлатларга саёҳат қилганда ҳаётларини завқ билан тўлдирсин, фақатгина бир жойга бориб келдим эмас, балки борган жойида нималарнидир ўргансин, ҳаётига тадбиқ этсин.

Компания миссияси: биз дунёларни яқинлаштирамиз.

Қадриятларимиз:

• Ўзимизга қилгандек. Ҳар бир тур, ҳар бир ҳаракатимизда ўзимизга қилгандек деган фалсафа мужассам, биз ўзимизга раво кўрмаган ишни бошқалар учун ҳам қилмаймиз;

• Очиқлик. Биз мижоз учун ҳам, ўзимиз учун ҳам доимо очиқмиз, борини айтамиз. Энг асосийси биз доимий ўрганиш, яхшиланиш учун очиқмиз.

• Тезкорлик. Ҳар қандай ишни тезкор бажариш ва энг асосийси маромига етказиб бажариш асосий вазифамиз.

• Жамоавийлик. Биз ҳар бир мижознинг яхши дам олиши учун, биз кўрсатган хизмат унинг ҳаётида ижобий из қолдириши учун жамоавий жавобгармиз.

• Масъулият. Ҳар бир инсон саёҳат учун яралган, биз бу саёҳатни унутилмас даражада ширин хотиралар билан инсон ҳаётида ўрин олиши учун ҳар биримиз масъулмиз.

@unituruz


Энди клик қилиб юбориш хавфли.

Баъзи дўкон, кафе, ресторанларга кирсак, “ака, терминал ишламаяпти, клик қилиб қилиб юборинг дейишади”, баъзан асабингга ўйнайди шунақа нарсалар, майли энди кел, ташлаб берай деб клик қиласан.

Лекин энди солиқ органлари айнан шуни текширишга ўтишди, битта картага ҳаддан зиёд кетма-кет пул туширилган бўлса, солиқдан қочиш дея баҳоланмоқда ва ўша тушган сумманинг 10 фоизини жарима сифатида корхонага ёзишмоқда.

Ўзи бу иш тўғри ҳам бўлган, бу иш аслида ҳам солиқдан қочиш ҳисобланади, бир қурилиш моллари сотадиган дўкон 34 миллиард пулни жисмоний шахс картасига туширган экан. Солиқдан қочаман деб жиноятчига айланиб қолманг.

Сиз шохида юрсангиз, солиқчилар баргида юради. Тўғри ишлайверинг.

@bektoshkhatamov


GRM керак.

Бугун бир нарсани тушундим, Ўзбекистон шароитида ҳар қандай компанияда GRM (government relationship manager), яъни давлат ташкилотлари билан алоқаларни олиб борадиган менежер керак экан.

Бундай менежер нима вазифани бажаради десангиз, у бизнес ва давлат одамлари ўртасида кўприк вазифасини бажаради, бирининг тилини бошқасига тушунтиради, бири нима хоҳлаётганини бошқасига етказиб беради. Алоқалар ўрнатади, алоқаларни мустаҳкамлайди.

@bektoshkhatamov


Орқа ҳовлини кўрсатинг.

Жуда кўпчилик бизнес қилганда фақатгина маҳсулот ёки хизматнинг тайёр ҳолатини кўрсатади, яъни кўпроқ яхши, сотиб олишга тайёр ҳолатни реклама қилишади, лекин бизнес жараённинг ўзи ҳам жуда қизиқ, яъни маҳсулот ёки хизматнинг охирги харидорга етиб борадиган ҳолатга келгунча бўлган ҳолати ҳам мижознинг эътиборини тортади.

Масалан, ресторан бизнесида овқатнинг хўрранданинг столига келгунча бўлган жараён, бозор қилиш, идишларнинг тозаланиш жараёни, ошпазларнинг таомни пишириш жараёни ва кўплаб бошқа орқа ҳовлидаги жараёнларни кўрсатиш мижозлар учун қиймат ярата олади.

Дейлик, бир репититор ўқитувчи бир дарсга тайёрланиш жараёни, ўқувчиларга бир маълумотни етказиш учун қанча изланишлар олиб бориши, қанча китоб титкилаши, интернетдан маълумотларни текширишини кўрсатиб бериши унинг ўқувчилари, яъни мижозлари олдида ҳурматини оширади.

Ёки қурилиш компанияси қурилиш жараёнини кўрсатиб бериши, қайси қурилиш материалларидан фойдаланиши, қандай мутахассислар ишлаши, ҳатто усталарнинг ётоқ жойлари, уларга яратилган шароитлар ҳам бўлажак ва жорий мижозлар учун жуда катта қиймат яратади.

Шунинг учун орқа ҳовлини кўрсатишдан қўрқманг, ўз маҳсулот ёки хизматингизни яратишдаги машаққатларни кўрсатиш сизга фақат фойдага ишлайди.

@bektoshkhatamov


Мияни зўрлаш керак.

Инсон мияси ҳеч қачон бирор янгиликни, янги нарсани ўрганишни хоҳламайди, чунки миянинг асосий вазифаси: тирик қолиш, яъни мия фақатгина қандай қилиб бўлмасин танани тирик ҳолатда сақлаб туриш ҳақида ўйлайди, ортиқча ҳаракатлардан максимал сақлайди.

Шунинг учун инсон ўзи доимий равишда янги нарсаларни ўрганишга, тана олдин қилмаган ҳаракатларни қилишга ўзини мажбурлаши керак, акс ҳолда мия сизни дангаса қилиб қўяди.

@bektoshkhatamov


Репост из: u.azizov_rector
ChatGPT ва инсон тафаккури

Барчага маълум, ҳозирги кунда инсонларнинг ижтимоий ҳаётидаги муаммоларини ечишда ChatGPTнинг ўрни ошиб бормоқда. Ушбу сунъий интеллект керакли маълумотларни таҳлил қилиб бериш, фактларни таққослаш, бизнес учун статистик маълумотлар йиғиб бериш каби амалларни бир сонияда бажаради. Бу инсон онгидан тезроқ ишлаш дегани. Сунъий интеллект технологиялари такомиллашгани сари бу тезлик кундан кунга ошиб боради.

Аммо, ChatGPTни инсон онгидан тез ишлаши бу биз хоҳлаган натижани беради, деган маънони келтириб чиқарадими? Яқинда мен ChatGPT билан боғлиқ бир тажриба ўтказдим. Бир академик матнни ChatGPTдан таҳрир қилишини сўрадим. Умуман олганда, сунъий интеллект менга контекстга қараб мос сўзларни танлашда, синтактик структураларни тўғри жойлашда катта ёрдам берди. Бироқ, қуйида келтирилган икки ҳолатда ChatGPT қилган қарорни мен ўзгартирдим:

1-ҳолат: “I will employ a qualitative content analysis to examine the academic articles …”. Мен томонимдан ёзилган ушбу мантни ChatGPT қуйидагича тўғирлади: “I will employ qualitative content analysis to examine the academic articles …”. Тўғирланган матнда “a” ноаниқ артиклини ChatGPT олиб ташлади. Сўнг мен ChatGPTдан “а” артиклини олиб ташлаш сабабларини сўраганимда, у: “агар жумлада “а” артикли олиб ташланса, умумий методлар назарда тутилган бўлади, агар қўйилса, айнан бир метод ҳақида гапирган бўлади; одатда академик матнларда “а” ишлатилмайди ва методлар умумий маънода ишлатилади”, деб жавоб қайтарди. Мен ушбу матнда таҳлил методлари ичида айнан бир метод ҳақида гапирмоқчи бўлганимни ChatGPT хулоса қилишга қийналди. ChatGPTнинг фикрига қарши мен “а” артиклини қолдирдим.

2-ҳолат: “While research capacity indicators in Kazakhstan have been improved as a result of recent reforms, …” мен томонимдан ёзилган ушбу матнни ChatGPT қуйидагича тўғирлади: “While research capacity indicators in Kazakhstan have improved as a result of recent reforms, …”. ChatGPT томонидан тўғирланган матнда “been” тушиб қолган. Шунда мен сунъий интеллектдан нега “been” сўзини олиб ташлагани ҳақида сўраганимда, у академик мантларда кўпроқ “active voice” (аниқ нисбат) ишлатилиши ҳақида таъкидлади. Лекин матнда “research capacity indicators” ўсгани ва бу ерда passive voice (мажҳул нисбат) ишлатилиши лозимлигини ChatGPT берилган умумий мант контекстидан англай олмади. ChatGPTнинг фикрига қарши мен “been”ни қолдирдим.

Хулоса:

(1) инсонларга аниқ фанлар доирасидаги масалаларни ечишда ChatGPT катта ёрдам берса-да, ижтимоий фанлар доирасида инсоннинг тафаккури қарор қабул қилишда асосий омил бўлиб қолаверади;

(2) ChatGPT фикрлашда математик алгоритм ва шу алгоритм доирасида қилинадиган қарорларга асосланса-да, инсон фикрлаши эса прагматикага, яъни маълум бир ижтимоий вазиятда инсон у ёки бу матнга қандай маъно бериш интенциясининг мавжудлигига асосланади.

@azizovulugbek


Бизнесда олий мақсад қўйиш.

Бизнесда олий мақсад қўйиш нимага олиб келади? Ўзи олий мақсад қўйиш керакми ёки шунчаки бизнес қилиб юриш ҳам мумкинми?

Дунё бўйлаб буюк компанияларга эътибор берсангиз, барчасининг олий мақсад, яъни миссиялари бор. Лекин бошқаларда бор экан, менда ҳам бўлиши керак дея олий мақсад ўйлаб топиш ғирт аҳмоқлик.

Асрлар давомида инсонлар бир-бирлари билан ҳамкорликда ишлаб қишлоқлар, шаҳарлар қурган, душмандан ҳимояланган, бошқа ҳудудларни босиб олган ва буларнинг барчасига инсонларнинг ўзаро бир нарсага ишончи сабаб бўлган.

Бизнесдаги олий мақсад ҳар куни ўзингизни уйқудан турғизади, сизга мотивация беради, кўпроқ ва яхшироқ ҳаракат қилишга ундайди, энг асосийси олий мақсад яратилганда ва компаниядаги ҳар бир ходим уни ҳис қилганда жамоа жипслаша бошлайди, ўзига хос қадриятлар шаклланади.

Шунинг учун компанияни олий мақсад ва қадриятлари ҳақида ўйлаб кўринг, акс ҳолда йўлингизни йўқотиб қўясиз. Олий мақсад сиз учун маёқ вазифасини бажаради.

@bektoshkhatamov


Оғир бўлгандир, аммо мумкин эди.

Бугун Ислом Каримовнинг туғилган куни, агар у тирик бўлганида 87 ёшни қарши олган бўлар эди. Мен айнан мустақил Ўзбекистоннинг бошланиш пайтида қанчалик қийин бўлганлигини шахсан ўз танамда ҳис қилиб кўрган авлод вакилиман.

Болалигида нонга талон кўтариб турган, миллиардлаб сўм кўпонни кўрган, ўқитувчиларнинг бозорчига айланиб қолгани, пахта даласида ойлаб пахта терган ўқувчилар-у ўқитувчиларнинг азобини ҳам кўрганман.

Аммо ўша даврда ҳам ривожланиб кетиш учун барча имкониятлар бор эди деб ўйлайман, фақат ёпиқлик сари ортга қадам қўйиб борилаверди. Ҳатто 1996-йилгача жуда жадал ривожланган Ўзбекистон конвертация, протекционизм сиёсатлари оқибатида ортга қараб кетаверди.

Мен аниқ эсимда, 90-йилларнинг бошларида, айнан 93-94 йилларда хитойликлар келиб ўзбек қишлоқларида гектарлаб ҳудудга пиёз экишар эди, қозоғистонликларни эса мардикор сифатида ишлатишар эди. Бувимларники бир тўда хитойликлар, қозоғистонликлар ижарада туришар эди.

Кейин эса бирдан пул қочди, барча қўшнилар билан урушиб чиқдик, чегаралар ёпилди, конвертация деган бало кириб келди, буёғи ўзингизга маълум. Ўша пайтларда оғир бўлгандир, лекин аниқ биламан, яхшироқ қарорлар чиқариш мумкин эди.

Нима бўлганда ҳам ана ўшандай ёпиқ даврни ҳам кўрдик. Бу даврдаги хатоларни ҳали тарих кўп эслайди, хотирлайди, лекин Ислом Каримов айтганидай, асосийси тинчлик бўлган, балки бу ҳар қандай иқтисодий хато қарорлардан устун бўлгандир.

@bektoshkhatamov


Ҳаммаси яхши бўлади.

Пауло Коэльонинг шу гапини ҳар тонг ўзимга қайтаришга одатланганман, шу сўзлар анча йиллардан бери менга илҳом бағишлайди, кунимни жуда ҳам мазмунли бошлашимга сабабчи бўлади.

Охир оқибат ҳаммаси яхши бўлади, агар ҳозирча яхши бўлмаса, демак ҳали финиш эмас”. 🤚🫳

@bektoshkhatamov


Шахсий бренд.

Ҳозир замон борган сари ривожланиб бормоқда, умуман шахсий брендсиз бирор бир соҳада нормал савдо қилиш қийинлашиб бормоқда. Талабаларга маслаҳатим: ҳозирдан ўзингиз танлаган соҳа бўйича шахсий бренд юритишни бошланг. Барча тармоқларда фаолият олиб боришни бошланг.

Масалан, туризм йўналишида ўқисангиз, турлар ҳақида маълумотлар, виза олиш учун ариза бериш намуналари, қайси давлатларга визасиз бориш мумкин, арзон билетлар қандай олинади ва ҳокозолар ҳақидаги маълумотларни видео, аудио, матн шаклларида бериб боринг.

Ўз аудиториянгизни шакллантиринг ва улар билан доимий алоқа ўрнатиб боринг. Агар ҳозир биринчи курс бўлсангиз ва шахсий бренд юритишни бошласангиз, ҳамма университетни битириб иш қидириб юрганда иш берувчилар сизнинг ортингиздан қувиб юради.

Иш берувчи сизни эмас, сиз иш берувчини танлайсиз. Шахсий бренд олиб боришнинг яна бир устунлиги: доимий равишда ўз устингизда ишлашингизга, янги нарсаларни ўрганишингизга мажбур қилади, университетни битиргунча ўз соҳангизнинг мутахассиси бўлиб қолганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз.

Бошида ёзган нарсаларингиз, олган видеоларингиз унчалик ҳам ўхшамаслиги, ўзингизга ёқмаслиги, кўришлари сони кам бўлиши мумкин, лекин бу вақтинча ҳолат, ҳар куни контент яратаверсангиз, бу ишда профессионал бўлиб кетасиз.

@bektoshkhatamov


Қарор қабул қилиш.

Тунда қабул қилинган қарорлар тонг отганда ўз таъсир кучини йўқотади.

Диана Сеттерфилд
“Ўн учинчи эртак”

——

Ростан ҳам бизнесда тўғри қарорлар қабул қилиш бизнес муваффақиятининг асосини ташкил қилади. Баъзан шу уйқуга ётишим билан бир ғоялар армияси иш бошлайди, ҳали у ғоя келади, ҳали бу фикр келади, ухлашга бермайди.

Эрталабга эса бирортасини эслолмайман. Зўр ғоя бўлса, тонг отганда ҳам сизни тинч қўймайди. Кечки пайт бизнес қарорлар қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар сизда ҳам кечки пайт кечки пайт қарор қабул қилишга тўғри келиб қолса, шу қарорни эрталабгача ўйлаб кўришга танаффус олинг.

Ўзимнинг тажрибамдан айта оламан, тунда берилган қарорларнинг кўпчилиги хато бўлган.

@bektoshkhatamov


Технологик пойга бошланди.

Alibaba, DeepSeek’дан сўнг, ўзининг янги версиядаги сунъий интеллект моделини чиқарди. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, у ўзининг хитойлик муқобилидан устунроқ. Шу пайтда, океан ортида OpenAI технологияларининг Хитойга эҳтимолий чиқиб кетиши бўйича терговлар бошланди. Айни шу сабабли Хитой моделлари ўзининг ғарблик аналогларидан ўзиб кетган бўлиши мумкин.

Нейротармоқлар пойгаси бошланди, ва агар Россия ҳам жаҳон иқтисодиётининг пешқадамларидан бўлишни истаса, етакчи ўринни эгаллаши керак. Лекин ҳозир Россияда ҳокимият талашиш, урушлар бундай технологиялар қилишга йўл қўймаяпти.

Бироқ, бу рақобат қуролланиш пойгаси давридаги каби кескин қарама-қаршиликка айланмаслиги лозим. Сунъий интеллект ҳам қуролга айланиши, ҳам дунёдаги меҳнат унумдорлигини бутунлай янги даражага кўтариб, технологик тараққиётни тезлаштириши мумкин.

Шу билан бирга, ИИ’ни ишлатиш ва ривожлантиришдаги ахлоқий масалаларни унутмаслик керак — чунки сунъий интеллектнинг ривожланиши инсон интеллектининг инқирозга учрашишига олиб келиши мумкин.

@bektoshkhatamov


DeepSeek - нима?

Ростини айтсам, мен ChatGPT бозорни эгаллади деб ўйлардим, лекин Хитойнинг Deep Seek сунъий интеллекти синдириб қўйди, бир кирсангиз, қайтиб чиқолмай қоласиз. Биринчи устунлиги текин ва ҳеч қандай чекловлар йўқ.

У ChatGPT каби AI моделларига рақобатчи бўлиб, фойдаланувчиларга маълумотларни излаш, саволларга жавоб бериш, матнларни ишлаб чиқариш ва бошқа кўп функцияларни таклиф этади.

Тезкорлик, аниқлик, турли тилларда ишлай олиши, ҳатто ўлик лотин тилида ҳам саволларга жавоб бера олиши, унинг устига видео саволларга ҳам бера олиши мени ҳайрон қолдирмоқда.

Агар бизнесинингиз бўлса, бизнесингиз ҳақида тўлиқ маълумот бериб, 2025-2026-йилларда қандай қилиб тушумни беш баробарга ошириш бўйича стратегия тузиб бер деб кўринг.

Сизга тўлиқ стратегияни, кимларни ишга олиш, бўшатиш ва умуман ҳаммасини ўргатиб турар экан. Бу технологиянинг охири йўқ.

@bektoshkhatamov

Показано 20 последних публикаций.