8-март қаердан келиб чиққан?
8-март – Халқаро хотин-қизлар куни тарихи 19-аср охири ва 20-аср бошларига бориб тақалади. Бу куннинг келиб чиқиши аёлларнинг ўз ҳуқуқлари учун кураши билан боғлиқ. Ростини айтсам, аёллар ростан ҳам ўз ҳуқуқларини кучли курашлар билан қўлга киритишган.
8-март тарихига назар
1. Санаси қаердан келиб чиққан?
1857-йил 8-март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида тикувчи аёллар иш шароитларини яхшилаш ва маошларини ошириш талаби билан намойишга чиқишган. Бу ҳаракат аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари учун курашининг дастлабки босқичларидан бири эди.
2. Клара Цеткин ва расмий тан олиниши.
1910-йилда Копенгагенда бўлиб ўтган Иккинчи халқаро социалист аёллар конференциясида германиялик фаол Клара Цеткин 8-мартни “Халқаро аёллар куни” сифатида нишонлашни таклиф қилди. Ушбу ташаббус аёлларнинг сайлов ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқлари ва тенглик учун курашини қўллаб-қувватлаш мақсадида илгари сурилган.
3. Биринчи марта расман нишонланиши.
1911-йилда Германия, Австрия, Дания ва Швейцария каби бир неча давлатларда 8-март байрам сифатида нишонланган. Бу йилдан бошлаб аёллар тенг ҳуқуқлар учун фаол ҳаракат қила бошлаганлар.
4. СССРда ва дунё бўйлаб оммалашиши.
1917-йилда Россияда 8-мартда аёллар намойишга чиқиб, натижада подшоҳ ҳукумати ағдарилган ва аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилган. Кейинчалик, 1921-йилда Совет Иттифоқида 8-март расман байрам сифатида белгиланди. Ушбу анъана кейинчалик социалистик давлатларда ва бутун дунёда кенг тарқалди.
5. БМТ томонидан тан олиниши.
1977-йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 8-мартни Халқаро хотин-қизлар ҳуқуқлари ва халқаро тинчлик куни деб эълон қилди. Бугунги кунда бу кун жаҳон бўйлаб аёлларнинг жамиятдаги роли ва тенг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун нишонланади.
P.S. Бир нарса анча йилдан бери кузатилади, ҳар йили 8-март санаси ёмғир ёғади.
@bektoshkhatamov