Экрем Имамўғли ўзи ким?
Экрем Имамоғлу 2027 йилда бўлиб ўтадиган Туркия президенти сайловларида мухолифатнинг асосий номзоди ва Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдўғаннинг бош рақиби ҳисобланарди.
У охирги маҳаллий сайловларда ғолиб бўлиб Истанбул мэри бўлган эди. У Туркиянинг асосий мухолифат партияси бўлган Жумҳурият Халқ партияси аъзоси ҳисобланади. У Истанбул университетининг ишбилармонлик ва бошқарув соҳасида таҳсил олган.
Душанба куни Истанбул университети Бош прокуратуранинг сўровидан сўнг Имамоғлунинг олий маълумот дипломини бекор қилди, чунки унинг ҳаққонийлиги борасида шубҳалар мавжуд эди.
Мамлакат қонунчилигига кўра, президентликка номзод бўлиши учун шахс олий маълумотга эга бўлиши шарт.
Имамоғлу 2019 йилги Истанбул ҳокимлиги сайловларида Эрдўғаннинг партияси – Адолат ва Тараққиёт Партияси (AKP) номзоди Бинали Йилдиримни мағлуб этган. Бу сайлов Туркия сиёсий тарихида бурилиш нуқтаси бўлган, чунки Эрдўған ва унинг партияси 25 йил давомида Истанбулни бошқарган эди.
Бироқ сайлов натижалари бекор қилинган, ва қайта сайлов ўтказилган. Унда ҳам Имамоғлу катта фарқ билан ғалаба қозонган. Бу ҳолат мухолифатнинг кучайишига олиб келган эди.
@bektoshkhatamov