Hammasi Hamma Haqida...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Bu yerda shaxsiy fikrlar, sarkazm va yaxshi bahslar

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bilmaysiz.!
- Eng katta jasorat bomdod payti ustingdagi "ko'rpani" ko'tara olish ekanligini...


Juma muborak!


Репост из: Alimoff Live
Кўчада такой ауууууф деб бақир чақир қилиб, бир иккитасини дерзкий гаплар билан духини олиб уйга кесангу, математикадан уйга вазифани қилдингми деган дадангни кўрсанг сен : ☝️🤣


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/bekergashev2024


Репост из: Bilmaysiz.!
- Hech bir bahsda yengilmaydigan tilsim ayol ekanligini...


Репост из: Bilmaysiz.!
- Ertalab vaqtning o'tish tezligi oldida yorug'lik tezligi ham hayratdaligini...


Репост из: Енгил каналча
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2075-йил. Ҳали ''азоблаш хизмати''ни эслаб юрамиз.

😂😭😂😭


Балалар яна ёрворишибди.👌🔥

Видеонинг охири мантиқий якун топган)))


Репост из: Tezkor Yangiliklar ⚡
О‘ртанча фарзандлар энг ёқимли одамлар бўлиб улғайишади — улар катта ёки кичик фарзандларга қараганда ҳалол ва камтарроқ бўлишади.

Канадалик олимлар шахсий хусусиятлар (HEXACO) бўйича ўтказган тадқиқот натижасида оиладаги ўртанча фарзандлар “ҳалоллик” ва “очиқтабиятлик” категорияларида энг юқори натижаларни кўрсатган.

Бундай одамлар шахсий манфаатлар учун бошқаларни манипуляция қилмайди, шунингдек, ўзини юқори ижтимоий мавқега эришишга унчалик лойиқ эмас деб ҳис қилишади.

Энди сиз дўст сифатида кимни танлашни биласиз.

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Alloh buyuk. Bir oʼzbek yigitini dunyoning eng kuchli intellekt odamlaridan biri va eng kuchli murabbiyi ham jismonan ham ruhan qoʼllayabdi.
Bu millat uchun baxt, muhlis uchun baxt, ota-ona va yaqinlar uchun baxt!


Репост из: ФУТБОЛИЩЕЕЕ⚽
💬 Гвардиола ўйиндан сўнг:

“Ҳусановга осон бўлмади. Биттагина жамоавий машғулотда қатнашди ва Палмер, Санчо, Жексон, Мадуэке каби футболчиларга қарши ўйнашига тўғри келди. Ёш футболчи учун табиий кўникиш жараёни. У тушиб олади. Футболчилар ва мухлислар уни қўллашди. Бундай ҳолатлар айниқса хулоса чиқариб олиш учун яхши имконият".


👕F-Store | Футбол формалари 👈

⚽️ ФУТБОЛИЩЕЕЕ


Репост из: Alimoff Live
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нимага ростанам машнақа? Шунақа ота оналарни дебам мактабда ишлашдан безиллайди хозирги ўқитувчилар.


Репост из: Енгил каналча
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
5 йил энагалик қилиб, ўз уйига кетаётган аёлни болалар шунақа кузатишибди.

Болага одамнинг ташқи кўриниши, бой ёки камбағал эканлигининг фарқи йўқ. Меҳр берса бўлди.❤️🫀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bir necha yildirki 14 - yanvar kuni shu qoʼshiqni topib eshitaman! Siz ham bir tinglab koʼrinchi!
Bayram muborak "Aziz vatan oʼgʼlonlari"!!!

https://t.me/bekergashev2024


Репост из: Najmiddin Ermatov
#БАЙРАМ_МУБОРАК

ҚЎРБОШИЛАР ҚЎШИҒИ

Шимолдан ёғий келар
Талаб қилиб Туронни,
Минг аср эш бўлсак ҳам
Бизга қўшилмас қони,
Ўрнингдан қўзғал энди,
Туркий элнинг ўғлони,
Тулпорингга қамчи ур
Селдай қалқи, бовурим,
Бизлардан шон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Туроннинг эр-у қизи
То азалдан мард келар,
Турклар дунё сўрар деб
Қадимдан бир шарт келар,
Душманга қул бўлганнинг
Авлоди номард келар,
То абад тинмасин-а
Мерос чархи, бовурим,
Бизлардан ор сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Тўтига ошно булбул
Чаманга арзимайди,
Душмандан қочиб ўлган
Кафанга арзимайди,
Мустабидга қул элат
Ватанга арзимайди,
Балки кўрар умрнинг
Келди гашти, бовурим,
Бизлардан ҳол сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Туркий элат бошида
Бегона тахт кўрмасин,
Бош эгар омонликни
Ўзига бахт кўрмасин,
Кун келиб фарзандини
Ёвга улфат кўрмасин,
Ўзлигинг кўрсатмоқнинг
Келди вақти, бовурим,
Бизлардан кор сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Бобомдан мерос ватан
Боламга мерос ўтсин,
Шуурига мангулик
Уйғотар овоз ўтсин,
Ёвга қаҳри қаттиқлик
Туркийларга хос ўтсин,
Кўзлардан олов ўтсин,
Ўтсин шахти, бовурим,
Бизлардан юрт сўрмоққа,
Авлод ҳақли, бовурим.

Юрт деб йўлга отладик
Буюкроқ сафар қайда,
Шу йўлда шаҳид кетсак
Бошқа бир зафар қайда,
Қул бўлган тирикликдан
Ортиқроқ хатар қайда,
Отланган ҳар йигитнинг
Шудир ахди, бовурим,
Бизлардан қон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

Агар ётга қўшилиб
Қондошлар сотса бизни,
Номимизга тупуриб
Хоиндек отса бизни,
Ўтмишидан юз буриб
Бир кун унутса бизни,
Яшамоқдан мани не,
Бу жон надир, бовурим?..
Бизлардан жон сўрмоққа
Ватан ҳақли, бовурим.

https://t.me/Najmiddin_Ermatov


Репост из: Умид Туйчиев
33 йил илгари, мустақилликнинг илк йиллари бўлган ўтиш даврини яшаганлардан кўп нарса эшитганман. Қўлда пул бўлса дўконда ун, ёғ йўқ, ёғ билан нон бўлса қўлда пул йўқ. Одамлар бир хона уйда яшаб, ўша уйда овқат еган, ўша ерда ухлаган, ўша уйда мехмон кутган кўпчилиги. Тўйлар хам хозиргидек дабдаба бўлмаган. Сомонсувоқ уйда, сандалли хонтахтада ўтирган одамлар. Алохида хаммом ва хожатхона  нима билишмаган.
Хозирчи? Замон оғирлашди, яшаш қийин бўлди деб нолиймиз-у, лекин эътибор бермаймиз-ки инсонларни эхтиёжи ортиб кетди.
Хозир уйлар баланд, ремонтлар зўр, қиммат мебеллар, энг яхши идишлар. Хар бир хонадонда машиналар. Бир мавсум кийилган кийимни кейинги мавсумда кийгиси келмайди одамлар. Тўйлардаги дабдабалар, сеп сидирғалар, орзу хаваслар ортгандан ортиб кетди. Умра хажга боришлар ва қайтиб келгандан кейинги дабдабани айтмасам хам биласизлар.
Аввалари дастурхонда нон, чой, шакар бўлса хам шукр қиларди одамлар, хозир кўнишмайди.
Кола фантани, ширинликни фақат байрамларда ичиларди, хозирчи?
Айтмоқчи бўлганим шу, замон оғирлашмади, одамларни эхтиёжи ортиб ўзига камфорт қилишни бошлади. Қанча пул бўлмасин етмайди. Чунки доим уйнии ремонтини янгилаш, мебелини янгилаш, қиз узатиш, келин олиш яна алламбало чиқимлардан қутулмайди ўзбек.
Агар биз хам чет элликлар каби оддий камхарж тўй қилиб, ўликка қилинадиган маросимларни камайтирсак, дабдабадан сал қочсак мазза қилиб топганимизни хам еб ичиб, хам саёхат қилиб, тўплаб хам яшасак бўларди. Нолийверишам яхшимасда.


Репост из: BoburAkmalov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Футбол+ радиошоусидан аввал, анча йиллар олдин ТВда Ёшлар каналида "Футбол плюс" кўрсатуви бўлган. Буни ҳозирги авлод вакилларининг ҳаммаси ҳам билавермаса керак. Биз ана шу кўрсатувларни томоша қилиб катта бўлганмиз.

Кўрсатувни интиқ кутар, ёзиб олар, эртасига такрори узатилганда ҳам ҳамма ишимизни ташлаб кўришга ҳаракат қилардик. Эсимда, газета-журналлар сотадиган киосклардан "программа" сотиб олганимда биринчи ишим "Футбол плюс"ни қидириб топиш ва қизил ручка билан белгилаб қўйиш эди.

Ўша вақтларда телевидениега ёриб кирган, янги эпкин олиб кирган Хайрулла Ҳамидов миллионларни ром этганди. Мавзусидан қатъи назар унинг ҳар бир чиқишини ўтказиб юбормай томоша қиладиган, унга ўхшашга интиладиган, тақлид қиладиганлар кўп эди. Лекин акага тақлид қилиб бўлмайди. Хайрулла аканинг овози ҳам, услуби ҳам уникум. Унга бироз ўхшаш мумкиндир, аммо буткул яқинлашиш иложсиз.

Бу видео мени бир муддат ўсмирлигим, ёшлигимга қайтарди. Сиз ҳам баҳра олинг. Носталгия!

@boburakmalov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Erini juda ham yaxshi koʼradigan ayol ekanmi?😆

https://t.me/bekergashev2024


Репост из: A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев
Антарктида манзаралари. Антарктида манзараларининг оқ эмас, яшил бўлиши ҳаммамиз учун нохуш хабар. Манба.


Anovilarga sen sir boy berma,
Urdim degin,
Loyga qordim de.
Meni tashlab ketdi u, dema,
Jonga tegdi, haydavordim, de...

IQBOL MIRZO
https://t.me/bekergashev2024


Репост из: Енгил каналча
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нимага ривожланмаяпмиз?

Показано 20 последних публикаций.