Репост из: Orif Tolipov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ижтимоий тармоқ аллақачон ҳаётимизнинг (ажралмас) бир қисмига айланиб бўлган. Унда кимни кузатаётганингиз, кимни қўллаётганингизга эътиборли бўлинг, дўстлар!
Аслида ҳали ҳам ишонаман: фақат ва фақат сифатли истеъмолчигина (Сиз) ҳозирги ҳолатни тартибга солиши мумкин. Ўзингизга айниб, ачиб, сасиб қолган озуқани бозордан сотиб олмайсиз-ку, тўғрими? Шундай кўринишдаги контент бераётганларни ҳам игнор қилинг, фақат шундагина уларни бозори юрмайди, шундагина сал ўтириб, ўз ҳаракатлари ҳақида ўйлаб кўради. Акс ҳолда на қонун, на маданий чегаралар буларга таъсир қилмайдиган кўринади.
Мен вақт ҳаммасини жойига қўяди, одамлар секин сифатли контентдан трэш, мазаҳ ва кир контентни ажрата бошлагач кейинги саналганлар, уларнинг муаллифлари ўзи табиий тарзда йўқ бўлиб кетади, деб ўйлардим. Аммо ундай эмасга ўхшайди. Тобора аудиторияни ўзига қаратиш йўлида янги-янги жинниликлар, ифлосликлар ўйлаб топиляпти. Қизиғи шулар ўз аудиториясини топяпти ҳам.