🆕 Корхона ва ташкилотлар учун Пенсия жамғармаси томонидан муҳим қулайлик яратилди
🔘 Бугунги кунга қадар корхона ва ташкилотлар имтиёзли шаклда тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилиши керак эди.
🟡 Янги жорий этилган тартибга кўра, эндиликда, корхона ва ташкилотлар қулай шаклда, яъни имтиёзли шартларда тайинланган пенсиялар ва уларга ҳисобланган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” (
my.gov.uz) орқали онлайн олишлари мумкин.
🤝 Мазкур хизмат Пенсия жамғармаси
ва Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази
билан ҳамкорликда йўлга қўйилди.
✅ Бунинг натижасида 4 мингдан зиёд
корхона ва ташкилотлар учун ҳеч қаерга мурожаат этмаган ҳолда тегишли маълумотларни
my.gov.uz портали орқали осонгина олиш имконияти яратилди.
👉 Хизматдан қуйидаги ҳавола орқали фойдаланиш мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/1077