Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш мақсадида Балиқчи тумани маҳаллаларида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов бугун Фаровон маҳалласида бўлди. Дала четларидан самарали фойдаланиш, зовурларда ўрдак боқиш, йўл четларида узум етиштириш каби лойиҳалар билан бирга аҳоли хонадонларига қуёш батареяларини ўрнатиш, ободонлаштириш ишлари эътибор марказида бўлди.