Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Балиқчи тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Расмий саҳифаларимиз:
Facebook:
https://www.facebook.com/baliqchi.tuman.matbuot.hizmati
Мурожаат учун:
@baliqchihokimligimurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#live
Балиқчи тумани Сарновул маҳалласида барпо этилаётган спорт жиҳозлари ишлаб чиқариш корхонасида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Лойиҳа қиймати 13 миллиард сўм бўлган корхонада маҳалла аҳли иш билан таъминланади.


#live
Балиқчида хавфсиз йўлак лойиҳаси доирасидаги ишлар давом этаяпти

Чинобод, Қияли, Тўда, Захкаш маҳаллалари катта йўл ёқасида жойлашган. Пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 километр масофада қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Йўлнинг ҳар икки четида пиёдалар йўлаги қуриш ишлари жадал давом этаяпти.


Чет элдаги пенсионерга ишончнома билан пенсия тўланиши тартиби қандай?

✅ Қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан пенсия тўланади.

Бу қандай амалга оширилади?

✅ Дастлаб, фуқаро чет элда бўлган вақтда ишончнома расмийлаштиради ҳамда ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйдиради.

☝️ Мазкур жараённи пенсионер чет элга кетган кундан бошлаб 3 ой ичида амалга ошириши тавсия этилади. Акс ҳолда пенсия 3 ойдан кейин вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
ЭСЛАТМА: "Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенциянинг иштирокчи давлатларида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқаролари ишончномага апостиль қўйдиришлари талаб этилмайди.

✅ Пенсионер ишончноманинг асл нусхасини ишончли вакилга топширади. Ишонч билдирилган шахс ишончномани пенсионер пенсия олаётган банкка тақдим қилади. Қонунчилик талабларига асосан ишончномани олган банкнинг тегишли бўлими томонидан ишончнома нусхаси Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Мазкур ишончнома билан ишончли вакил пенсияни олишни давом эттириши мумкин.

✅ Бунда яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ишончнома берган шахс (пенсионер) Пенсия жамғармаси бўлимига 1 йилда камида 1 марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак бўлади.

Пенсионернинг пенсияси тўхтатиб турилган тақдирда ёки пенсионер Ўзбекистонга келиш имконияти бўлмаса нима қилиш лозим?

✅ Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқловчи маълумотномани олиши лозим.

✅ Олинган мазкур маълумотнома ишончномага илова қилинган ҳолда ишончли вакил томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим қилиниши керак. Шундан сўнг, тўхтатиб турилган пенсия қайта тикланади.

⏩ Ишончнома билан пенсия олмоқчи бўлмаган пенсионерлар Ўзбекистонга қайтгандан сўнг ҳам олинмай қолган ойлардаги пенсияларини белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш – асосий вазифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Балиқчи тумани ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар масъул ходимлари ва вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ш.Ураимов томонидан тумандаги “қизил тоифа” даги маҳаллалар еттилиги ва маҳаллада яшовчи жанжалкаш оила вакиллари билан учрашиб, суҳбат давомида ПҚ-1-сон Қарори мазмун-мохияти тушунтирилди.Оққўрғон МФЙ кўп қаватли уйнинг кириш қисмига ташвиш тугмаси ўрнатилди хамда ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ҳуқуқ-тартибот маскани ходимларига йўриқнома ўтказилди.

Йўриқномада маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш мақсадида Балиқчи тумани маҳаллаларида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов бугун Фаровон маҳалласида бўлди. Дала четларидан самарали фойдаланиш, зовурларда ўрдак боқиш, йўл четларида узум етиштириш каби лойиҳалар билан бирга аҳоли хонадонларига қуёш батареяларини ўрнатиш, ободонлаштириш ишлари эътибор марказида бўлди.


Армия хизмати шараф! Талабалар учун 35% контракт тўлови компенсация қилинади

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган ҳамда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун қўллаб-қувватлаш механизми амалга оширилмоқда.

Шу доирада,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан талабаларнинг контракт тўловининг 35% маблағи қоплаб берилади.

Дастурда иштирок этиш учун аризалар қабул қилиниши бошланди.
Ҳужжатлар 15 февралга қадар университет Ёшлар етакчиси томонидан қабул қилинади.

Бу имкониятдан фойдаланинг ва таълим йўлида ўз орзуларингизга дадил қадам ташланг!


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

В социальных сетях распространяется официально не подтвержденная информация о том, что численность штатных единиц Администрации Президента будет сокращена как минимум на 50 процентов, а также будут сокращения и в других государственных организациях.

Следует отметить, что оптимизация штата является постоянно идущим процессом в органах государственной власти и управления всех уровней, от Администрации Президента до нижестоящих ведомств.

Главная цель – сокращение дублирующих функций, повышение эффективности системы государственного управления и деятельности госслужащих, а также обеспечение рационального и экономного использования бюджетных средств во всех ведомствах.

Объем и масштаб данного процесса станут ясны лишь после проведения соответствующих исследований и анализов.

В связи с этим, просим средства массовой информации, блогеров и пользователей социальных сетей при распространении информации по данной теме опираться только на официальные источники.

Facebook|Instagram|X


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Baliqchi tumani 2-sektor hududidagi Yurtobod mahallasida yashovchi Akbarov Ahmadaliga o'rdakchilik yo'nalishida 33 mln. so'm imtiyozli kredit ajratildi va 500 dona o'rdak olib kelindi. Ushbu fuqaroga yana imtiyozli kredit ajratilishi va yana 2000 dona o'rdak olib kelinib, inkubatoriya tashkil qilinishi rejalashtirilgan

Показано 9 последних публикаций.