Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Andijon VSSB

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига 2024 йилда 33,4 трлн сўм ажратилди.
Маълумот учун: 2023 йилда 29 трлн сўм ажратилган.
Ҳудудлардаги 147 та тиббиёт муассасаларида 1,3 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
11 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 441 та муассасаларга 160 млн долларлик 1 246 турдаги тиббий жиҳозлар етказиб берилди.

2025 йилда 44 триллион сўм ажратилади.

@andijonvssb, @andijonssb


Ҳудудлардаги юқори технологик операциялар улуши 61 фоизгача етказилди. Пойтахтга келиб даволаниш 24 фоизга қисқарди.
Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиалларида ҳар йили ўртача 100 минг нафар имтиёзли тоифага мансуб беморлар имтиёзли йўлланма асосида даволанмоқда. 

“Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари такомиллаштирилиб, “Ягона тиббиёт ахборот тизими” (DMED) жорий этилди. Мазкур тизим Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Қорақалпоғистон Республикасидаги бирламчи бўғин муассасаларида тўлиқ ишга туширилди.
Маълумот учун: Антибиотик дори воситаларини “электрон рецепт” асосида бериш, лаборатория ахборот тизимларини жорий этишга қаратилган пилот лойиҳалар амалга оширилди. 2025 йилдан Тошкент шаҳрида жорий этиш режалаштирилган.
Тиббиёт ходимларини ахборот тизимларидан фойдаланишга ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.

@andijonvssb, @andijonssb


 7 та республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари халқаро аккредитациядан ўтди.
         Маълумот учун: Болалар миллий тиббиёт маркази, Хирургия маркази, Дерматология, Педиатрия, Оналар ва болалар марказлари, Эндокринология ва Миллий тиббиёт маркази.
         Болалар миллий тиббиёт марказида Ўзбекистонда илк бор умуртқа поғонаси қийшиқлиги (сколиоз) касаллигини радикал коррекцияси амалиёти ва илк бор оққон касаллигига чалинган болаларда суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиёти ўтказилди.
@andijonvssb, @andijonssb


2024 йилда:
✔️ 2. Тез тиббий ёрдам шохобчалари 1 766 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари эса 2 838 тага етказилди. Бу орқали тез ёрдамнинг кечикиш вақти шаҳарларда 20 бараваргача қисқаришига ҳамда тез тиббий ёрдам шохобчаларининг хизмат кўрсатиш радиуси 25-30 кмдан 9-12 кмга камайишига эришилди.
Замонавий реанимация машиналари сони 510 тага етказилди.


2025 йил тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади. Оилавий шифокорларнинг меҳнат самарадорлиги асосида устама тўлаш тартиби жорий қилинади.

Ҳудудларга бўлаётган эътибор изчил давом эттирилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади. Марказлашган лаборатория хизматлари кенгайтирилади. “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади.

Яна 35 та йўналишдаги 400 та миллий клиник протоколлар ишлаб чиқилади. 7 та ихтисослашган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Кадрлар масаласига ҳам эътибор қаратилиб, тиббий ўқув юртларида таълим сифатини ошириш, уни амалиёт билан ҳамоҳанглигини мустаҳкамлаш, битирувчиларнинг бирламчи бўғинда тажриба орттиришини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
@andijonvssb, @andijonssb


Tуркиялик экспертлар 6 та ҳудуддаги тиббиёт муассасалари фаолияти ва улардаги кўрсатилаётган тиббий хизматлар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматларини тизимли ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Мутасаддиларга бу масалани чуқур таҳлил қилиб, бирламчи бўғин трансформацияси бўйича қарор лойиҳаси тайёрлаш топширилди. 
Ушбу йўналиш ходимларининг малака ошириш дастури такомиллаштирилади. Назарий билим ва кўникмаларни эгаллашдан компетенцияларни ривожлантиришга босқичма-босқич ўтилади.
@andijonssb, @andijonssb


2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Бунинг ҳисобидан янги шифохоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш, мавжуд қувватларни кенгайтириш, тиббий кўрик қамровини кенгайтириш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари бу соҳадаги асосий вазифа – бирламчи бўғинда тиббиёт сифатини ошириш эканини таъкидлади. Бунинг учун вазирлик вертикалини ҳудудларда тўғри ишлатиш, айниқса, чекка ва оғир туманларга эътиборни кучайтириш вазифаси қўйилди.
@andijonvssb, @andijonssb


Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.

На совещании при Президенте Шавкате Мирзиёеве рассмотрена проделанная работа в сфере здравоохранения и определены приоритетные задачи на 2025 год.

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #rejalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X






Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарори


2025 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилсин ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгилансин.

@andijonvssb, @andijonssb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ANDIJON AXBOROTI | QO'RG'ONTEPA TUMANIDA SEOM VA JSX PROFILAKTIKA ISHLARI 19.12.2024 YIL

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ANDIJON AXBOROTI |TIBBIYOT XODIMLARINI MALAKASINI OSHIRISH ISHLARI 19.12.2024 YIL

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook




XONOBODDA STIQLOL MFY HUDUDIDA ISTIQOMAT QILUVCHI FUQAROLAR CHUQURLASHITIRILGAN TIBBIY KORIKLARDAN O‘TKAZILMOQDA

Xonobod shahar Tibbiyot birlashmasi mutahassislari tomonidan Istiqlol MFY hududidagi fuqarolarni Istiqlol MFY binosida chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘riklar bo‘lib o‘tmoqda ushbu chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rikda kasallikga moyilligi bor bemorlar kerakli mutahassislarga yo‘naltirilmoqda ular kelgusida ambulator, statsionar davolanishlarga yonaltirilib kerakli tavsiyalar berilmoqda.


🎄 Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба Янги йил байрами, дам олиш куни;
@andijonvssb, @andijonssb


#OITS_markazi
Markaz zamonaviy uskunlarda tibbiy xizmat koʻrsatilmoqda


#OITS_markazi 🎗
Markazda konsultatsiya va sifatli tibbiy yordam koʻrsatish kelinmoqda


#OITS_markazi 🎗
Markazning poliklinika boʻlimida 946 nafar OIV infeksiyali shaxslar tibbiy ko'rikdan o'tkazildi. 782 nafar bemorlarga АRVT (retrovirusga qarshi) preparatlari tarqatildi.


#OITS_markazi 🎗
Markazda hafta davomida 5211 ta qon OIVga tekshirildi. Hisobda turuvchi bemorlardan olingan biologik materiallar ustida 10002 ta laborator tahlillar olib borildi.

Показано 20 последних публикаций.