Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Andijon VSSB

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




ЖССТ Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари доктор Ханс Клюге 100 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болалар тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида эвакуация қилингани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Ўзбекистон, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун кўрсатаётган меҳр-оқибатли саъй-ҳаракатларингиз учун раҳмат!” дея ёзган Клюге.


Доктор Клюгенинг сўзларига кўра, ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 12 давлат Ғазодан беморларни қабул қилиб, ҳозиргача 700 дан ортиқ одамни эвакуация қилишга имкон берди. Бироқ минтақадан ташқарида 12 000 дан ортиқ бемор ҳали ҳам тез ёрдамга муҳтож. 


#Биласизми

⚠️Қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланиши керак.

📦 Бунда улар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми

🔖 Иш берувчининг айби билан меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрсатмаларга биноан иш берувчининг (ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар) маблағлари ҳисобидан реабилитация қилишнинг техник ва махсус транспорт воситалари билан таъминланиши белгиланган.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳар жума куни миллий кийиниш куни эълон қилинганлиги муносабати билан муассасадаги барча ишловчи ходимлар томонидан адрас матосидан белгили форма кийиш йўлга қўйилди.


Репост из: Huquqiy axborot
#Амал_қилинг

⚠️Жиноят кодексига кўра:

🔘Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши ҳисобланди.

🔘Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш ҳисобланади.

❕Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда 30 сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

📜 Порахўрлик - пора олиш, пора бериш ёки бу жиноятларда воситачилик қилиш ҳисобланиб, бунинг учун жавобгарлик белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


🐝 Кўнгил мулкига ташриф
----------------------

Азиз юртдош, ушбу суратларга разм солиб боқинг-а! Сўз билан ифодалаб бўлмайдиган лаҳзаларни англадингизми?! Рус тилида бир гўзал ибора бор, "моменты истины", деган. Яъни, ҳақиқат онлари. Сиз кўриб турган фотосуратларда инсон қадри ва халқни рози қилиш сиёсатининг ҳақиқий онлари мужассамлашган, десак муболаға бўлмайди. Зеро, порлаб турган кўзларнинг тафтида меҳр бор. Меҳр эса эзгу ниятдан туғилади.

🌱 Асака тумани ҳокими Н.Мўминов шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даволанаётган беморлар, кексалар ва ёшлар, аёллар билан мулоқотда бўлди.
@andijonvssb, @andijonssb


Ўзбекистонда хозирги вақтда иш фаолиятидаги 3 та ПЭТ ускунаси бор:
-Ядро тиббиёт маркази
-Болалар миллий маркази
-Федорович клиникаси

Онкологик ўсмаларни текшириб, олдиндан ташхис қўя оладиган радиологик қурилма позитрон эмиссион томограф (ПЭТ) ускунасининг ўзига хослиги шундаки, у беморни бошдан оёқ текшириб, касалликнинг яширин давридаги ҳолатини ва бошқа тиббий қурилмалар аниқлай олмайдиган жараёнларни кўрсатиб беришга мослашган ускуна.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 Пойтахтимизда соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.


❓ Хўш, унда қандай масалаларга алоҳида эътибор қаратиляпти?

❓Тиббиёт йўналишида замонавий раҳбар кадрлар қандай бўлиши керак?


📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижон: Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмасида замонавий технологиялар қўлланилмоқда.
@andijonvssb, @andijonssb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
10.01.2024/09.00

#Andijon

TIBBIYOTDAGI ISLOHOTLAR

Muxbir: Akmal MOʻYDINOV

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING👇
https://t.me/zortv_bukun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#No_comment

🔴 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.

Машғулотларнинг дастлабки циклида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари учун ўқув курслари ташкил этилди


➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.


Машғулотларнинг дастлабки циклида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этмоқда.

‼️ Соҳа бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлик даражасини тизимли равишда ошириб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, бирламчи тизим фаолиятини янада такомиллаштириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐
@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Cарҳисоб 2024 Андижон вилояти: Хусусий шифохона ва диагностика марказлари фаолияти ҳақида.
Бугунги кунда Андижон вилоятида 837 та хусусий тиббиёт муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 612 таси амбулатор –қатнаб даволаниш шароитида, 225 таси стационар – ётиб даволаниш шароитида 46 турдаги ихтисосликлар бўйича аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил иш режасига мувофиқ Андижон вилоятида 50 та - 18 та стационар ва 32 та амбулатор янги хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этиш белгиланган бўлиб, 2024 йил давомида вилоятда жами 111 та хусусий тиббиёт муасассалари янги ташкил этилиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лицензия олинди, шундан: 95 таси амбулатор, 16 таси стационар шароитида бўлиб, қўшимча 461 та иш ўринлар яратилди, бино қурилиши, таъмирлаш ишлари, ҳамда юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар сотиб олиш учун жами 36 млрд. 185 млн. сўм сарфланди, 36 та муассасалар фаолияти кенгайтирилди, 95 та муассасалар фаолияти узайтирилди.
Тиббий туризмни ривожлантириш йўналиши бўйича хусусий тиббиёт муассасаларида 4 миллионга яқин чет эл фуқаролари даволанди. Қирғизистон, Тожикистон Республикалари, қўшни Наманган, Фарғона вилоятларидан беморлар ташриф буюрмоқдалар.

Хусусий тиббий секторни ривожалантиришда кадрларни чет элларда малака ошириши, чет эллардан малакали шифокорларни жалб этиш, янги технологияларни жорий этиш муҳим омил бўлмоқда.
Хусусий сектор ривожланиш босқичида бўлиш билан бирга, бартараф этилиши лозим бўлган ракурслар ҳам мавжуд.

Показано 15 последних публикаций.