Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi rasmiy sahifasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasining rasmiy telegram kanali.
Bizning web saytimiz www.andijon.ssv.uz
Ishonch telefoni 74-228-42-84 murojaatlar 24/7 qabul qilinadi

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


❗️ССВ: Оилавий поликлиникаларда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми пулли бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда оилавий поликлиникаларда айрим тиббий хизматлар пулли бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Хўш, бу қанчалик асосли?

➡️ Ушбу саволга Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий суғурта бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алмарданов жавоб берди.

📖 — Маълумки, Конституциямизнинг 48-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

🔬 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра, айни пайтда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги 28 та диагностик текширув, 22 та лаборатор таҳлил, 138 турдаги дори воситалари, 57 та тиббий буюмлар, энг кўп учрайдиган 110 та ташхис, шунингдек, туман (шаҳар) марказий шифохоналарида 28 та диагностик текширув, 46 та лаборатор таҳлил, 235 турдаги дори воситалари, 76 та тиббий буюмлар, 27 та оператив даво ҳамда энг кўп учрайдиган 257 та ташхис киритилган бўлиб, давлат ҳисобидан бепул тақдим этилади.

📁 Янги қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига бепул тақдим этиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларидан ташқари қўшимча хизмат ҳисобланадиган тиббий ёрдам турларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.

📌 Яъни бу орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам пакетига кирмайдиган қўшимча хизматларни тартибга солиш кўзда тутилган.

🩺 Ушбу қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган ҳажмга киритилган тиббий хизматларни давлат ҳисобидан ёки бепул олиш учун бемор белгиланган муддатларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тегишли тиббий кўриклардан ўтиши, оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиши талаб этилади. Бунга шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш кирмайди, албатта.

📝 Беморнинг тор соҳа мутахассисига бориб даволаниши учун эса оилавий шифокорнинг йўлланмаси зарур. Шундан сўнг кафолатланган ҳажм доирасида тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.

📲Бунда оилавий шифокор даволаш ва ташхислаш стандартларига мувофиқ тор соҳа шифокорларига, зарур ҳолларда шифохоналарга электрон йўлланма беради ҳамда бемор мазкур йўлланма асосида тор соҳа шифокори томонидан кўрикдан ўтказилади ва (ёки) унинг тавсиясига кўра, шифохонага ётқизилади. Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолларда тиббий хизматлар пулли асосда тақдим этилади.

💉Бу билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий ва бошқа хизматларни кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, пулли асосда амалга оширилади.

👩‍⚕️ Бунда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси мавжуд бўлмасдан мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам қўшимча хизмат ҳисобланиши (бундан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш мустасно) белгиланмоқда.

‼️ Қисқа қилиб айтганда, қонунчиликка киритилаётган ушбу янгилик давлат тиббий суғуртаси механизмлари самарадорлигини ошириш, бирламчи тиббиёт муассасаларида оилавий шифокорлар ёки тиббиёт бригадалари томонидан аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларнинг бепул ва сифатли кўрсатилишига зарур шарт-шароитлар яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Sport sogʼliq garovi.
Аndijon viloyati sogʼliqni saqlash tizimida xodimlar orasida haftaning har qulay bir kunida, sport bilan shugʼullanish kuni deb, odat tusiga aylantirish tavsiya etildi.
Аndijon viloyati sogʼliqni saqlash boshqarmasi xodimlari ham namuna sifatida taʼlim dargohining sport zalida oʼz salomatliklarini saqlashda muhim omil boʼlgan jismoniy tarbiya bilan shugʼullandilar.
@andijonvssb, @andijonssb




Саломатлик учун 5000 қадам!

Қўрғонтепа тумани Учкун маҳалласида депутат Абдужалилова Наргизахон билан ҳамкорликда "Саломатлик учун – 5000 қадам" шиори остида юриш марафони ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла аҳолиси фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшди. Чунки саломатлик – энг катта бойлик!

Биргаликда ҳаракат қилиб, соғлом ҳаётни танлайлик!


Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.М.Тошпўлатовниг 2025 йил 18  февралдаги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказган йиғилишида берилган топшириқларига асосан 2025 йил 22 февраль куни Андижон шахар Шўрбулоқ МФЙ аҳолиси Вилоят кўп  тармоқли тиббиёт маркази, РИЭИАТМ Андижон филиали,Вилоят кўз касалликлари шифохонаси ҳамда Андижон шахар 1-оилавий пликлиника тиббиёт ҳодимлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда жами 153 нафар аҳоли мутахассислар томонидан кўрилди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида 19 нафар касаллик аниқланди. 11нафар беморга амбулатор шароитда, 2 нафар беморга кундузги шифохонада даволаниш учун даво муолажалари тавсия этилди. 3 нафар беморга стационар равишда даволаниш учун йўлланма берилди. Аҳолига соғлом турмуш тарзи мавзуларини ёритувчи  буклетлар ва эслатмалар тарқатилди.
@andijonvssb, @andijonssb


▶️ Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича IT-оператор-ҳамширалари ўртасида мусобақа ташкил этилди.
🟢Шунингдек спортнинг инсон саломатлигини сақлашда муҳим омил эканлиги бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда.


Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi matbuot xizmati
@andijonvssb, @andijonssb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Andijon tumani tibbiyot birlashmasiga qarashli 3-Oilaviy polkinikasi xodimlari ish kunini milliy libos va milliy do'ppa kiyib boshlashdi.

Tibbiyot sohasida xalqning urf-odatlari va an'analari bilan bog'lanish, milliy madaniyatni qadrlashni targ'ib qilish maqsadida amalga oshirildi.

Milliy liboslar va do'ppa kiyish nafaqat shifokorlar o'rtasida jamoaviy ruhni kuchaytirishga yordam beradi, balki bemorlar bilan muloqotda ham ijobiy tasir ko'rsatishi mumkin.

Shuningdek, bu yurtimizdagi tibbiyot sohasida milliy madaniyatni rivojlantirish va mustahkamlashga qo'shilgan kichik, ammo muhim qadamdir.
@andijonvssb, @andijonssb

Показано 7 последних публикаций.