Azimjon Zukhurov | Rasmiy blog


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ҳуқуқшунос Азимжон Зухуровнинг расмий телеграм саҳифасига хуш келибсиз!
Мурожаат учун: @Yuristlik

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Ish qurollari haqida

Telefon. Telefondan ishlash - xato. Faqat majbur bo’lganda. Safarda. Shoshib turganda. Telefonda matn sekinroq o’qiladi. Sekinroq yoziladi. Bir xil ish uchun ikki barobar ko’proq vaqt ketadi. Odamlar kun bo’yi telefondan ishlaydi - yana vaqtim yetmayapti deb hayron bo’ladi.

Noutbuk. Ish uchun eng qulay. Hamma joyda ishlatsa bo’ladi - kutubxona, kafe, ishxona, sohil bo’yi. Bitta ekran qo’shsa kompyuterga aylanadi. Noutbukni ochib ishlamaslik qiyin. Ayniqsa makbuk bo’lsa. Batareya ikki kunga yetadi.

Planshet. Ishlab bo’lmaydi. Sotuvchi va reklama sizga teskarisini atyadi. Ruchkasi bilan qiziqtiradi. Sensor ishlash uchun emas. O’ynash uchun qulay. Balki shunga video ko’rish va o’ynash planshetlarda ishlashdan 6 barobar keng tarqalgandur. Planshetga ishlash uchun har safar o’tirganimda, chalg'iyman. Youtubega ulanib ketadi.

Monoblok. Kompyuter. Katta ekran. Bitta qaraganda qulay ko’rinadi. Aslida kompyuter uchun doimiy joy kerak. Shunga yarasha og’ir ishlarni qiladigan kompyuter bo’lmasa - faqat chang yig’ib yotadi. Odam doim ham bir joydan ishlayvergisi kelmaydi. Toza havoga ko’tarib olib chiqib keta olmaydi. Bunga noutbuk qulayroq.

(c) Aziz Rakhimov

@yurist_zukhurov


#fikrla

Faqat qilgan gunohlaring uchun emas, balki bajarilmagan majburiyatlaring uchun ham tavba qil.

Ibn Taymiyyah

@Yurist_Zukhurov


Тадбиркор судга давлат божи тўламасдан мурожаат қилиши мумкин!

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг йигирма олтинчи қисмига биноан пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин.

Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши керак.

Демак, пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу банк томонидан тасдиқланган тақдирда, юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши керак.

#бизнес #кодекс #иқтисодий

👉 @yurist_Zukhurov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_тарихи

🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир

18 ноябрь
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


Олий суд раисидан яна иқтибос:

“Неча йиллардан бери бу муаммо бор. Терговга қулайи, айбловларни "букет" қилиб, шишириб судга чиқарсада, ана ундан кейин суд унинг ишини тозалаб берса. Ўзи ҳам билади нотўғри қилаётганини. Олдин қўшимча терговга қайтариш бор эди. Терговчи бир нечта моддаларни ё оғирроғини қўйиб чиқарардики, жуда бўлса, қайта квалификация қилишаверади деб.

Лекин бугунги кунда ҳам бу нарса тўхтагани йўқ. Ҳисоботларда кўряпмиз, қанчадан-қанча одам судда оқланяпти, терговда асоссиз қўйилган айбловлар судлар томонидан чиқариб ташланяпти.

Агар бундай ҳолатларга судлар ҳусусий ажрим орқали ўз вақтида муносабат билдирмас экан, тергов тўғриланмайди. Улар сезиши керак. Илгари терговга қайтарилган ишлар бўлса терговчилар жазога тортилар эди, жазосиз қолмас эди улар...

Бу масалада ҳақиқатдан ҳам, ҳусусий ажрим чиқариш йўллари орқали, уларни (терговни) озгина бўлсада, масъулиятини сезадиган даражага олиб чиқишимиз керак” деди Олий суд раиси.


Репост из: YURISTKADR
#ochiq_muloqot

Яхши судья адвокатни тинглайди.


“Қонунчилигимизда ҳам муаммоларимиз кўп. Охирги вақтларда қонунлар кўп қабул қилинаётганидан баъзан судларимизда уларни вақтида ўзлаштиришга имкон бўлмай қоляпти.

Айрим қонунларда бир-бирига зид келадиган жойлари бўляпти. Мана шунга ўхшаш ҳолатларда адвокатлар судларга ёрдамчи аслида. Мен доим судларга айтаманки, агар яхши судья бўлса, у адвокатни тинглаши керак, адвокатга қулоқ солиши керак”.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов.

👉@yuristkadr


#iqtibos

Koʻchadan biror itni topib olib, uni ovqatlantirsangiz, u sizni hech qachon tishlamaydi. Bu it va odam oʻrtasidagi farqdir.

(c) Mark Tven

Kanalga ulanish: 
@Yurist_Zukhurov


#Mutolaa

Murakkab narsalarni tezda o’rganish uchun hech narsaga chalg’imasdan diqqatni jamlashingiz shart. O’rganish esa boshqacha aytganda, teran ishdir.

“Diqqat “ kitobidan

@Yurist_Zukhurov


7195378.pdf
1.9Мб
⚡️Загран паспорт бериш тартиби соддалаштирилади. Давлат божи суммаси миқдори ҳам ўзгаради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.11.2024 йилдаги ПҚ-380-сон

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


Транспорт вазири «Афросиёб» поездларига чипта етишмаётгани ва нарх юқорилигига изоҳ берди

"Ривожланган давлатларда одамлар ўзининг ҳаракатланишини ярим йил олдин режалаштиради, поездга билетларни ҳам ярим йил аввал харид қилади".

Биз тўғри йўлдамиз демоқчими шунда 🧐

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида тугатиш тартиби жорий этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги белгиланмоқда.

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


Kuz manzarasi (Toshkent shahri)

Fotograflikka qiziqishim baland. Shu sabab, yaxshi kadrlarni qo’ldan chiqarmaslikka harakat qilaman 😉

@Yurist_Zukhurov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Face-ID орқали ҳужжатларсиз давлат хизматларидан фойдаланинг

Адлия вазирлиги барча Давлат хизматлари марказларида юз қиёфаси орқали шахсни автоматик аниқлаш тизимини йўлга қўйди.

Бунда, ҳужжат кўрсатишга ҳожат йўқ. Барча керакли маълумотлар автоматик тарзда аниқланади.

Тезкор ва қулай, Давлат хизматларидан фойдаланиш янада енгил ва тезкор бўлади.

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


Tumov bo'lgan odam atirgul isin
Sezmagani uchun ko'rmaysan-ku ep -
Ahmoqqa hikmatni ravo aylama,
Ustingdan kuladi, ertakmi bu, deb.

© Xayrulla Hamidov

@yurist_zukhurov


Жамоатчилик фаоли, юрист, адвокат Саидали Мухторалиев суд тизимидаги долзарб муаммога эътибор қаратмоқда:

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 январдан амалга кирган суд ислоҳоти натижасида Олий суддаги кассация инстанцияси тугатилиб, кассация инстанцияси ҳудудлардаги ўрта бўғин (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) судларига ўтказилди.

Ўрта бўғин судларида қўшимча тафтиш инстанцияси жорий этилди. Бунда чатоқ томони, ўрта бўғин судларининг апелляция ёки кассация тартибида чиқарган қарори устидан берган шикоятингизни ҳам худди шу суддаги судьялар тафтиш тартибида кўрадиган бўлди. Али чиқарган қарорни шу суддаги Вали кўряпти, бошқа ҳолатда эса Валининг қарорини ана шу Али кўряпти. Натижада улар бир-биридан тили қисиқ бўлаётгани учун бир-бирининг ноқонуний қарорларини бекор қила олмаяпти. Шикоятчилар эса бунга ҳайрон.

Олий суддаги аҳвол бунданда баттар. Олий суддаги аввалги кассация инстанцияси ўрнига, тафтиш инстанцияси жорий этилди. Бундаги энг ёмон нарса, вилоятлардаги ўрта бўғин судлари қабул қилган ноқонуний қарорларни энди Олий судда бекор қилиш жуда мушкул ишга айланди.  Чунки, вилоят судининг адолатсиз ва ноқонуний қарорини бекор қилиш тўғрисида Олий судга тафтиш шикояти киритсангиз, шикоятингиз энди олдингига ўхшаб мазмунан кўрилмаяпти. Шикоятингиз тақдирини Олий суддаги битта судья ҳал қилади, ҳохласа, мазмунан тафтиш тартибида кўришга ўтказади, ҳохламаса, йўқ. Сиз эса оғзингизни очиб қолаверасиз. Ҳозир Олий судга берилган тафтиш шикоятларининг аксарият қисми мазмунан кўрилмасдан қайтарилмоқда. Бундан кўринадики, асосий масалалар ўрта бўғин судларида ҳал қилинмоқда. Оддий қилиб айтганда, улар нима деса шу бўляпти.

Ҳозиргача бу жараённи диққат билан кузатяпман ва назаримда икки тоифадаги инсонларни умидсизликка туширди бу янги тизим.

Биринчиси, судга иши тушган иштирокчиларда умидсизлик юзага келди. Яъни, қуйи ва ўрта бўғин судининг қароридан қониқмаган шахслар эндиликда Олий судга мурожаат қилишдан деярли наф бўлмаслигини кўряпти. Ўрта бўғин судининг қарори хатолиги маълум, лекин, унинг Олий судга берадиган тафтиш шикоятини ўша ердаги биргина судья ҳал қилмоқда ва одатда қайтариб юбормоқда. Қайта-қайта берилган мурожаатлардан ҳеч қандай самара бўлмаяпти. Бу умидсизликдир.

Иккинчиси ва энг ёмони, биринчи инстанция суди судьяларида юзага келаётган умидсизлик. Авваллари уларда ўзининг адолатли қарорига бўлган ишончи юқори эди. Сабаби, улар чиқарган қарорларни ўрта бўғин судьялари ўйин қилганда ҳам, Олий судда адолат бўлишига ва қарори ўз кучида қолишига ишонар эди. Шунга умид қилиб, адолатли ва қонуний қарор чиқаришга интилар эди туман судьяси. Ёки у чиқарган нотўғри қарори ўрта бўғиндан силлиққина ўтганда ҳам, Олий судда синиши мумкинлигини билар эди. Ҳозирчи, ҳозир ўрта бўғиндаги суд деярли нуқта дегани, туман суди судьяси чиқарган тўғри ва адолатли қарорни, ўрта бўғиндаги суд бекор қилдими, бўлди. Кўряптики, ўрта бўғин судининг қарори Олий судда деярли ўзгармаяпти. Демак, у энди ўрта бўғиндаги судлар чизган чизиқдан четга чиқа олмайди, улар оқни қора, қорани оқ дейсан деса шуни қилади. Чунки Олий суддан энди умид йўқ.

Мана шу умидсизлик қачонгача давом этади биласизми? Адолатли, холис ва шаффоф тизим тикланмагунига ёки яратилмагунига қадар давом этади бу.

Муаммога ечимнинг иккита варианти бор. Биринчиси, аввалги тизимга қайтиш. Бироқ, юқоридаги ислоҳот ташаббускори бўлган ҳозирги суд раҳбарла
ри ўлақоса қайтмайди эски тизимга. Чунки, давлат раҳбарининг олдида, қолаверса, жамоатчилик олдида жуда катта маломатга қолиш бўлади бу. Иккинчи ва менимча бўладиган йўли, ўрта бўғин судларидан тафтиш инстанциясини алоҳида ажратиб олиш ва ҳар икки ёки учта ҳудуд учун биттадан регионал судлар ташкил қилиб, тафтиш инстанциясини уларга бериш.

Шундагина ўрта бўғин судларидаги “қарға қарғанинг кўзини чўқимаётган” ҳозирги нохолис тизимга барҳам бериш мумкин бўлади.

👉 @Yurist_Zukhurov


Репост из: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абитуриент Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги(ДТМ)ни судга берди

Юридик йўналишларга имтиҳон топширган абитуриентларга моддалар санкцияларидан (қанча жарима белгиланган, неча йилга “қамалади” каби) саволлар тушгани асос қилиб кўрсатилмоқда

Yuz.uz суд жараёнидан репортаж тайёрлади

📹 Б
АТАФСИЛ ВИДЕОНИ КЎРИШ

Tele
gram | Facebook | YouTube | Instagram


🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


Репост из: YURISTKADR
ШАРТНОМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА КИЧИК БИР ТАВСИЯ

Шартнома лойиҳасини тайёрлаган тараф бўлғуси ҳамкорларига нисбатан доимо устунроқ вазиятда бўлади.

Ташаббус доимо шартнома лойиҳасининг муаллифи томонидадир. Шунинг учун бошқа тарафнинг шартномасини ўз манфаатларингизга мослаштиришга тўғри келади, лекин кейинчалик бу имконият бой берилиши мумкин. Айнан шунинг учун шартнома лойиҳасини ўзингиз ишлаб чиқишингиз лозим.

Агар ҳамкор ўз шартнома лойиҳасини тайёрлаган бўлса, унинг барча шартларини тегишли қонун ҳужжатларига солиштирган ҳолда диққат билан ўрганиб чиқиш лозим ва зарур бўлса, қарши тараф билан биргаликда муҳокама қилиш ва келишиш учун ўзининг муқобил шартнома нусхасини тайёрлаш керак.

Аниқ бир шартноманинг лойиҳасини тегишли соха мутахассислари тузишлари зарур. Шартнома лойиҳасини тегишли билимга эга бўлган мутахассис ёхуд ҳуқуқшунос, ҳуқуқшунос бўлмаган тақдирда эса, жалб этилган адвокат тайёрлагани маъқул.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси талабларига мувофиқ, хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш уларнинг юридик хизматлари ёки ана шу мақсадда шартнома асосида жалб этилган ҳуқуқшунослар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шартноманинг ҳар бир тарафи бошқа тарафнинг даромад олиши учун қайғурмайди, бу оддий бизнес қоидаси, шартномани ўзининг манфаатларига мос равишда тузишга ҳаракат қилади, иккинчи тарафнинг манфаатларини эса, шунчаки юзакигина ҳисобга олади.

Шунинг учун шартнома лойиҳаси айнан биз маслаҳат бераётган юрист ёки малакали мутахассис тарафидан тайёрланмаса, ҳамкор ўзи тайёрлаган шартномани ўз манфаатларига мослаштиришга улгурган бўлади, натижада бизнинг ҳурматли обуначимиз фаолият юритаётган ташкилот томонидан ташаббус кўрсатиш имконияти бой берилган бўлади.

Бу каби вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, тузилаётган ҳар бир шартнома лойиҳасини шу шартнома мазмуни бўйича мутахассис ва юристнинг иширокида тайёрлаш лозим.

👉@yuristkadr


Репост из: Advokat Abdullayev | Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Адвокатликнинг катта плюси

@Advokat_Abdullayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эй ҳуқуқни қўлловчи! Ҳуқуқни аввало ўзингизга нисбатан қўллай оляпсизми?

Агар юқоридаги саволга виждонингиз олдида "ҳа" деб жавоб бера олмаётган бўлсангиз, яхшиси Сиз ҳуқуқни қўлламанг, "ҳа" дея оладиганларга қолдиринг!

@yurist_zukhurov

Показано 20 последних публикаций.