Репост из: HADISLAR TOPLAMI
САҲОБАЛАР ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:
“Албатта, ҳеч ким ўзига етган нарса зинҳор хато қилиши мумкин эмаслигига ва ундан ўтиб кетган нарса унга зинҳор етмаслигига ишонмагунича иймон ҳаловатини татимас”.
“Албатта, неъмат шукр ила улангандир. Шукр эса зиёдага боғлангандир. Уларнинг иккиси бир жойга жойлаштирилган. Бандадан шукр узилмагунча, Аллоҳдан зиёда қилиш узилмайди”.
“Аллоҳ шукр эшигини очиб, зиёда эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ дуо эшигини очиб, қабул эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ тавба эшигини очиб, мағфират эшигини беркитиб қўймас”.
“Менинг қўрқадиган нарсам ҳавои нафсга тобеъ бўлиш ва узун орзулар қилишдир. Ҳавои нафсга тобеъ бўлиш ҳақдан қайтаради. Узун орзулар эса охиратни эсдан чиқартиради. Огоҳ бўлинглар, бу дунё орқада қолиб кетади. Охират эса, олдингизга чиқиб кутиб олади. Сизлар охиратнинг боласи бўлинглар, дунёнинг боласи бўлиб қолманглар. Бу кунда амал бору ҳисоб йўқдир, эртага эса, ҳисоб бору амал йўқдир”.
“Илм бойликдан устундир. Чунки сен бойликни қўриқлайсан, илм эса сени қўриқлайди. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Мол нафақа қилиш билан камайса, илм зиёда бўлади”.
Манба: Саҳоба Ҳикмат📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚