#Хадис_1284📚
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Сизни қачон (амал) қилсангиз ўзаро муҳаббат қиладиган бўладиганингиз амалга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг таркатинг», дедилар». 🖋Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилишган.
Шарҳ:😍
☑️Бу ҳадиси шарифда «саломлашиш»нинг улкан аҳамияти баён этилмоқда.
☑️ Салом бериш билан бошланадиган хайрли ишнинг охири жаннатга кириш билан ниҳояланиши айтилмоқда.
☑️Ўзаро бир-бирлари билан саломлашиб юрган кишилар бир-бирларига муҳаббат ҳосил қиладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган кишилар эса, мўмин бўладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган мўминлар эса, жаннатга кирадилар.
☑️ Шунинг ўзидан ҳам саломнинг қанчалар аҳамиятли нарса эканини билиб олса бўлади.
@HADISLAR_TOPLAMIII✅