❓2024 йил “Тез ёрдам” хизматига қанча чақириқ келиб тушди?
📌 Табиийки, бундай янгиланишлар беморларга шифохонагача бўлган биринчи ёрдамни халқаро андозаларга мос тарзда кўрсатиш имконини бераётир.
📈 Энг кўп мурожаатлар:
➡️ Фарғона вилояти — 1 405 259 та;
➡️ Тошкент шаҳри — 1 395 854 та;
➡️ Андижон вилояти — 1 359 389 та;
➡️ Тошкент вилояти — 1 260 608 та;
➡️ Сурхондарё вилояти — 1 223 981 та қайд этилган.
📉 Энг кам чақириқ Навоий вилояти (401 762 та), Сирдарё вилояти (454 455 та), Жиззах вилояти (548 238 та) ва Бухоро вилоятида (649 134 та) ҳамда Хоразм вилоятида (662 239 та) кузатилди.
📲 Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда “Тез ёрдам” хизматида жами 2 857 та тиббий бригада фаолият олиб бормоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🚑 “Тез ёрдам” — замонавий тиббиётнинг энг муҳим йўналиши. Шу боис кейинги йилларда мазкур хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш, уни замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш, соҳа амалиётига илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
📌 Табиийки, бундай янгиланишлар беморларга шифохонагача бўлган биринчи ёрдамни халқаро андозаларга мос тарзда кўрсатиш имконини бераётир.
⏩ — Рақамларни таҳлил қилсак, ўтган 2024 йил мамлакатимиз бўйлаб “103” хизматига жами 13 миллион 536 минг 396 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 9 миллион 695 минг 302 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар – 3 миллион 399 минг 379 та ва туғуруқлар – 91 минг 447 тани ташкил қилди.