OYDINNISO


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Ҳали олдиндадир ҳамма-ҳаммаси,
Ҳали бу ҳаётнинг қораламаси.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


* * *

Юракда орзу бор: “Шундай яшасак,
сиримиз ғунчадай очилган сайин
юзимиз тобора ёришиб борса!”
деган бир орзу бор юракда тайин.

Ва яна армон бор – ойнинг юзига
ёпилган этакдай очилган бир сир
ҳақида армон бор. Ва ҳар сўзингга
ишонмоқ истаган мен борман ахир.

Ишонмоққа тайёр мен борман, ишон,
Буюк ёлғон ила тўлса-да олам.
Ахир… ортиқ қандай яшаши мумкин,
Фақат ғамингни еб кун кўрган одам?

Ёнаётган кўнгил ҳоврин босгали
ичмоққа қасам бор беқасам кунда.
Азизим, азизим, демакки ҳали
яшаб туриш учун ҳар не бор бунда.

Сен қасам ичасан, мен ғаминг ейман,
Ичган сари ташна, еган сари оч
иккита кўнгил бор. Ва бордир яна
“ишон” деган сўзда жон берган ишонч…

2022

t.me/Oydinniso_Yuldosheva


* * *

Бир қадам бор бахтга етишга, аммо,
Кўксинг ичра ўксиб турар нимадир.
Ҳислар ҳалал бермас кетишга, аммо,
Йўлларингни тўсиб турар нимадир.

Оқ йўлга чиқмайсан қаро юз билан,
Ҳис этмайсан ҳаёт, қазо нимадир.
Жазо бергинг келар, аммо билмайсан
Кетишдан баттарроқ жазо нимадир.

2022

t.me/Oydinniso_Yuldosheva


***
Қорбобо, совғалар олиб кел,
Менга юракқопинг тўлдириб.
Энг гўзал янги йил совға қил,
Яшайин дунёни кўндириб.

Бир имкон совға қил кулмоққа,
Ҳамда йиғламоққа бир имкон,
Ишонмоққа орзу, қайтмоққа
хотир бергин, этгувчи комрон.

Совға қил бир битмас жароҳат —
Ва нафаси ўтли хўрсиниқ —
Муҳаббат совға қил, муҳаббат —
Титроқли, сўроқли бир ёниқ.

Ва яна совға қил, меҳрибон,
Онам меҳрин нишонасини —
Ўпиб қўйгин исмим битилган
Дунёнинг шўр пешонасини.

Қорбобо, совқотдим, тавба-ё,
Совқотдим ўтларга топиниб.
Менга Дил совға қил, қорбобо,
Исинай мен уни ёпиниб.

2015 йил

https://t.me/Oydinniso_Yuldosheva


“Маърифат улашиб” лойиҳаси Навоийда

Навоий вилоятида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида навбатдаги адабий учрашувлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Тўлқин Ҳайит, Ойдиннисо ҳамда Сафар Оллоёр иштирокида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида бўлиб ўтган ижодий кечада адибларнинг ижод йўллари, адабиётнинг инсон тарбиясида тутган ўрни, китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/670576

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Репост из: Zulfiya Fayzullayeva
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Zulfiya Fayzullayeva
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ШУ СУВРАТДА МЕН ЭНГ ГЎЗАЛ АЁЛМАН!

Курашлардан иборат бу дунёда инсон ютиш истаги ила яшайди. Аммо ютгандан кўра гашти кўпроқ ютқазишлар ҳам бор. Болангнинг олдида ютқазиш, шогирдинг олдида ютқазиш. Ҳа, жудаям ғалати ҳис бу. Болам билан шашка ўйнасам, ютиш учун жон-жаҳдим билан курашаману, ютсам хафа бўламан, ютқазсам, бир чимдим мағлубият аламига бир ботмон ғолиблик нашидаси қоришиқ қувонаман. Рақибини ютган боламнинг пешонасидан ўпиб қувонаман...
Шашка ўйинида мағлублик ичра ғолибликни совға қилгувчи кичик мусаввирим Комронбек бугун менга ўз ижоди, меҳри ила буткул ғолиблик ҳиссини ҳадя этди. Каминаи нокамтарин бутун оламга мағрур боқиб мақтанаяпман: мана, кўриб қўйгин, эй олам, совғаларнинг энг аълоси менинг қўлимда! Ахир, болам ўз қўллари билан ишлаган суврат бу! Шу сувратда мен энг гўзал аёлман!
"Она, кўринг, қандай бахтлиман,
Кулиб тушган сувратларимда", деган сатрим бор эди. Бироз ўзгартираман:
"Мана, кўринг, қандай гўзалман,
Болам чизган сувратларимда.😊

https://t.me/Oydinniso_Yuldosheva


Репост из: Барака БОҚИЙ
ОЙДИННИСОГА

Опа, бир гап айтгим келди, сизга, негадир...
Кўнглим ўқларидан ва нуқталаридан чиқиб кетди.
Қўрслик қўрқоқликмикин, билмадим.
Энг муҳими, шу изтиробларни изоҳлаб хато қилмадим.

Опа, лаънати нафснинг исканжасида,
Болам қийналиб кетганида ҳам,
Синдиролмади мени, ғам.
Ризқнинг йўлларида толиқдим, бунга алоқаси йўқ дунёнинг.

Опа, меҳрим сўнганмикин, ё бўлмаган, эҳтимол...
Онам ўлса қандай йиғлайман,
Лекин, бағримни бир нималар учун доим тиғлайман.

                                   8.03.2023 й.
© Барака БОҚИЙ

https://t.me/baraka_boqiy


Юзи ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.

Жалолиддин Румий


Репост из: «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
#Шарқ_юлдузи (2024/03)
#Наср

ОЙДИННИСО
ЧАП ҚОВУРҒА (ҳикоя)


Қандай кечиради? Кечирмаса, қандай яшайди?
Бир пайтлар мана шу озодликка қарши курашмаган эдими? Мана шу эркин қанотларини қайиришни, ихтиёрини унга топшириб, унинг хоҳиш-иродасига кўра иш кўриб бахт топишни, бу оламда чангини ҳам қолдирмай йўқ бўлиб кетиш ва унга айланишни, у билан бир жону бир тан бўлишни хоҳламаган эдими! Мана энди, ўзининг йўқлигини англаб қолган бир фурсатда нималар қилиб қўйганини, унинг учун нималардан воз кечганини, оқибатда эса қандай “эътироф”га раво кўрилганини ўйлаб, чидаб бўлмаяпти.
Ўзидан воз кечиб кимга айланди?..

Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Авваллари 11 апрель яқинлашса, онамнинг туғилган куни келаётгани ҳақида ўйлардик, совғалар излашга тушардик. 11 йилдирки, ушбу сана бизга энди онам йўқлигини кўпроқ эслатиб туради, дуолар йўллашдан бошқа чорамиз йўқ. Жойингиз жаннатда бўлсин, онажон!

***
Ўн биринчи апрель, яшаяпсанми?
Наҳот хотирага дўнмадинг ҳамон?
Бу ҳаёт йўқотиб қўйди ҳадянгни,
Кечиргил, у йўқдир, мен эса борман.
Бормиз, на мен менман, на сен сендирсан,
Ўртамизда у йўқ, ёнар борлиғим.
Нега эскирмайди унинг йўқлиги,
Нега эскирмайди сенинг борлигинг?
Ўн биринчи апрель, келаяпсанми?
Келмасанг ҳам майли, келмагин, шошма,
Кундан кун улғайиб бораяпман мен,
Онам эса ҳамон эллик уч ёшда.
Келсанг ҳам, барибир эллик уч ёшда...

2014

https://t.me/Oydinniso_Yuldosheva


Ойлар султони бўлмиш Рамазон ойини биз меҳр-мурувват ва саховат айёми деб биламиз. Мўминнинг мўминга табассуми, ширин сўзи ҳам бир саховат экани ҳақида ёзилган ҳадисларда. Дунё аталмиш бу синов майдонида намоз ўқиётганларни қўриқлаётганлар ўзини савоб иш қилаётган мусулмон деб биларкан, аввало, буюк ислом динининг моҳиятини англаб етган бўлиши, яхши сўз билан кўнгилларни обод этиши, қийналганларнинг оғирини енгил қилишга уриниши керак эмасми?
Шу ўринда қаердадир ўқиганим бир ҳикоят эсимга тушади: Намозга келган мусулмонлар таровиҳ намозини неча ракат ўқиш кераклиги ҳақида баҳслашиб қолишади. Баҳс авж олиб, жанжалга айланади. Шунда улар йиғилишиб, фиқҳ илми билимдони бўлмиш донишманднинг олдига боришади ва масалага ечим топиб беришни сўрашади. “Нима десам, шуни қиласизларми?” деб сўрайди донишманд. Намозхонлар рози бўлишади. “Таровиҳ намозини ўқиманглар!” деган таклиф тушади шунда уларга. Ҳамма ҳайрон қолади. Ҳамманинг олдида бир савол кўндаланг эди: “Шундай катта дин пешвоси қандай қилиб одамларни намоздан қайтариши мумкин?” Шунда донишманд жавоб беради: “Таровиҳ намозини ўқиш бу – суннат. Мусулмонларнинг бир-бири билан аҳил-иноқ, биродар бўлиши эса фарз. Суннатни деб фарздан воз кечилмайди!”
Хуллас, савол қийнайди мени: биз қачон зоҳирпарастликдан, шаклпарастликдан халос бўлиб, моҳиятга етиб борамиз?

https://t.me/Oydinniso_Yuldosheva


САЛЛАНИ ОЛ ДЕСА КАЛЛАНИ ОЛМАНГ
ёхуд
БИЗ ҚАЧОН ЗОҲИРПАРАСТЛИКДАН ХАЛОС БЎЛАМИЗ?

Масжид яқинида яшайдиганларга ҳавасим келарди. Қандай яхши, ҳар тонгда азон товушини тинглаб кўз очади. Кўчасидан ибодатгўй, Оллоҳдан қўрқадиган, яхши амаллар қилгувчи одамларнинг қадами аримайди. Болалари ана шу муҳитнинг ичида, улардан улгу олиб катта бўлади, деб ўйлардим. Масжид ва қабристон атрофида яшайдиганларнинг хонадонига барака ёғилади, дердим. Аммо куни кеча, муборак Рамазон ҳайити арафасида Янги ҳаёт тумани, Чортоқ маҳалласидаги Бердиёр ота масжиди атрофида содир бўлган воқеага гувоҳ бўлиб, масжид яқинида яшайдиган одамларга ачиниб кетдим.
Ҳафтанинг жума кунларида жума намози, Рамазон ойида ҳар куни кечқурун таровиҳ намози ўқилаётган пайтда масжидлар жойлашган кўчаларнинг уч-тўрт соат ёпиб қўйилиши, машиналар ўтишига рухсат берилмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Бу намоз ўқиш учун тўпланган жамоатнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилинади. Эҳтиёткорлик яхши, албатта. “Асраган тўқлини бўри емас”, дейди халқимиз. Дунёнинг турли бурчакларидаги бўлаётган нохушликлар, ёмонларнинг ёв қарашлари бизни асралишга, эҳтиёткор бўлишга мажбур қилади.
Бироқ мен гувоҳ бўлганим бу воқеада жамоат хавфсизлиги учун масъул шахсларнинг қилган ишини ҳар қанақасига ҳам оқлаб бўлмайди!
Кечқурун, таровиҳ намози ўқилаётган пайтда бир аёл машинасида келиб, йўлни беркитиб турган хизматчилардан ўтказиб юборишларини, уйига кириши кераклигини сўради. “Машинангизни бирор жойда қолдириб киринг”, деди ЙПХ ходимларидан бири. “Уйим кўчанинг ичкарисида жойлашган, пиёда юриб киролмайман, оғир операциядан чиққанман, иккинчи гуруҳ ногирониман”, деб тушунтирди аёл ва ногиронлик гувоҳномасини, ҳассасини кўрсатди. “Операциядан чиққан бўлсангиз, тез ёрдам машинасида юринг”, деб қўполлик қилди ходимлардан бири. “Мусулмонмисиз ўзи, намозни ҳурмат қилмайсизми? Биз фуқаролар учун ишлаяпмиз”, деб қўшилди ёнида турган бошқаси. “Мен фуқаро эмасманми? – деди аёл. – Сизлар-чи, сизлар мусулмонмисизлар? Уйимга тез киришим керак деяпман, болам иситмалаб ётибди. Дори олгани чиққандим”. “Нариги томондан айланиб ўтинг”, деди ходимлардан бири. “Нариги томондан келсам, масжиднинг орқасидан ўтиш керак, у ерда ҳам пост бор, йўлни ёпиб қўйишган. Ўтказиб юборинглар”, деди аёл. “Унда машинани қўйиб киринг. Ишингизни соат еттигача битириб олишингиз керак эди”, такрорлади ходимлар. “Иситма деганлари соат неччида чиқишини мендан ё сизлардан сўрайдими? Юриб киролмайман дедим сизларга. Устига устак, бир кило ҳам юк кўтаролмайман. Мана бу дориларни олиб кириб, тезроқ боламга ичиришим керак!” – икки пакет тўла дориларни кўрсатди аёл. “Машинани олинг бу ердан, штраф ёзиб юборамиз!”
Юрагим зирқиради. “Дарди йўқнинг олдида бошим оғриди дема”, деб шунга айтсалар керак-да. Бир ногирон, боз устига, уйида боласи касал ётган аёлни ўз уйига киритмай, кўчада чорасиз қолдириб, намозни ҳурмат қилишни талаб этаётган кимсаларни мусулмон деб бўладими? Уларнинг бу иши намозни миннат қилиш эмасми? Аслида ҳар ким намозни ўзи учун, ўз фарзини, суннатини адо этиш учун ўқимайдими? Одамларнинг дилини оғритиб, ҳаловатини бузиб, уларга малол келиб ўқилаётган намозлар Яратганнинг ҳузурида қабул бўлармикан? Ахир, мусулмонлик дегани, фарзни адо этиш билан бирга, ҳатто ундан ҳам олдинроқ, саховатпешалик, бева-бечора, етим-есир, касалманд ва ногиронларга ёрдам бериш, шу йўл билан ҳар лаҳзада покланиш, дегани эмасми?
Эҳтимол, ходимлар ўз хизмат вазифасини бажарди, деб оқлашга урингувчилар бордир? Саллани ол деган буйруқ тушса, ўзини яхши кўрсатиш учун каллани олгувчилар эмасми булар? Йўлларни ёпмай туриб, фақат масжиднинг атрофини қўриқлаб, хавфсизликни таъминлаб бўлмайдими? Лоақал, ўша кўчада яшайдиган аҳолини уйига кириб-чиқиши учун рухсат берса бўлади-ку. Ҳеч бўлмаса, юқорида тилга олганимиз воқеадаги каби ноиложларни истисно тутиш мумкин-ку!








, бахт ҳам татимайди, дардкашинг бўлмаса, ғамнинг зарраси ҳам йиқитади. Кечмишларини ниҳон тутган, бахту бахтсизликни фақат ўзи билан баҳам кўриш қисматини ихтиёрий танлаган шоира ҳам ниҳоят: “Жимгина эшитинг Ҳайқираётган кўзимни” деди. Тилни тийиш мумкин, кўзларни чеклаб бўладими. Синчиклаб қарасанг, бас, ҳаммасидан бохабар бўласан. Ахир: “Шу кўз — туширилган сенинг суратинг”.
Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради. Табиат ва табиий манзараларнинг шоира қаламида буткул ўзгача тус олиши, бошқа миссияни бажариши сабаби шундадир.
Денгиз шовуллайди кўксимда,
Узоқ-яқинларни уйғотиб.
Гир айланар чағалай сўзлар,
Кўзларига осмон тўлатиб. (33)
Ҳар бир одам ўз тортишиш кучи, айланиш меҳвари бўлган алоҳида оламдир. Ойдиннисо ҳам чегараси уфқ ортида ғойиб бўлган, тубига етиш даргумон кўксида денгизни чайқатади. Денгиз мавжланганда кўкрак қафасига урилиб, ортга қайтади. Унинг ичида турфа балиқлар — ҳали сўзга эврилмаган туйғулар ўйноқлаб сузиб юради. Эврилганлари юқорида чағалайлар каби парвозда. Чағалай — оппоқ қуш. Бадиий юкли сўзнинг ҳам, Ойдиннисо назарида, ранги оқ, мусаффо. Парвоз имконини берадиган ҳаволари бор бадиий сўзнинг. Сўзлар туйғудан пайдо бўлишини чағалайнинг балиқ билан озиқланишига менгзатиши шоира тафаккур тарзи кўламдор эканидан далолат беради. Шу билан бирга, ижод аҳлига хос ҳаво шоирага ҳам бегона эмас.
Мен – эркин қуш,
сен – чексиз осмон.
Қанот қоқсам,
ҳар тараф Сенсан!
Қуш — мумтоз адабиётимизда руҳ, осмон эса кўнгил тимсоли бўлиб келган. Юқоридаги тўртлик киши ёдига беихтиёр “Лисон ут-тайр”ни, ундаги ўттиз қушни ёдга солади. Балки севганини излаб йўлга чиққан Ойдиннисо ҳам Ҳудҳуд каби йўл охирида Унга айланиб қолгандир. Бутун борлиқ Унга айланган, албатта, фақат қиз учун. Йигит қора кўзларини қизга тикиб турибди. Кўзлар осмонранг бўлиши керак эди. Лекин “кўз ёшингни ичингга ютдинг” тасвиридан уларнинг мовий эмаслигини аёнлашади. Булут қоплаган осмон кулранг аралаш қора тусда бўлади. Қиз аксининг қорачиқларда кўриниши самонинг қоп-қоралиги, ёмғир томчилай, деб турганини билдиради:
Мен бор учун қароғингда ҳам,
Кўз ёшингни ичингга ютдинг.
... Кел, ашкингни тўк энди, осмон,
Тўкилайин қароқларингдан.
Йиртилмасдан ҳарир юрагим,
Қон сачрамай қучоқларимдан
Юракдан қўзғалиб чиққан, аммо бўғиздан тилга кўча олмай, кўзга жойлашиб қолган туйғулар ёшга айланиб кўзни тўлдирган. Бир киприк қоқса, тамом, ёш дувиллаб тўкилади. Аммо қорачиқдаги қиз акси сабаб кўз ёшлар тийилади, булут ёмғирни бағрида маҳкам ушлаб туради. Бу мангу давом этиши мумкин бўлмаган ҳолатдан қизнинг азобланиши таажжубланарли. Нега қиз юраги йиртилиши, қучоқлари жароҳатланиши керак? Ўзи акс этиб турган қорачиқлардаги улкан муҳаббат қизни тўлқинлантириб юборди. Ишқ залворига қизларга хос нафис, ҳарир юраги дош бера олмайди. Яна бироз кечикилса, у пораланиб, қучоқларидан қон сачратиши мумкин.
Бадиий асар қийматини унда инсон руҳияти қанчалар серқирра ва теран очилганлиги белгилайди. Ойдиннисонинг шеърлари мазкур бадиий талабларга бемалол жавоб бера олади. Унинг ҳар бир сатри, қўллаган сўзи, сўзларнинг жойлашиш тартибига қадар муайян қонуниятга асосланган. Мазкур қонуниятнинг адабиётшунослик илмига алоқаси йўқ, бу Ойдиннисонинг ўзи ўйлаб топган шахсий қоидаларидир. Не бўлганда ҳам, улар ақлли, кучли, тирикчилигини ўзи мўлжаллаган йўлга қўя оладиган, фан-техниканинг ривожи туфайли имкониятлари яна-да ошган, айнан шу туфайли кўнгли қуруқшаб бораётган инсонни туйғулар билан сувлантиради. Чанқоғини қондириб, атрофга бошқача назар билан қарашга ундайди. Ҳар бир ижодкорнинг истаги ҳам шу — асарлари орқали кишилар кўнглига кириш ва уларни нурлантириш. Биз Ойдиннисони бу бадиий миссияни ўз усулида уддалай олгани билан қутлаймиз ва сўзимизни шундай якунлаймиз:
Мени куйла, олам,
мен бир қўшиқман –
ҳар сатридан
юз юрак унган.
Чалгин мени,
мен бир мусиқа —
томирларга
жон бўлиб инган.

Яша мени олам,
яша, ҳаётман...

Муҳайё ЙЎЛДОШЕВА

2011 йил, ноябрь-декабрь.


Сиз кулинг,
мен томоша қилай —
кўзёш тўккандай масту мустағрақ.
Ҳузур топсин кулгингиз қучиб
нигоҳларим саси. (16)
Шу дамгача Уни эмас, Уни севишини севиб юрган қиз қўлидан энди узоқдан, сассиз, билдирмай кузатишгина келади. Қуёш ботиб, шом тушгандан то куннинг илк нурлари оламни ёритиб, кунгабоқарни табассум қилдирганга қадар шоира кутиш билан банд. Кутганда вақт ўтмайди. Унинг қадами теккан, тегиб қолиш эҳтимоли бўлган жойларда кўз чети билан илғаб қолиш истагида кутаётганда-ку айниқса. Шоира жисми улкан товушга айланиб қолган. Бу товуш сўроқми, ҳайратми, надоматми ёки қувончми — фақат ўзига аён. Чунки у ўзбек қизи, бўғиздан чиқарса, иснод бўлади, бутун уруғ боши эгилади:
Намозшомгул шивирига
кунгабоқар қиқирини улаб
кун тикдим.
Эгнимга илдириб судрадим
ўтмаётган вақтни
сен ўтган тарафларга.
Қара, қандай ярашган вужудимга
товуш тўлатилган жимжитлик. (20)
Ойдиннисо ўзбекнинг тафаккур тарзи, яшаш мароми, амал қиладиган қонун-қоидаларини пухта эгаллаб, сингдириб олган. “Ҳовур”даги ҳар бир сатр ортида китобхон кўпчилигимиз соғина бошлаган асл ўзбек қизи, унинг нозик андишаси ётганини сезади. Кун чиққунча ётиш — ўзбек қизи учун кечирилмас ҳолат. Нималар билан нечагача банд бўлганидан қатъи назар ўзбек қизи тонг билан бирга туриши лозим. Шу боис биз Ойдиннисонинг тонгни қучгани аслида уни қарши олгани, юракка юққан ранг — қиз қалбига ҳам кўчган софлик эканини англаймиз.
Тонгни қучиб кўрдим бугун
Юрагимга юқиб қолди унинг ранги.
... Қалбингизда тонгдай отгани келдим (21)
Шоира умидини узмайди — назарида севгилисининг қалби усизликдан зулматга айлангану қиз тонг каби нур олиб кириб ёритмоқчи. Балки йигит қиз туйғуларидан бехабардир, ҳатто шундай инсон мавжудлигини билмас. Аммо ноумид шайтон. Ахир:
Мен бойнинг қизиман!
Мерос қолган менга ота-онамдан
ялтиллаган яп-янги умид. (72)
Ойдиннисо нега бундай демоқда? Чунки у билади — инсон бор-будидан, яқинларидан, эркидан, соғлиғидан айрилиши мумкин, аммо умид мангу ҳамроҳлик қилади. Унинг ихтиёрида фақат умид бор. Қолган барчаси Яратганнинг омонати. Омонатни эса, кун келиб, қайтариш лозим.
Умид ўлса, ой тушар эди,
Қуёш-да учарди унга тенг. (32)
Умид ҳеч қачон узилмайди, узилиши мумкин эмас. У ҳолда дунё мувозанатини йўқотиб, ер ўқидан чиқиб кетади. Осмону ердаги барча нарсалар қоришиб, моҳиятини йўқотади. Буни яхши билган Ойдиннисо умидини узмасликда, орзу қилишда давом этаверади. Орзуси пучга чиқиши, алданишини била туриб ҳам умидини узмайди. Ҳар қандайин қиз каби севилиш, истаб-забт этилишни, куйдириб-кутдиришни хоҳлайди. Ёлғондан бўлса ҳам:
Мени хоҳланг, сизни рад этай,
Мени изланг, қочайин сиздан,
Сиз соғининг, мен эса ўтай
ёнингиздан ўтдаги муздай
... мени алданг, ишониб қолай,
Истамадим, алдандим дея (43)
Ижодкорнинг маҳорат даражасини белгиловчи бош омил — хаёлот кучи, тасаввур бойлиги ҳисобланади. Айнан тасаввур кучи билан шоира хоҳланаётганлигига, изланаётганлигига, соғинилаётганлигига ишониб рад этади, қочади, бепарво ўтади. Тасаввур эрки туфайли у гўёки рад этилмиш томонидан алданади, севишни истамаганига ишониб қолади.
Эрк билан боқдим тасаввуримни,
Либос олиб бердим унга хилма-хил:
кулгишакл, йиғишакл,
мутойиба, ўкинчшакл... (69)
Ойдиннисо ўзбек адабий тилига “кулгишакл”, “йиғишакл”, “ўкинчшакл” каби янги сўзлар қўшди. Балки бу сўзлар умуман истеъмолга кирмас, аммо ўқувчига ўз ва ўзгалар кечинмаларини тушуниш, тушунтиришнинг янги воситаси бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Кулгишакл ёки ўкинчшакл либосини кийган тасаввурни тасаввур қилиб кўринг-а? Демак, шоиранинг қувончи, ҳузуни, қаҳ-қаҳасию алами чин бўлмаган экан. Барчаси хаёлот маҳсули экан. Унда қайси туйғу ҳақиқий? Ё барчаси ниҳон, юракка кўмилганми?
Мен барини ичимга ютдим
Юрагимда илдиз отди ютганларим
Тепчиб ўсиб чиқди икки кўзимдан
Бор нарсанинг мутлақ йўқ бўлиб кетмаслиги барчага аён. Шу каби ичга ютилган кечинмалар йитмади, балки кўзларга чуқур мунг, сўзларга шикаста оҳанг бўлиб жойлашди.
Бу кечмиш
кечмоқда менинг ичимда,
Бир ўзим бебахтман,
бир мен бахтиёр
Қадим Шарқда оғир жиноят қилганларни ёлғизлик билан жазолашар экан. Чиндан ҳам, одамзот учун бундан мушкул синов йўқ. Агар баҳам кўришадиганинг бўлмаса


рор, нафис, қайноқсанки, менда борлигингни ҳаммага айтгим, севгимни изҳор қилгим келади. Аммо тилни андиша боғлаб қўйган. Ичга сиғмай, тирқираб кўзлардан отилиб чиқиб кетасан:
Сен — адашган ҳайқириқсан.
Бўғзимдан эмас,
кўзларимдан куйиб чиқасан.
...мендан бошқа ҳамма кўради (24)
Сувратингни қорачиқларимга тушириб олганман. Киприк қоқмасам, бас. СЕНи истаган жойга истаган вақтда истаган муддатга олиб кетиш мумкин. Ўйлама, ҳар куни сени кўрмайман. Менга жойлашган сенинг хаёлинг аслида. Фақат мудом ғолиб келадиган уйқугина хаёлингни оз фурсатга мендан йироқлаштира олади:
Тонгсан –
отган қароқларимда,
Шомсан –
қароқларимга ботган.
Сен қуёшсан –
намиққан дилим
ҳар куни
бир йўқотиб топган (25)
Аммо ҳар ибтидонинг интиҳоси албатта бор: “Бир куни ақлимни киритиб қўяр, Вақт — тажрибали руҳшунос олим, Шунда ўз устимдан мен кула-кула, Сенга термуламан, қаҳрамоним”. Жўшқин туйғулар босилиб, онг холис баҳо беришга қодир бўлганда шоира ҳайрат билан: “Дейман: “Мени мендан ўғирлаб юрган, Эсимдан айирган бор-йўғи Сенми?” Муҳаббатнинг кўзлари кўрмаслиги, қулоқлари эшитмаслигига ниҳоят иқрор бўлган шоира эътироф этади: “Ва лекин барибир севавераман Сени севишимни”.
Ойдиннисо барчаси тугаб, изтироблар барҳам топгач, ҳаловат туйиши лозим бўлган кўнглини тушуна олмай ҳалак. У нега безовта, ундан нима кутиши, нима учун кутиши керак? Буларни билмай яшаш азоби шоирани муҳаббатдан кўра қаттиқроқ қийнай бошлади:
Тескари дунёдай
терсдир бу кўнгил
...кел...
табибим
...бир ёниб қарагин,
совисин (5)
Ўзи биргина нигоҳ кўнгилни остин-устун этган, ҳаловатга ўт қўйган эди. Такрорий нигоҳ уни буткул хароб қилиши аниқ. Шоира мавҳумлик азобидан шунчалар чарчаганки, кўнгилсиз яшашга рози. Унга ҳеч ким ва ҳеч нарса ўтмишни, Уни ёдга солмаслиги даркор, акс ҳолда қийноқлар яна бошидан, фақат кескинроқ тарзда қайталанади:
Эсласам,
юрагим орқага тортиб кетади.
Тортиб кетади у мени ўтмишга.
Капилляр томирига зулукдай ёпишиб
сўра бошлайди ўтмишнинг ҳаром қонини
Эсламаслик кераклиги тушади эсимга,
юрагимни олдинга тортаман зўрлаб.
Узиб келади у ўзи билан бирга
Ўтмишнинг бир парча этини... (17)
Ўтмиш хотиралари билан яшаётган юракни бугунга қайтариш тирноқни этдан қўпориб олишдан минг чандон оғриқлидир. Чунки ўтмиш ёди, бугун нафаси ва келажак орзуси юракда яшайди. Ойдиннисо мингларга бўлиниб кетган юраги — ўзини кун-бакун териб, тиклаб олди ва “Куч топаман ҳар лаҳза Сени кутмасликка, сўрамасликка” қудрати етди. Қўлида борига қаноат қилиб, дилида қолганидан бахт туйиб яшай бошлади:


мон болаликнинг беғубор, ҳар нарсага қодир оламида яшаётганлигига гувоҳ бўлишади. Шеъри орқали кашф этганлар эса унинг илк муҳаббатдан сархуш болакайми ёки кўпни кўрган тажрибали инсонми эканини билолмай қийналишади.
Кошкийди кўнгилнинг илдизи бўлса,
Қадаб қўйсанг уни
ерга чуқурроқ
...ўсаверса кўнгил гуркираб
... қутулсанг
уни тинмай кўтариб юришдан,
бировга беришдан,
ичикиб қайтариб олишдан. (18)
Руҳий ҳолатнинг изоҳ талаб этмайдиган даражада нуктадонлик билан қоғозга туширилган сурати. Ойдиннисо ижодини кузатаркансиз, унинг инсоний, баъзан маиший бўлган кечинмалардан бадиий ҳодиса яратишига гувоҳ бўласиз. Шоира ижоди жуда кутилмаган, кези келганда, ҳатто ўзига ҳам хос бўлмай қоладиган индивидуал шеъриятдир. Бу бадиий завқи бир-бириникидан кескин фарқ этадиган китобхонларни бошқалар дидига мослашиш мажбуриятидан қутқаради. У эстетик плюрализм томон йўл бошлайди, индивидуал шеърият бўлгани учун индивидуал ёндашувни тақозо этади. Оламни ҳаммадай идрок этмаслик қусур эмас, ўзига хос шахсликнинг белгиси эканлигига барчани яна бир бор иқрор қилади. Ахир мавжуд воқелик нафақат ижодкорлар, балки оддий одамларда ҳам турлича таассурот қолдириши бор гап-ку.
Сенинг овозингни чиздим юракка,
Тўсатдан чинқириб
жон бердим.
Қабримда кўз очди Гўрқизи. (11)
Ойдиннисо одамлар зоҳиран умумий қиёфага эга бўлса-да, аслида ҳар бир киши атрофдагилардан бутунлай фарқ қиладиган алоҳида ШАХС эканлиги, кўриниши, қилаётган иши айни дамдаги руҳий ҳолатига зид келиши мумкинлигининг яққол исботидир. Севиб қолиш — неъмат, унинг жавобли бўлиши — олий бахт. Шоира севди, севганидан қандайдир жавобни ҳам олди ва шу жавобни эҳтиётлаб юракка жойлаб, асраб қўймоқчи эди — бўлмади. Бир танага икки жон оғирлик қилди, кимдир ўзини иккинчиси учун қурбон қилиши талаб этилди. Ва Ойдиннисо иккиланмай жон берди. Худди она рахмида кўмилиб, гўрда туғилган Гўрўғли каби юракда қайта туғилди. Фақат энди у Ойдиннисо эмас, балки севганининг сояси, бир парчаси эди.
Мен ўзимни қўлга оламан
ва томоша қиламан
кўзгудаги кўнгил аксидай (12)
Ижодкор ўз асарлари бош қаҳрамони сифатида тинимсиз ҳаракат, эврилишда. Аммо бу воқеа жараёни эмас, мушоҳада, кечинма асносидир. Худди шу жиҳат туфайли китобхон Ойдиннисо шеърлари моҳиятига муаллиф кечинмалари воситасидагина етишга дарҳол кўника олмайди. Олмон файласуфи Альфред Дёблин «Адабиётда оммавий универсал ишлаб чиқариш бўлиши мумкин эмас. Ўз кучинг билан қўлга киритилмаган нарсани ушлаб қолиб бўлмайди » деганда балки шуни назарда тутгандир. Дарҳақиқат, осон эришилган ҳар қандай ютуқ, қийматидан қатъи назар, ўз аҳамиятини тез йўқотади. Ойдиннисонинг “иссиқ нон исидай чопқир йилларни”, “Умримга айланиб кетдинг, севгилим!” каби сатрлари ёки:
Кўнглим оғрияпти,
иситмаси бор,
Босриқиб,
алаҳлаб ётибди.
Музлаган
нафас ва нигоҳнинг
Эпкинидан
ўтдай ёнибди.
тарзида ифодаланган ҳолат сабаби, оқибати ва умуман, моҳиятига ўқувчи бадиий тафаккурини зўриқтириш орқали етади.
Ойдиннисо шеърларида мудом кўнгил очлиги, бехаловатлигидан изтироб чекадиган қиёфада қад ростлайди. У олам тубига етишдан аввал ўз моҳиятига етишга уринади, бу йўлда тинимсиз изланади, аммо тобора сезилиб бораётган совуқ бўшлиқни тўлдирувчи ҳарорат манбаини ҳамиша ҳам топавермайди.
Одамлар ухлаган
тун тўла шовқин
...Кўнгилнинг
териси шилинган,
Тунни тутиб кетган
ҳислар жаранги.
...Ўғри, кел, киравер,
кўзларим очиқ,
Кўзлар –
ўзлигимнинг дарчаси. (74)
Қоронғи тун. Қизнинг кўзлари ва деразанинг қўш тавақаси катта очиқ. Хонадаги зулмат — кўз қорачиқлари, нур тушган Ойдиннисо ерлар — кўз оқи. Ўғри хонадондаги энг қимматбаҳо ашёнинг пайида бўлади, одамдаги бебаҳо нарса — кўнгил. Очиқ деразадан ўғри уйга, очиқ кўзлардан ошиқ нигоҳи кўнгилга тушади. Ва шу ондан эътиборан МЕН йўқолиб, СЕН пайдо бўлди:
Сен —
Кўксимда қад ростлаган тоғсан.
Ўзимни кўтариб оламан
сенга тирмашиб.
Юрагимда ўпирилган жар ҳам
Ўзингсан.
Сенга етиш учун қулайман ўзимга (23)
СЕН келгунча МЕН жуда хақир, кўримсиз эди. Аммо биргина нигоҳ тушиши билан ҳамма нарса ўзгарди:
Сен — ҳар кеча кўзимга чўккан
Ширин тушсан.
Тушлар — менинг умрим.
Ўнгда ухлаб,
Тушда уйғонаман мен
борлигинг учун.
СЕН шунчалар баланд, бетак

Показано 20 последних публикаций.