***
Жуда оғир қолди сендан хотира,
Қулаб, қафас ичра учган юрагим.
Жуда оғир синди бунда занжирлар,
Синган каби менинг ҳар бир сўнгагим.
Жуда оғир келди ёт ҳислар -
эссиз,
ер билан яксондир ёв босган кўнгил.
Жуда оғир ботди сўнгги ширин сўз -
Қайғумга, қабримга тутилган бир гул.
Умидлар... умидлар узилди оғир,
Жуда оғир синди ўртада ишонч.
Ҳаёт - ҳаёт эмас, биз қазган қабр,
Жуда оғир чиқди жисмимдан бу жон.
Жуда оғир қолди мендан хотира...
t.me/Oydinniso_Yuldosheva
Жуда оғир қолди сендан хотира,
Қулаб, қафас ичра учган юрагим.
Жуда оғир синди бунда занжирлар,
Синган каби менинг ҳар бир сўнгагим.
Жуда оғир келди ёт ҳислар -
эссиз,
ер билан яксондир ёв босган кўнгил.
Жуда оғир ботди сўнгги ширин сўз -
Қайғумга, қабримга тутилган бир гул.
Умидлар... умидлар узилди оғир,
Жуда оғир синди ўртада ишонч.
Ҳаёт - ҳаёт эмас, биз қазган қабр,
Жуда оғир чиқди жисмимдан бу жон.
Жуда оғир қолди мендан хотира...
t.me/Oydinniso_Yuldosheva