🔴 ✏️✏️✏️✏️
❗️ССВ: Соҳада коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди✅ Хабарингиз бор, куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтган эди.
📌 Унда барча соҳалар қатори тиббиёт тизимидаги коррупциявий ҳолатлар ҳам танқид остига олинди.
🟣 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида шу куни Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
✅ Вазир Асилбек Худаяров бошчилигида ўтказилган тадбирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ғ.Отамуратов, бошқарма катта прокурори П.Нарзиев ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими А.Эргашев қатнашди.🔴 Шунингдек, муҳокамада вазир ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари иштирок этди.
🖥 Танқидий руҳда ўтган йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, мавжуд хато ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилди.📝 Қайд этилганидек, бугунги кунда тизимда коррупциянинг олдини олиш, бюджет қонунчилиги бузилиши ва молиявий камчиликларга чек қўйиш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, бу борадаги ишлар талаб даражасида эмас.
— Айни пайтда тиббиёт тизимида бўлаётган ижобий ўзгаришларга қарамай, соҳада қонун бузилиши, таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатлари тез-тез учрамоқда, — деди вазир. — Бу эса давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам алоҳида айтиб ўтилди. Хусусан, ишга қабул қилиш, беморларни даволаш, тиббий хизмат кўрсатиш, дори ва бошқа тиббий жиҳозларни сотиб олишда коррупцион ҳаракатлар кўп кузатиляпти. Шу боис тизимда бунга қарши кескин курашиш учун асосий йўналишларни белгилаб олдик.
📲 Йиғилишда, энг аввало, соҳада рақамлаштириш ишларини тўлиқ йўлга қўймай туриб,
бу иллатни бартараф этиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди. 💻 Масалан, биргина имтиёзли контингентнинг шифохонага ётиши
(“ордер” тизими) ёки касаллик варақаси беришни рақамлаштириш ва
малака тоифаларини олиш бўйича ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилиниши ҳамда имтиҳонлар онлайн ўтказилиши бу йўналишда коррупциявий ҳолатларга чек қўйди.
👩⚕️ Қолаверса, электрон тизим йўлга қўйилиши натижасида ўтган йили илк бор
Бухоро вилоятида сўнгги икки ойда 168 нафар ходим шаффоф танловлар асосида ишга қабул қилинди.📎 Вазирлик қошида
Ситуацион марказнинг ташкил этилиши эса тизимдаги молиявий операцияларни масофадан туриб кузатиб бориш ва назорат қилиш ҳамда молиявий рискларнинг олдини олиш имкони яратилди.
💰 Йиғилишда шу ҳақда сўз юритилар экан, соҳадаги
молиявий ишлар бўйича қарорлар ҳамда
имзоланган шартномаларни олдиндан таҳлил қилиш орқали келиб чиқиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф этиш, шифокор ва ҳамшираларнинг ҳалол меҳнатини рағбатлантиришни давом эттириш, бу борада кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича ишларни янада жадаллаштириш кераклиги айтиб ўтилди.
‼️
Тадбир сўнгида бу йўналишда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ижросига қаратилган кенг қамровли, аниқ манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, тизимда бу иллатга қарши курашни сифат, қамров ва мазмун жиҳатдан мутлақо янги даражага олиб чиқиш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram