🔴 🟦🟦
✅ Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
📎 Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб боряпти.🟢 Тадбирда вазир ўринбосарлари,
“Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси,
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари
раҳбарлари иштирок этмоқда.
💻 Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланган.
🖥 Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари қатнашяпти.
🟣
Айни пайтда вазир А. Худаяров сўзга чиқиб, вазирлик Ҳайъатининг 2025 йил 31 январда бўлиб ўтган мажлис қарори ижроси хусусида тўхталиб ўтмоқда.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram