#ШЕЪРИЯТ
(Юнус Чўлакдан ўзлаштирма)
Ҳасратингда ёнди кўнглим,
Ёна-ёна сўнди кўнглим,
Аввал юксакларда учиб,
Сўнгра тошга қўнди кўнглим.
Кўзларимда қонли ёшлар,
Ҳижронинг қалбимда қишлар,
Бошга келди оғир ишлар -
Оҳ фарёдга тўлди кўнглим.
Тош кўчамдан юрмай қўйдинг
Боғимга ҳам кирмай қўйдинг,
Гулдан хабар олмай қўйдинг,
Йўқлигингда сўлди кўнглим.
Орамизда қорли тоғлар,
Хасратинг бағримни доғлар,
Чорасизлик йўлни боғлар -
Соғинчлардан ўлди кўнглим...
©️ Маҳбубий
@mahbubiy_adabiyot