Дунё ва охират ҳузурини истасанг, ҳеч кимни ранжитма!
Ўзингдан ёшроқ инсонни кўрган вақтингда унга “Бунинг гуноҳи менинг гуноҳимдан камроқ”, деган ўй билан боқ! Ўзингдан ёши улуғ кишини кўрган вақтингда эса унга “Бунинг савоби менинг савобимдан ортиқдир, балки у мен билмаган хислатлари ила мендан фазилатлидир”, деган тушунча билан назар сол!
Бир олимни кўрганингда “Унинг илми бор, ўзини қутқара олади”, дея тафаккур қил! Ўзингдан жоҳил одамни кўрганингда “У билмайди, Аллоҳ уни кечиради”, дея фикр эт!
Ҳатто бир кофирни кўрган вақтингда охирги нафасингни қай тарзда олишинг маълум бўлмагани учун “Aллоҳ таоло бунга ҳидоятини насиб этса, бутун гуноҳлари кечирилган ва ҳеч бир ғуборсиз илоҳий ҳузурга чиқа олади. Ажабо! Менинг сўнгги нафасим қандай бўларкин?” дея оқибатни ўйла! Ўзингни нақадар яхши таний олсанг ва нақадар паст кўрсанг, Aллоҳ қошидаги мавқеинг ҳам шу нисбатда юксалади.
@mahbubiy_adabiyot