Ишдан ташқари вақтдаги қўнғироқ ва чатлар руҳий соғлиққа хавф туғдириши мумкин эканОлимларнинг яқинда олиб борган тадқиқотлари шунга аниқлик киритдики, ишдан кейинги қўнғироқлар ва ишчи чатлардаги суҳбатлар инсоннинг руҳий соғлиғига жиддий таъсир кўрсатади ва ишдан бўш вақтларини назорат қилиш имкониятини
камайтиради. Иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги чегараларнинг йўқолиши натижасида одам ўз шахсий ишларига эътибор қарата олмай, бундай шароитда доимий психик босимга дуч келади. Оқибатда стресс ва руҳий чарчоқ пайдо бўлади, бу эса ишдаги самарадорликни ҳам пасайтиради.
Айнан иш билан боғлиқ хабарларни, қўнғироқлар ёки электрон почтани қабул қилиш инсоннинг вақт ўтиши билан толиқиши, “бёрнаут”га олиб келади. Тадқиқотларга кўра, ишдан кейинги алоқалар фақатгина ишни ўзида қолдирмай, балки шахсий ҳаётга ҳам сингиб кетади. Натижада одам нафақат ишда, балки уйда ҳам қувватни тиклай олмайди.
Олимлар, шунингдек, ишдан кейин, хусусан, соат 18:00 дан кейин иш билан боғлиқ бўлган хабарларга жавоб бермасликни маслаҳат беришади. Бундай ёндашув одамнинг иш ва ҳаёт мувозанатини сақлашида муҳим аҳамиятга эга. Бу нафақат чарчоқнинг олдини олади, балки шахснинг руҳий ва жисмоний соғлигини тиклаш имкониятини ҳам яратади.
Лекин айрим иш жойларида раҳбар ва ҳамкасблар ходимлардан ҳар доим алоқада бўлишни кутишади. Бу эса ходимларнинг ишсизликка дучор бўлиш хавфини оширади. Шундай бўлса-да, мутахассислар иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги чегараларни белгилаш, ортиқча стрессдан қочиш ва соғлом руҳий ҳолатни сақлаш учун жавоб беришни чеклашни тавсия қилишади.
🧠
@nurbekalimov