Репост из: Prizma
Тарантино ҳақида кўп ёзаман. Мен учун у доим энг зўри бўлаверади. Масалан яна бир мисол келтираман.
Унинг "Жирканч саккизлик" фильмида бир эпизод бор. Унда жаллод ўзининг касби нега кераклигини жиноятчига тушунтириб беради. Пастда ушбу диалогни ёзма равишда кўрсатаман.
Эътибор бериб қарасанглар, жаллод касбини нега кераклиги мисолида Тарантино бизга адолат, самосуд, холислик каби нарсаларни қандай мукаммал ва содда мисол билан келтириб ўтмоқда. Дилогни ўқиб бўлиб ўйлаб кўринглар, бунақа нарсани ўйлаб топиш учун одамқанчалик гений бўлиши керак? Ақлимга ҳеч қачон сиғдира олмасам керак унинг диалоглари қандай яралишини.

Демак, сени қидиришмоқда. Қотиллик қилганинг учун. Мен келтирадиган мисол тушунарлироқ бўлиши учун, кел, сен шу қотилликни қилгансан деб олайлик. Жон Рут («Охотник за головами», пул эвазига жиноятчиларни ушлаб полициячиларга олиб борадиган одам — Жон Рут) сени Ред-Рок шаҳрига олиб бориб суд ихтиёрига топширмоқчи. Агар сени суд айбдор деб топса, шаҳар майдонида сени кўргазмали тарзда дорга осишни буюришади, мен эса жаллод сифатида сени дорга осаман. Агар мана шу жараён тўлиқ бажарилса — бу ҳозирги давр талаби бўлган адолатнинг қарор топиши бўлади.
Бироқ, агар ҳозир сен ўлдирган одамнинг яқинлари эшигимиз ортида пайдо бўлиб қолишса — улар эшикни бузиб киришади ва сени ўзлари дорга осишади, — бу жараён самосуд деб аталади. Самосуднинг яхши томони — у қасос ўтида ёнаётган инсоннинг эхтиёжини мукаммал тарзда қондиради. Самосуднинг ёмон томони эса — у ҳар доим ҳам адолатли тарзда бўлавермайди. Алал-оқибат сени ўлдирилишингни икки йўли бор ва уларнинг ўртасида нима фарқ бор биласанми? Уларнинг орасидаги фарқ — менман.
Мен жаллод сифатида сени нима иш қилганинг билан қизиқмайман. Мен сени ўлдиришдан кайф қилмайман. Бу шунчаки менинг вазифам. Сени Ред-Рокда дорга оссам, эртасига бошқа шаҳарга бориб яна бошқасини осаман. Сени бўйнингни синдирувчи арқоннинг ричагини тортувчи одам — холис бўлиши керак. Холислик эса — адолатнинг устувор белгисидир. Чунки, агар нохолислик билан адолат қарор топтирилса, бу адолатнинг адолатли бўлганини шубҳа остига қўяди.