“Apple” асосчиси Стив Жобснинг энг машҳур иқтибослари
✍Ҳаётдаги сенинг вазифанг оппоқ қоғоздек тоза умр саҳифаларини тўлдириш. Қилаётган ишингдан кўнглинг тўлишини истасанг, унинг муҳимлигига ишон. Муҳим ва буюк ишларни қилишнинг шарти эса уларни севишдир.
✍Баъзида ҳаёт бошингга ғишт билан урганида ҳам, мақсадингдан чалғима.
✍Бу оламда вақтинг чегараланган. Шундай экан, уни кимнингдир ҳаётида яшаб бекорга совурма. Ички овозингнинг бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари шовқинида қолиб кетишига йўл қўйма. Ва энг муҳими, қалбинг ва сезгиларингга эргашишни унутма.
✍Баъзилар Японияни илғор ғояларни ўғирлашда айблашади. Лекин мен бу фикрда эмасман. Менимча улар инновацияларни қайта кашф қиладилар. Японлар кашф қилинган нарсаларни олиб, уни муфассал ўрганишади. Баъзида улар янги технологияларни уларнинг кашфиётчиларидан ҳам яхшироқ тушунадилар.
✍Нима қилишдан кўра, нима қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш муҳим.
https://t.me/FacultyofLawKarSU