Фойда кўриш мақсадида
электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган
"Фермер" жиноий жавобгарликка ҳам тортилди, етказилган зарарни ҳам қоплади.
Қишнинг совуқ кунлари энергия ресурслари кундалик ҳаётимиз учун қанчалик зарур эканлигига яна бир бор амин бўлмоқдамиз.
Мамлакатимизда энергия ресурсларини иқтисод қилиш, ундан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш орқали аҳолига етказиб бериш миқдорини ошириб, кўз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида барча даражадаги раҳбарлар томонидан доимий назорат ўрнатилган ва тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
Бироқ, айрим шахслар томонидан халқ учун зарур бўлган электр ва газ таъминотидан ноқонуний фойдаланиб, энергия ресурсларини талон-тарож ҳолатлари ҳануз давом этмоқда.
Хусусан, Қўштепа туманида "Д.Ф.С" фермер хўжалиги раҳбари М.А. хўжалигига қарашли дала майдонини суғориш учун уддабуронлик қилиб, сув насосидан электр тармоғига ноқонуний уланган ҳолда фойдаланади.
"Кўза кунда эмас, кунида синади" деб бекорга айтмаган доно халқимиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ЭТК ходимлари томонидан ўрганишлар давомида фермернинг уддабуронлигига барҳам берилади.
Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг ҳукмига мувофиқ судланувчи М.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 2-қисми "б" ва "д" бандлари билан айбдор деб топилиб, ундан Қўштепа туман ЭТК фойдасига 14,5 млн. сўм етказилган зарарни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Қўштепа туман бўлимида ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилади.
Ижро ҳужжати қарздорга таништирилиб, ижросини таъминлашлик учун ихтиёрий муддат белгиланган бўлсада, ушбу муддатда ижро этилмайди ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришилади.
Давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 14,5 млн. сўм қарздорлик ва 729 минг сўм ижро йиғими ундирилиб, ижро ҳужжати амалда ижро этилади.
Қўштепа туман бўлими давлат ижрочиси Ахаджон Эрматов📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅
Telegram | ✅
Facebook |🌐
Instagram