Хикмат излаб


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ҳукм қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзига хосдир!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Рамазонга тайёргарлик
АЙРИЛИҚ
Рамазон умр ичра умрга ўхшайди. Шавқ билан қарши оласан. Сўнг, гоҳ ибодатларга ғайратли бўлиб, гоҳида сусткашлик қиласан. Охирда тўсатдан келган ўлим каби айрилиқ азоби қалбни эзади. Унга тўймаганингни ҳис қиласан.

Рамазонда уни ғанимат билиб, кўплаб хайрли ишларга улгуриб қолган яхшиларга Райён эшиклари муборак бўлсин. Роббим ажрларини кўпайтириб берсин. Аллоҳ таоло умримизга барака бериб яна кўплаб Рамазонларда яшатсин-ки, зеро ҳали кўнгил тўлар ҳолда уни ўтказа олмадик.
Хали вақт бор. Улгуриб қолинг.
@ramazonga_tayyorgarlikk


Репост из: Тарихий фактлар 2
Сойе Жекнинг (кўзни ўйиб олиш) жазолаш ниқоби. Ниқоб 200 йил олдин Олмонияда бронзадан ишланган.
@tarixiy_faktlar2




Кунларнинг бирида бир деҳқоннинг эшаги қудуққа тушиб кетибди. Деҳқон уни чиқаришга ҳар чанд уринмасин, чиқара олмабди. Охири деҳқон тақдирга тан берибди ва: эшагим ўзи қариб, анча ишдан қолган эди. Энди уни шу ерга кўмиб қўя қолай, барибир қудуқнинг ҳам суви йўқ, дебдида атрофидаги қўшниларини ёрдамга чақирибди. Ҳаммалари қудуқдаги эшакнинг устидан тупроқ ташлай бошлашибди. Устига тупроқ ташланаётган эшак бир силкиниб, устидан тупроқни тушуриб юборар, тупроқ тушган сари оёғининг ости кўтарила борар эди. Охир оқибат ташланган тупроқлар эшак учун юқорига чиқишга зинапоя вазифасини ўтади ва натижада эшак қудуқдан чиқиб, ўлимдан қутилиб қолди.

P.S.: Ҳаёт сизнинг устингизга қанчадан қанча тупроқ, кир чирларни сочади. Сиз ўзингизга отилаётган тошми, тупроқми, яна шунга ўхшаш ахлатларни устингиздан ирғитиб ташланг. Улар сизни кўмиб ташлашига қўйиб берманг. Аксинча, ўз мақсадингизга эришиш йўлида ҳаракатдан тўхтаманг. Бу ҳаётда сиз рўбарў келаётган ҳар қандай муаммо сиз учун юқорига кўтарилиш пиллапоясидир. Шу пиллапоялардан кўтарилиш орқалигина юқори даражаларга эришасиз.

Улар сизга ташлаган тупроқдан олдинга бориш учун фойдаланинг!!!

Бахтли бўлиш учун 5 қоидани ёдда тутинг:
1. Юрагингизни нафратдан озод қилинг.
2. Фикрингизни озгина бўлсада чалғитадиган нарсалардан озод қилинг.
3. Ҳаётингизни соддалаштиринг.
4. Кўпроқ беринг ва камроқ кутинг.
5. Кўпроқ севинг ва ... лойларни қоқиб ташланг, чунки бу ҳаётда сиз муаммо эмас, балки ечим бўлишингиз керак!


#Гуноҳнинг_зарари

00:00 ●━━───── 16:01
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

Аллоҳ бандасини унутиши | 14-дарс

00:00 Аллоҳ бандасини унутиши.
02:51 Инсон ўзини унутиши.
11:49 Осий кимса Аллоҳга муҳтож.

Устоз Абдуллоҳ Усмон


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
إنا خلقنا الإنسان في أحسن التقويم
Албатта биз инсонни энг гўзал суръатда яратдик.
@xikmat_izlab1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
(((
@kun_mavzular


#aloqalar

Dunyo sababidan aloqa qilgan insonlarning aloqalari qancha davom etmasin baribir uzilib ketadi. Undan ham yomoni eng kerakli kunda qiyomat kunida uziladi.

Ammo Alloh uchun xolis boʻlgan muvahhidlarning aloqalari modomiki ilohlari tirik ekan davomiy boʻladi va eng kerakli kunda as qotadi.

Insonlar oʻrtasidagi aloqalar boqiyligi va tugashi jihatidan bogʻlangan sababiga qarab boʻladi.

Alloh uchun boʻlsa boqiy boʻladi, qolgan sabablar uchun boʻlsa, shu sabab uzilgan payt tugaydi.

Buni hamma yerda koʻrasiz, er-u hotin oʻrtisida, birodarlar oʻrtasida, ustoz va shogird oʻrtasida va hokazo...

@xikmat_izlab1


Ақл мияда бўладими ёки қалбдами?

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
«У Зот яна кўкраклардаги, яъни, қалблардаги яширин нарсаларни билади. Чунки қалблар кўкраклардадир. Қалблар ила ақл юритиш, фаҳмлаш ва тадбир-(бошқарув) юз беради. Аллоҳ таоло айтганидек:
«Ахир улар (яъни Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар бўлур эди», (Ҳаж: 46). «Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур», (Ҳаж: 46).

Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман! Гўёки ушбу оят бугунги одамларнинг ҳолати ҳақида нозил бўлгандек. Балки у одамларнинг қадимдаги ҳолатлари ҳақида нозил бўлган. Яъни, ақл мияда бўладими ёки қалбдами?

Ушбу масала ишларга моддий кўз билан қараб, бу борада Аллоҳ таоло ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовлига мурожаат қилмайдиган изланувчиларнинг кўпчилигига тушунарсиз бўлиб қолди.
Аслида эса ҳақиқат шуки, бу борада иш очиқ-ойдин бўлиб, ақл қалбдадир. Қалб эса кўкракдадир.
«Ахир улар (яъни Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар бўлур эди». Ва деди: «Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур», (Ҳаж: 46). Аллоҳ таоло миялардаги қалблар деб айтмади. «Балки кўкракларидаги…», деди. Демак, бу борадаги масала жуда ҳам аниқ-равшанки, ақл қалбда бўлади. Буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовллари ҳам қўллаб қувватлайди: «Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча гўшт бўлиб, агар у ўнгланса бутун жасад ўнгланади. Ва агар у бузилса жасаднинг бари бузилади. Огоҳ бўлинг! У қалбдир» Бухорий (52), Муслим (1599).

Аллоҳнинг Китоби гувоҳлик бериб турган иш борасида нима фикрдасан? Аллоҳ таоло Яратувчи, барча нарсани Билувчидир. Бунга Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳам гувоҳлик бериб турибди!
Ушбу (масала) рўбарўсида гарданимиздаги вожибот шуки, Аллоҳ таолонинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф келадиган барча сўзни улоқтиришимиз, ҳамда уни оёқларимиз остига қўйиб, унга қайрилиб ҳам қарамаслигимиздир.

Демак, қалб шак-шубҳасиз ақл юргизиш ўрнидир. Бироқ мия тасаввур қилиш ўрни. Сўнг у уни (масалани) тасаввур ва ҳозирлагач-(тайёрлагач), қалбга юборади. Сўнг эса қалб буюради ёки қайтаради. Мия гўёки котиба-(секретар) бўлиб, маълумотларни ҳозирлайди, сўнг уни қалбга жўнатади. Сўнг эса қалб йўлланма бериб, буюради ёки қайтаради. Бу ажабланарли нарса эмас.
«Ҳамда ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзоингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб боришида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?!» (Зориёт: 21). Ушбу жисмда ажабтовур нарсалар бўлиб, ақл бу борада ҳайрону лол қолади. Ажабланарли эмаски, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тасаввур қилишликни бошга жо қилиб, мия тасаввур қилади ва нарсаларни бир тартибга солади. Сўнг фақат буйруқлар (бериш) қолганда уни қалбга юборади. Сўнг қалб ҳаракатга келиб, буйруқ ёки қайтариқ беради.
Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Агар у ўнгланса жасад ўнгланади». Буйруқ бериш қалбники бўлмаганда, агар у ўнгланса жасад ўнгланган ва агар у бузилса жасаднинг бари бузилган бўлмасди.
Демак, қалблар ақл юргизиш ва шахсни бошқариш ўрнидир. Бироқ унинг мия билан боғланиши борлигида шак-шубҳа йўқдир. Шу сабабли мияга путур етса фикр ва ақл юритиш бузилади! Демак, бу (қалб) унга (мияга) боғлиқдир. Бироқ бошқарув юритадиган ақл қалбдадир. Қалб эса кўкракда.
«Балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур», (Ҳаж: 46).

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.


«Риёзус Солиҳин» асарининг шарҳи, биринчи мужаллад «Баб ал-Муроқоба» боби.


Репост из: Тарихий фактлар 2
Совет давридаги Исломга қарши қаратилган ушбу плакатда мусулмонлар илмга интилмасликлари, фақат қуръонни ӯқиш билан чекланишлари ҳақида фикр бор эди. Бу, афиша муаллифлар фикрича, бу ҳаракат уларнинг тор фикрлилигидан далолат беради.

Аммо улар Қуръон мусулмонлар учун куч манбаи эканлигини, бу дунёда муваффақият қозонишларига ёрдам беришини ҳисобга олишмади. Аниқроғи, атайлаб буни кӯрсатишмади. Қолаверса, мусулмонларга дунёвий илмларга оид китобларни ӯрганиш ва ӯқиш тақиқланмаган, бу эса улар учун янги уфқларни очиб,жамиятга фоида келтириш имконини беради.

" Биз сенга китоб ( Қуръон ) ни ҳар бир нарсани баён қилувчи, мусулмонлар учун ҳидоят, раҳмат ва хушхабар сифатида нозил қилдик"

Бақара сураси, 89 - оят.

@tarixiy_faktlar2


"Va biz unga jon tomiridan ham yaqinmiz…" 🍃

Qof surasi/ 16-oyat.

@xikmat_izlab1


Инсонларни кўпи нонкўр (Нахл 83)

Кўпи фосиқ/йўлдан чиққан (Моида 49)

Кўпи Аллоҳга ширк қўшади (Рум 42)

Кўпи инкорчи (Исро 89)

Кўпи бехабар (Юнус 92)

Кўпи ёлғончи (Шуаро 223)

Кўпи гумонга эргашади (Юнус 36)

Кўпи ҳақни тан олмайди (Фурқон 50)

Купи ношукр (Бақара 243)

Кўпи имонсиз (Бақара 100)

Кўпига ҳақ ёқмайди (Зухруф 78)

Кўпи Қуръондан юз буради (Фуссилат 4)

Кўпи ақлини ишлатмайди (Моида 103)

Кўпи ризқ Аллоҳдан эканини билмайди (Сабаъ 36)

Кўпи қиёматга ишонмайди (Мўьмин 59)

Кўпи Аллоҳ ўликларни тирилтиришига ишонмайди (Нахл 38)

Кўпи Аллоҳни мўжизасига ишонмайди (Анъом 37)

Аллоҳим! Ўшандай кўпчиликлардан бўлиб қолишдан Сенга сиғинамиз. Бизни ўзи ёлғиз қолса-да, ҳақда турган Иброҳим миллатидан қил.
(Кўпчилик нима қилса, биз ҳам эргашиб кетавермайлик)

"Ва эслатгин. Алббата эслатиш мўминларга манфаат берур.


Умар ибн Зазан раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Менга етиб келган хабарга кўра, қиёмат куни қадарийлар мушриклар билан бирга тирилар экан. Улар: «Аллоҳга қасамки, биз мушриклардан эмас эдик», деб айтишади. Уларга: «Сизлар илмга эга бўлмаган ҳолда ширк қилдингиз», деб айтилади.

_✍ Абдуллоҳ ибн Аҳмад «Ас-сунна», 328, 829.


Қалбни қиёмат кунини эслашдан тўсадиган тўсиқ кибрдир.
Кибр қанчалик кўп бўлса, инсон қиёмат кунини шунча кам эслайди.


Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ


Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Сўнг биродари билан ўзаро адовати бор одамдан ташқари Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Сўнг (фаришталарга) «То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар! То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар! То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар!» дейилади».

✍Имом Муслим ривоят қилган.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
@xikmat_izlab1


1.Uzur So‘raymiz Soqol olmaymiz (Solihlar yo‘li)

2. Rohmandan qo‘rqqanim uchun tamaki sotmayman

Masha Alloh baribir arab arab ekanda da'vatlar haqlarni yetkazish qo'rqmaslik natijasidir bu .


Iymonimizni taqqoslab olaveraylik Subahanalloh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шиа рофизиялардан навбатдаги ғайриинсоний "мўъжиза"...

Шиаларни жаннатда юрган Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан гаплашиш учун махсус телефонлари бор экан. Жаннатда қайси сим карта ишларкин ?أستغفر الله وأتوب إلي
ه


Шайх Аҳмад ибн Умар ал-Ҳазимий айтган:

ﻓﺎﻟﻤﻘﺪﻡ ﻋﻠﻰ اﻟﻘﻮﻝ ﻋﻠﻰ اﻟﻠﻪ ﺗﻌﺎﻟﻰ ﺑﻼ ﻋﻠﻢ ﻛﺎﻟﻤﻘﺪﻡ ﻋﻠﻰ اﻟﺰﻧﺎ ﻭاﻟﺮﺑﺎ ﻻ ﻓﺮﻕ ﺑﻴﻨﻬﻤﺎ، ﻫﺬا ﺃﻗﺪﻡ ﻋﻠﻰ ﻛﺒﻴﺮﺓ ﻭﻫﺬا ﺃﻗﺪﻡ ﻋﻠﻰ ﻛﺒﻴﺮﺓ، ﻻ ﺑﺪ ﻣﻦ ﻓﻬﻢ ﻫﺬﻩ اﻟﻤﺴﺄﻟﺔ؛ ﻷﻥ اﻟﻨﺎﺱ اﻵﻥ ﺇﺫا ﻗﻴﻞ ﻫﺬا ﻓﺎﺳﻖ ﻳﻘﻮﻝ ﻓﻜﻴﻒ ﺗﻔﺴﻘﻪ ﻭﻫﺬا ﻣﻦ ﺃﻫﻞ اﻟﻌﻠﻢ؟ ﻣﻦ ﻗﺎﻝ ﻟﻚ ﺃﻧﻪ ﻣﻦ ﺃﻫﻞ اﻟﻌﻠﻢ؟ ﻛﻴﻒ ﺛﺒﺖ ﺃﻭﻻ؟ اﺛﺒﺖ ﺃﻭﻻ ، ﺃﻧﻪ ﻣﻦ ﺃﻫﻞ اﻟﻌﻠﻢ، ﺛﻢ ﺑﻌﺪ ﺫﻟﻚ ﻗﻞ ﻫﺬا ﻻ ﻳﻔﺴﻖ ﺇﻟﻰ ﺁﺧﺮﻩ، ﻫﺬا ﺑﺎﻃﻞ ﻭاﺿﺢ ﺑﻴﻦ.

“Аллоҳ таоло ҳақида билимсиз гапириш зино ва рибога қўл урган билан бир хилдир, улар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Биринчиси катта гуноҳга қўл урган ва иккинчиси ҳам катта гуноҳга қўл урган. Бу масалани тушуниш зарур. Чунки бугунги кунда кимгадир фосиқ дейилса, одамлар: “Қандай қилиб уни фосиқ деб айтасан, у илм соҳибидир?” деб жавоб беришлари мумкин. Сенга унинг илм соҳибидир деб ким айтди? Буни қандай тасдиқладинг? Аввало, унинг илм соҳибидир деб тасдиқла, кейин эса уни фосиқ деб айтиш мумкин эмас ва ҳоказо. Бу очиқ-ойдин ёлғондир.”

Шарх таҳририл футуҳий ал-Ҳазимий 3-дарс, 14-бет.




Репост из: Kun Mavzulari
Ота ўғлига:
— Юрганингда қадамингни ўйлаб босгин, — деди.

Ўғли:
— Отажон, аввало сиз эҳтиёт бўлинг, чунки мен сизнинг изингиздан бораябман, — деди.
@kun_mavzular

Показано 20 последних публикаций.