𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈


Гео и язык канала: Узбекистан, Турецкий
Категория: Telegram


الدَّارُ الْآخِرَةُ
✅ Ayollar va bolalar uchun rasmiy kanal
❗️Erkaklar kirishi qat’iyyan ma’n qilinadi. Allohdan taqvo qiling.
@Tolibi_ilm_bezagimp3
@koz_quvonchi
@duolaroxirathovlisi
@oxirathovlisi_savollar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Турецкий
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций








#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 10:09
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Ғусл қилишда аёлга берилган енгиллик

31-дарс

✈️ Telegram 📷 Instagram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нимани устида яшасанг, шуни устида вафот этасан!

🩵Telegram | 🩷Instagram




🟠Ҳаётдаги ўрнини топиш масаласи…!

🟠Мусулмонман деган ҳар бир кишининг қалбида динига хизмат қилиш бораси ғами бўлиши керак.

🟠Бу ғам кимда топилса, Аллоҳнинг неъмати ҳисобланади. У ўз соҳибини ҳаракатга келтиради, амал қилишга ундайди.

🟠Лекин натижага эришиш йўлида қийинчилик ва сусткашликка дуч келинади. Бунинг сабаби асосан қуйидаги икки масалада кўринади:

📏инсон ўзига нотўғри баҳо беришлиги: яъни қудрати ёки салоҳияти етмайдиган нарсага интилади;
📏дунё ҳаётидаги жуда кўп нарсага чалғишлик: бекорчи дўстлар, қўшимча тижорат, чиройли уй ва уловга ўхшаш жозибадор зийнатлар билан овора бўлиб, дин хизматидан юз ўгириб кетади.

🟠Ҳаммада ҳам қобилият ва истеъдод бор. Фақат уни кашф қила олиш қийин ёхуд бу борада буткул ғафлатдамиз.

🟠Қачон кашф бўлганда тўғри йўналиш олиб, барқарор турилса, умматга катта хизмат қиладиган шахс шаклланади.

🟠Ҳар соҳада бўлгани каби дин хизматида ҳам шу йўлда тажриба орттирганлардан маслаҳат олиниши керак.

🟠Бунинг иложи бўлмаса, ўтган буюк шахслар ҳаётидан қиёс топиш керак. Кимдир даъват қилишга, бошқалар ансорлардек кўмак беришга, яна баъзилар моддий таъминотга яроқли бўлади.

🟠Энг камида фидокорлар сафида одам сонини кўпайтириб туриш билан ҳизмат сингади. Баъзида оддий гап билан қўллаб-қувватлашлик катта муваффақиятларга олиб келади.

🟠Бирор соҳада натижа кўринмаса, тушкинликка берилиб ортга қайтиб кетишлик катта хато. Риёдан йироқ бўлиб, диним деган ғам туфайли тинимсиз меҳнат қилган киши натижага эришадими йўқми, соҳа тўғри танланганми йўқми, ажрга эга бўлаверади.

Бунинг далили Нажм сураси 39-оятда зикр қилинган. Унда Аллоҳ таъоло:
وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَانِ إِلَّا مَا سَعَىٰ
"Ва инсонга қилган саъй-ҳаракатидан бошқаси бўлмайди",– деб айтади.

🟠Демак, муваффақият Аллоҳдан, ҳаракат эса биздан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким бир яхшилик борасида қасд қилса-ю, уни бажармаса ҳам унга бир ажр ёзилади",– деганлар (Бухорий 6491-ҳадис ва Муслим 131-ҳадис ривояти).

🟠Самара яхши бўлиши учун тажриба ва илм аҳлига қайта-қайта мурожаат қилиб ўз ҳолатини текшириб туриш ўта муҳим.

🟠Дунё фитнасига алданиб, умматнинг аксарида ғам йўқ. Борларида интилиш ва барқарорлик топилмайди. Хаёлни жамлаб бўлмас даражада банд қилмасдан, тиричилик учун бир касбни ва дин учун бир соҳани маҳкам ушлаш зарур.

🟠Саҳобаларнинг ҳаёт тарзи айнан шундай эди. Ҳар куни Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига интилар эдилар, ҳаммаларида дин нусрати учун фаолият ва оила нафақаси учун меҳнат бор эди.

🟠Умар розияллоҳу анҳу ансорлардан бўлган қўшни биродари билан кунлик навбат алмашиб  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суҳбатларида бўлардилар. Бир кун таълим ва дин ғами, эртасига касби кор.

☝️Унутмайлик
"Бу умматнинг охирини унинг аввалини ислоҳ қилган нарсагина ислоҳ қилади".
Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳи.


🆔 @oxirathovlisi




👍🏻Лайк босишни оддий нарсаку деб ўйламанг, балки қайси нарсага лайк босаётган бўлсангиз шунга қараб оҳиратда жавоб берасиз, бармоқларингизни Аллоҳ гапиртиради.

{ وَقَالُواْ لِجُلُودِهِمۡ لِمَ شَهِدتُّمۡ عَلَيۡنَاۖ قَالُوٓاْ أَنطَقَنَا ٱللَّهُ ٱلَّذِيٓ أَنطَقَ كُلَّ شَيۡءٖۚ وَهُوَ خَلَقَكُمۡ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ }
[Фуссилат сураси: 21]

Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?», дейишганида, (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган Зот — Аллоҳ сўзлатди. Сизларни дастлаб У яратган ва сизлар яна Унинг Ўзигагина қайтарилурсизлар», дедилар.

@oxirathovlisi




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Yangi yil haqida

🩵Telegram | 🩷Instagram




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲 Алҳамдулиллаҳ, Ғазодаги ёрдамга муҳтож болаларнинг соғлиги учун муҳими бўлган укол дори-дармонлари етказиб берилди. Бу хайрли ишда ёрдамлашганлар учун барча мухсин ва саховатпеша инсонларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Аллоҳ таоло ҳар бирингизнинг хайрли амалларингизни қабул қилсин, Аллоҳ ҳаётингизни баракатли қилсин ва савобларни мўл-кўл қилиб берсин.

Ушбу болажонларга Аллоҳ комил шифо берсин. Оилавий тинчлик ва соғлик барчага насиб қилсин. Амин!”

#⃣ @Saxiylar_karvoni_bot

✈️ Telegram 📷 Instagram






🌴🌴 Эртага пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Telegram | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Талабалар ғафлатда қолманг!

❗️Тавсиялар:
1. Илмни тартиб билан, даражама даража ўрганинг.
2. Мустаҳкам қилиш имкони бўлиб турган ишни чала бажариб умрингизни зое қилманг.
3. Такрор дарсларини тартиб билан қўйинг, дарсларингиз учун аниқ вақт белгиланг.
4. Илм тақво, меҳнат ва сабр устига қурилади.
5. Билдингиз, энди амал қилинг, унда собит бўлинг.

🩵Telegram | 🩷Instagram




#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 15:00
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Ҳайздан ва жанобатдан ғусл қилиш

29-дарс

✈️ Telegram 📷 Instagram

Показано 20 последних публикаций.