Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Одамлар гўё ичида минишга яроқли битта туя топилмайдиган юзта туяга ўхшайди” (Бухорий ривояти).
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамлар гўё ичида минишга яроқли битта туя топилмайдиган юзта туяга ўхшайди”, дедилар. Яъни юзта туя ичидан минишга ярайдиган, ювош, осонликча бўйсунадиган ва миниб роҳат қиладиган туяни топиш мушкул. Одамлар ҳам шундай. Юзлаб одам орасидан дўстлашишга арзийдиган, яъни дўстига самимий ҳамроҳ бўладиган, унинг корига ярайдиган ва мўмин-қобилини топиш мушкулдир.
Ҳадис маъноси шуки, одамлар сон жиҳатдан кўп бўлса-да, улар орасида бошқаларга манфаат келтирадиган солиҳлар жуда оз.
Нақадар гўзал ўхшатиш! Гўё бу дунё сафар. Одам бу йўлда унга ёрдами тегадиган, елкасини тутадиган, холис насиҳат қиладиган ва қўлидан ушлаб йўл кўрсатадиган ҳамроҳ топиши жуда ҳам қийин.
@xikmat_izlab1