“Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
⚡️ Қонун озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги
муносабатларни тартибга солади.
✔️ Қонун аҳолининг озиқлик қимматига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан хавфсиз овқатланишини таъминлашга,
самарали бозор механизмларини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқаришга нисбатан татбиқ этилади.
🏢
Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келганда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича
тезкор чора-тадбирларни белгилайди.
📝
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
📁 Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан
қўллаб-қувватлашнинг мақсади мамлакат аҳолисининг ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини
ишлаб чиқариш ҳисобига қаноатлантиришдан иборат.
🗓 Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларига асосан
ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади.📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг