#Хива_шаҳар
#Ёшлар_қаноти_фаолиятидан
#Депутатлар_фаолиятидан
Хива шаҳридаги Туризм ва маданий мерос техникумида O’zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Унда Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгаши депутати Л.Мирзаева, партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари, партия фаоллари иштирок этди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, депутатлар ва ёшлар мулоқотини ташкил этиш, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг қамраб олиш, уларнинг ташаббус ва таклифларини ўрганиш, ёшларнинг сиёсий кўникмаларини ривожлантириш, партия сафига жалб этиш ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тушунтиришдан иборат.
Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз турмушида бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасида қилинаётган кенг кўламли ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Янгиланишлар жараёнида юртимиз ёшлари ҳар жабҳада фаол ва ташаббускор бўлишлари кераклигини таъкидланди.
Учрашув якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.