O'zLiDeP-Buxoro


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati-O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi Buxoro viloyat Kengashining rasmiy telegram sahifasi
Buxoro sh; Navoiy shoh k; 5
📞Murojaat uchun: (+998 65) 223 31 78
https://www.facebook.com/ozlidep.buxoroviloyatkengashi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Озиқ-овқат хавфсизлиги: янги қонун лойиҳаси муҳокамада

😎 Фракция мажлисида “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжат инсон саломатлигини ҳимоя қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини тартибга солишни назарда тутади.

⚡️ Лойиҳага кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва назорат қилиш жараёнлари белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши шарт. Қонун озиқ-овқат занжирининг барча босқичларини қамраб олади ва соҳадаги бошқа қонунчилик нормалари унга мувофиқлаштирилиши керак.

✔️ Шу билан бирга, шахсий истеъмол учун тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва жисмоний шахслар томонидан республикага олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу қонун доирасидан чиқарилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Ҳарбий хизматга оид қонунга ўзгартишлар киритилмоқда

😎 Фракция мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

📌 Ҳужжат мудофаа соҳасидаги электрон ахборот алмашинувини такомиллаштириш, ҳарбий хизматга чақирув жараёнларини автоматлаштириш ҳамда сержантлар таркиби учун янги унвонлар жорий этишни назарда тутади.

⚡️ Тақдим этилган қонун лойиҳасига кўра, ҳарбий рўйхатга олиш ва ундан чиқариш жараёнлари соддалаштирилиб, маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда юритилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида сержантлар таркиби учун янги ҳарбий унвонлар белгиланиши режалаштирилган. Бу ўзгаришлар ҳарбий хизмат нуфузини ошириш ва Қуролли Кучларни профессионал тузилма сифатида ривожлантиришга қаратилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Қишлоқ хўжалигида суғурта тизими яратилади

😎 OʻzLiDeP фракцияси мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси аграр соҳадаги хатарларни суғурта қилиш, фермерларни эҳтимолий зарарлардан ҳимоялаш ҳамда суғурта шартномаларини тартибга солишни назарда тутади.

⚡️ Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, унинг даромадлари ва харажатларини белгилаш, шунингдек, суғурта мукофотлари бўйича субсидиялар ажратиш масалалари қамраб олинган.

📌 Шунингдек, давлат томонидан назорат ва мувофиқлаштириш механизмини жорий этиш ҳам кўзда тутилган. Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Репост из: BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Buxoro va Vobkent tumanlarida boʻldi

👉Batafsil

👉Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube





Показано 6 последних публикаций.