BUXORO.UZ | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: (+998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Бухоро вилоятида мол-мулк ва ер солиғини тўлаши лозим бўлган 442 000 дан ортиқ жисмоний шахслар бор

Уларга давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни тўлаш ҳақидаги хабарномалар белгиланган тартибда юборилган.

15 апрелга қадар 50 000 дан ортиқ жисмоний шахслар ўзларига тегишли объектлар учун жами 97,4 млрд сўм миқдоридаги мол-мулк ва ер солиқлари бўйича тўловларни амалга оширдилар.

Маълумот учун: Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда Қоровулбозор ва Ғиждувон туманлари фуқаролари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш бўйича пешқадам.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


⚡️“Навбаҳор” да янги корхона фаолият бошлади

Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларга яратиб берилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланаётган қоровулбозорлик ёшлар ҳам янгидан янги лойиҳаларга қўл уришмоқда.

Шу маънода Қоровулбозор туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида замонавий мебеллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган мўъжазгина корхона иш фаолиятини бошлади.

Лойиҳа қиймати 850 млн сўм бўлган мазкур корхона фаолияти “Бухоро мебеллар уйи” МЧЖ томонидан йўлга қўйилди.

Ҳозирда 8 нафар ишчи меҳнат қилаётган ушбу корхонада 10 турдаги мебеллар ишлаб чиқарилмоқда.

-Ёшларга яратиб берилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда ушбу корхонани очдик. Ходимларимизга 6-7 млн сўмгача ойлик маош беряпмиз. Келажакда корхонамизни янада кенгайтириб, 10 дан ортиқ янги иш ўринлари яратамиз – дейди корхона раҳбари Илҳомжон Облоқулов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😄 “Факт 24” информацион дастури

1 йилда 400 минг сўмлик дори истеъмол қилаётган бухороликлар учун муносиб таклиф

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Kun_hikmati

Ақл улуғликка этади пайванд,
Ақлсизнинг доим оёғида банд.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️«Олтин остона» достони (Бухорои шарифга бағишлов)

✍Шамсиддин Садоий
🎤Салоҳиддин Файзиев
🎧Санжар Назаров

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Бир бурда нон қадри

Пешку туманидаги Талисобун қишлоғида яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Назар Шеров яқинда юракни зир титратадиган воқеалардан бирини айтиб берди.

Батафсил: https://xs.uz/uzkr/post/bir-burda-non-qadri

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️“Ёшлар дафтари” – имкониятлар дафтари

Қаҳрамонимиз Моҳигул Муродовага 2023 йилда имтиёзли кредит асосида оилавий даромадларини ошириш мақсадида 2 сотихли иссиқхона қуриб берилган эди.

Батафсил видеода.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube


#байрам

⚡️Бухорода 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирга соҳада узоқ йиллар сидқидилдан хизмат қилган меҳнат фахрийлари, бугунги кунда самарали фаолият юритиб келаётган фаоллар таклиф этилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шахриёров соҳа вакилларини касб байрами билан самимий табриклаб, уларнинг Бухоро маданияти ва санъатини ривожлантириш ҳамда дунёга тарғиб этишдаги фидокорона меҳнатларини эътироф этди.

Байрамда соҳанинг илғор ходимлари ва фахрийларига вилоят ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Тоҳиржон Истатов олган суратлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube





Показано 11 последних публикаций.