Ustoz Kundaligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Хусусий мактаб устози — Моҳир Мирзахмедовнинг шахсий кундалиги.
• Шахсий фикрларим;
• Педагогикага оид фойдали постлар улашаман!
Админ: @light_upon_light2

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Шу йигит менман) 😎

2.9k 0 1 18 155

Репост из: Sodiq School
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌍 Sodiq School’da Tarix nega ingliz tilida o‘qitiladi?

🔑 “O‘tmishni bilgan odam kelajagni o’zgartiradi.”

✅ Ingliz tilida yozilgan kitob va tadqiqotlarni aslida o‘qish;

✅ IELTS va SAT imtihonlariga tayyorlanish;

✅ Chet el universitetlariga kirish imkoniyatini oshirish.

Sodiq School — Xalqaro ta’lim sari dadil qadam!

📞 788888080
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube


Ўқитувчи темирданмас-ку ёҳуд педагогнинг касбий куйиши ҳақида

Педагогик фаолият ҳиссий бўёқдор меҳнат турлари тоифасига киради.

Жисмоний қувватнинг ҳам маълум чегараси бўлганидек, ҳиссиётлар базаси ҳам чексиз уммон эмас.

Доимий ҳиссий ифодалар билан тўлиб тошган меҳнат педагогни эмоционал толиқтириши табиий.

Толиқиш сурункали тусга кириши оқибатида эса фанда “касбий куйиш” деб аталадиган ҳодиса рўй беради.

Педагог касбий куйиш даражасида толиққанини уйқу ва иштаҳа бузулиши, тез-тез бош оғриши ва касалликларга чалинаверишдан ташқари қуйидаги психологик аломатлар кўрсатади:

1.Болалар ва ҳамкасбларни “кўргани кўз йўқлиги”, ҳуда-беҳуда бақироқ бўлиб қолиш, ҳатто, уйдагиларга ҳам бақиришга одатланиш.

2.Машғулот ўтказиш, уй вазифа текширишга нисбатан қаттиқ оғриниб, ғашлик билан қараш, муҳим ишлар қолиб, эътиборсиз майда ишлар билан ўралашиб юришга мойил бўлиш.

3.Ишга фақат кун кўриш учун иложсизликдан бориладиган жой сифатида қарашга ўрганиб, фан, методика бўйича янгиликлар ўрганишга тоқатсиз, эътиборсиз бўлиб қолиш.

4.Касбий фаолият доирасида учрайдиган одамларга нисбатан мутлақ бефарқ муносабатга, ишга фақат расмиятчилик кўзи билан қарашга ўтиб олиш.

Бунинг олдини олса бўладими?

- дам олиш вақтини қизиқарли машғулот, хобби билан ўтказиш, ақлий ва жисмоний меҳнатни алмаштириб туришга ўрганиш;

- ишдаги нохушликларни вақтинчалик ҳолат сифатида идрок этиш, касбий муваффақиятлар учун ўзини мақташ, рағбатлантириш;

- ҳар доим ҳамма ишни “ипидан игнасигача” билиш, мукаммал қилишга интилмаслик, бошқалар билан доим мусабақалашишга ружу қўймаслик;

- энг яқин мулоқот доирасида касбий фаолиятга умуман алоқасиз одамлар ҳам бўлишига, ишга тегишли бўлмаган адабиётларни ҳам ўқишга интилиш;

- ишда шахсий ҳаётдаги муаммоларни муҳокама этмайдиган, очиқ, позитив инсонлар билан мулоқот қилишга интилиб, ёқимсиз шахслар билан салом-алик даражасида муомалани енгилгина чеклаш;

- психологик ўзини-ўзи бошқариш методикалари, мушакларни бўшаштирувчи, юз соҳасини массаж қилиш техникаларини қўллаш;

- бажараётган ишнинг кундалик деталлари, ёқимсиз томонларидан кўра ижтимоий аҳамияти, инсонпарварлик мазмунига эътибор қаратиш.

Шундай формула ишлайди:

Ўзимиз қилаётган ишдан маъно топа олсак, унинг паст-баланди ҳам кўзимизга унчалик кўринмайди.

P.S. Мавзу ўта жиддий ва оғриқли бўлгани учун касбий куйиш рўй бериб бўлган тақдирда қандай йўл тутиш мумкинлиги масаласини алоҳида кейинги постларга қолдира қолдик...

Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

@Ustoz_kundaligi

5.7k 2 84 11 57

Мен ҳам бир мақтанай!

Биласиз дўстлар, дўстим Муҳаммад билан "Замонавий Педагог" курсимизда ўқитувчиларни ўқитиб келамиз.

300 га яқин устозларга илм улашиб улгурдик.

Куни кеча ушбу курсимизнинг 6-гуруҳини якунладик.

Кутганимизданда аъло изоҳлар олдик:

80% га яқин устозлар курсимизга максимум — 10 баҳо қўйди.

Умумий 85.9% баҳо олдик.

Ушбу вақт мобайнида иштирокчиларимиз кенгроқ миқёсда дарс ўтишимиз учун вилоятга ҳам таклиф қилишди:

Қўқонда меҳмон бўлдик. Видеоси бу ерда.

Хуллас, чоршанба — 29.01 санасидан 7-гуруҳга старт берамиз.

Ўқитувчи бўлсангиз бизга қўшилинг.

Курсимизда ўқиганингиздан кейин сизда:

✅ дарслар самаралироқ;
✅ стресс камроқ;
✅ болалар билан ишлаш завқлироқ бўлади, иншаАллоҳ!

Курс ҳақида тўлиқ маълумот шу линкда:
https://t.me/zamonaviypedagogkursi/94

@Ustoz_kundaligi


Ҳусановнинг илк ўйини

Кеча Абдуқодир Манчестер Сити'да илк ўйинини ўтказди. Роса ҳаяжонланди:

3-дақиқадаёқ қўпол хато қилиб, гол ўтказиб қўйди. Бир нечта вазиятларда нотўғри узатмалар берди.

Хуллас, муваффақиятсиз ўйин.

Аммо менга мураббийнинг муносабати ёқди:

1. 54-дақиқагача уни бошқа футболчи билан алмаштирмади:

Ўзига ишончи тушган пайтда индамади. Яхши ўйнашни бошлагандан кейингина захирага олди.

2. Алмашган вақти қучоқлаб кутиб олди;

3. Ўйиндан кейинги анжуманда: "Ҳали ёш, кўникиб улгурмади, ўрганиб кетади", деб фикр билдирди.

Мухлисларники ундан-да ёқди:

Чиқиб кетаётганда ўрнидан туриб қарсак билан кузатиб қўйишди.

Ривожланган давлатлар ёшлардаги хатони нормал қабул қилади. Имконият беради. Ишонч билдиради.

"Хато — ўрганиш қуроли", деб тушунади. Ривожланишига сабаб — ўтмишдаги хатолари эканлигини яхши билади.

Бу муносабатни кўрган ёшларда — ўзига ишонч ортади. Хато қилишдан камроқ қўрқиб, масъулиятни олишга интилади:

Таваккал қилолади. Узоқ муддатли қарорлар қабул қилади. Натижага эришади.

Бизда эса тескариси:

Бир марта хато қилса — дарров янчиб ташлаймиз.

Хато қилишни фалокатдай қабул қиламиз.

Натижада «тинчгина» яшаб юрибманда, деган тушунча билан масъулиятни олишдан қочади. Ривожланмайди.

Бу тарбияни олганлар ҳам кейинги авлодни "қўй хато қилма, қўй уни қилма, қўй буни қилма", деб тарбиялаб — ҳақиқатан қўйга айлантиради.

Хуллас

«Қўй» қилмайлик. Қўйиб берайлик:

Қўйлик занжиридан чиқайлик!

@Ustoz_kundaligi

7.4k 8 214 20 316

Автобус ҳайдовчиси бўлмоқчиман

1-синф эдик. Устоз келажакда ким бўлмоқчисизлар деган саволни ўртага ташлади:

Баъзилар доктор, баъзилар космонавт, айримлар футболчи бўлишини айтди.

Синфдошим Ҳусниддин — автобус ҳайдовчиси бўлмоқчиман деди, мамнуният билан.

Нега? — ҳаммамиз қизиқиб сўрадик.

Чунки автобусга ҳар бир чиққан одам 100 сўмдан беради. Шунча одамдан пул йиғганида унда қанча пул бўлишини ўйлаб кўринглар-а..

Ёш бола эдик, биз ҳам унинг гапига «❤️» босдик.

Лекин автобусчи даромадининг ярмини — автобус ижарасига, бир қисмини кондукторга, бир қисмини ёқилғига ва бошқа кўплаб харажатларига тўлашига ақлимиз етмас эди.

Жаҳлим чиқадигани — шу кунларда катта ёшдаги «Ҳусниддин» каби фикрлайдиганларга кўп дуч келяпман.

Тадбиркорларни даромадини кавлагани-кавлаган.

Айниқса хусусий мактаблар даромадини ҳисоблайдиганлар кўп:

— Мактабинг тўлови қанча?
— 6 миллион.
— Нечта ўқувчи ўқийди?
— 500 та.

Ҳаёлида дарров 6 000 000 x 500 га кўпайтириб, роса соққа қиляпсизлар эканда, деб қўяди.

Ваҳоланки, мактаблар саҳна ортида қилаётган харажатлари уларга кўринмайди.

Ўзи тадбиркорларни чўнтагини ҳисоблаш қонимизга сингиб кетганми дейманда?

Менимча, муаммонинг илдизи — коммунизмга бориб тақалади.

Ҳамма нарса текин бўлиши керак деган чўпчакни нечта авлодга сингдириб кетди..

Сиз ҳам шу тоифадан бўлсангиз — илтимос ҳалол тадбиркорларни пулини ҳисоблашни бас қилинг.

Ишласин, даромад қилсин, ривожлансин, қаддини урсин!

Тадбиркор ривожланса — халқ ҳам ривожланади.

@ustoz_kundaligi

3.9k 0 19 16 120

Менга кўп бериладиган иккита савол:

1. Ўқитувчиман. Иш керак. Яхши ишлар йўқми?

2. Раҳбарман. Ўқитувчи керак. Яхши устозлар йўқми?

Ўйлаб қарасам, икки томонга ҳам зўр манфаатим тегаркан)

Бу ишимни кенгроқ миқёсда бажармоқчиман:

Ўқитувчимисиз?

Иш излаяпсизми?

Қуйидаги ҳавола орқали менга маълумот қолдиринг.

Агар биз излаётган устозлардан бўлсангиз, сизга тезда алоқага чиқамиз.

👉 https://forms.gle/di6TqcmGM9ydygdf8


Ўқувчиларимга қараб ичимдан ўтказдим:

"Сенларга маза-да.

Сунъий интеллект — Chat-GPT бор:

Шундай ёзасанлар жавобларни чиқаради. Истасаларинг инглиз тилида суҳбатлашасанлар.

Иншоларингни ҳам дарров текшириб беради.

Мен IELTS'га тайёрланган пайтда ундай афзалликлар бўлмасди:

Сўзларни битталаб интернетда қидириб чиқардик. Саралашга анча вақт кетарди.

Иншоларимизни устоз текшириб беришини кунлаб кутардик.

Таржима иловарига битталаб ёзиб қидирардик.

Эҳ, ўша дамлар.."

Дедим-у, катталарни ҳам менга айтган гаплари эсимга тушди:

"Сенларга маза-да.

Интернет бор. Хоҳлаган вақтинг инглиз тилида манбаа топасанлар.

Биз эса соатлаб кутбхонада навбат кутардик.

Эҳ, ўша дамлар.."

Қиссадан ҳисса:

Менам қарияпман шекилли 😅

Қизиқ: ҳозирги ёш авлод кейинги авлодга нима деб мақтанар экан-а?

@Ustoz_kundaligi

4.3k 0 43 10 225

Аслингдан-да яхшироқ кўриниш: "Гало Эффекти"

Дарс ўтиш бўйича ўрганганларимни улашсам — баъзилар фарзанд тарбияси ҳақида савол сўради.

Соқол қўйиб юргандим — ҳамма диний масала сўради.

Ўқиган китобларимдан гапирсам — кўпчилик қандай китоб ўқиш бўйича маслаҳат сўради.

Фарзандим ҳали чақалоқ — тарбиялашни билмайман.

Диний таълим — ўқимаганман.

Китобхон эмасман.

Ҳайратланаман, шунчалик ўзимни аслимданда ақлли кўрсатиб қўйдиммикан?

Ўйланиб турсам — "Таъсир Психологияси" китобида "Гало эффекти" га кўзим тушиб қолди:

Гало — Қуёш атрофидаги нур бўлиб, инсонлар кўзида Қуёшни янада каттароқ, ҳайбатлироқ кўринишига сабабчи бўлади.

"Гало Эффекти" биринчи марта 1907 йилда психолог Фридирих Велс томонидан тадқиқот қилинган.

Тадқиқотда учувчидан қўл остидаги янги келган хизматчиларини 3 хил йўналиш бўйича:

- жисмоний кўриниш;
- ақлий;
- лидерлик қобилиятига кўра баҳолаш талаб қилинади.

Натижа шуни кўрсатадики — жисмоний кўриниши чиройли бўлган учувчилар бошқаларга қараганда ақлий қобилият ва лидерлик бўйича ҳам устунроқ деб гумон қилинади.

Аслида эса чирой ва ақлий қобилият ўртасида боғлиқлик йўқ эди..

Бошқа тадқиқотда эса чиройли ўқувчилар, кўримсизроқларга қараганда яхшироқ баҳо олиши аниқланган.

Мисоллар ҳар хил, хулоса эса бир:

Инсонлар бошқалардаги бир яхши хислатни кўриб, ҳамма соҳада шундай яхши бўлади деб хато фикрлашади!

Инсоннинг бу янглиш психологиясидан фирибгарлар моҳирлик билан фойдаланади — чиройли костюм-шим кийиб, хушбўй атирлар сепади:

Одамлар эса уни кўринишини кўриб, ҳамма соҳада шундай илғор бўлса керак деб уларга пулларини ишониб топширади.

Хулоса

Бир соҳада зўр дегани — ҳаммасида зўр дегани эмас.

@Ustoz_kundaligi

4.8k 1 42 8 160

“Доска даҳшати”: синф олдида жавоб беришга
қийналувчи ўқувчига ёрдам бериш ҳақида
 
Мақола мавзусида тилга олинган муаммони алоҳида тавсифлаш ортиқча. Бу вазият барча устозларга яхши таниш.

Синф тахтаси олдига чиқиб, ўқитувчи ва синфдошлар “ўткир нигоҳи” қаршисида жавоб бериш ўзига хос асабий жараёнлигини тушунамиз.

Лекин нега айрим ўқувчилар буни енгиб бўлмас даражада оғир ўтказади? Уларга устоз қандай ёрадам бериши мумкин?

“Доска олдида” дейилмиш вазиятдан қўрқиш (фанда томошабинлар олдига чиқиб гапиришдан қўрқиш “глоссофобия” дейиладиган ҳолат) нинг асосий сабаблари:

1)мағлубиятдан қўрқиш (кўпинча ота-онанинг болага жуда катта умидлар боғлаётгани доимий таъкидлаб келиши ортидан юзага келади);

2) алоҳида олинган ўқитувчидан қўрқиш (авторитар, қўпол муомала қилувчи, кескин танқидни синфдошлаш орасида билдиришдан ҳеч тортинмайдиган ўқитувчи қўрқинчлироқ кўринади);

3) боланинг шахсий хусусиятлари (ўта хавотирли, тортинчоқ, журъатсиз, мағлубиятни узоқ унутолмайдиган бўлиш);

4) мавзуни ёки фанни яхши билмаслик (дарсга тўғри усулда тайёрланмаслик оқибати);

5) нутқ камчиликлари (дудуқланиш, чучук талаффуз қилишдан тортиниш);

6)синфдошларнинг масхаралаши (айниқса, тенгдошлар баҳоси ва муносабатига катта эътибор қаратиладиган ўсмирлик ёшида).

Қоида тариқасида ўқитувчи доска олдида жавоб беришга қийналадиган ўқувчини қўллаб-қувватлаши ва унга ёрдам бериши шарт, деб ҳисобланади.

Бунинг учун педагоглар қуйидаги усулларни қўллаши ҳақида маълумотлар келтирилади:

-болага бошида оғзаки эмас ёзма жавоб беришга рухсат этадилар;
-дарсдан кейин ўқувчини яккама-якка тинглаш учун вақт ажратадилар;
-ўқувчи жавоб бераётганда таяниши учун кўргазмали материаллар, жадвал, режа тақдим этиб турадилар;
-доскага болада хавотирлик нисбатан паст бўлган пайтда, масалан, кичик синфларда жисмоний дақиқадан кейин чақирадилар;
-болага биров билан жуфтликда жавоб бериш имкониятини яратадилар.

Юқоридаги умумий усуллардан ташқари “доска даҳшати” га учраган ўқувчилар билан ишлашда педагоглар учун фойдали қуйидагича ёндашувлар ҳам келтирилади:

а)боладан “Сенга яна қандай саволлар беришимни хоҳлардинг?” деб сўраш (ўқитувчи саволларидан қўрқувни сусайтиришга ёрдам беради);

б)синфда ҳар бир ўқувчининг ўз ўрни, бетакрор жиҳати борлиги, гуруҳ учун кераклигини эслатиб туриш (болалар бир бирининг устидан қўпол ҳазил қилишини чеклашда қўл келади);

в)тутилиб қолаётган болани шоширмаслик, гапини бўлмаслик (синф ўқитувчи тоқатсизлигини нозик ҳис этади ва унга тақлид қилишга ўтади);

г) педагог ўзи ҳам қандайдир хатолар қилиб туриши, “айбчалари” борлигини енгил ҳазил билан айтиб бериши (хато қилишдан қўрқишни сусайтиради);

д)болани ўз қўрқувлари ҳақида гапириб беришга ундаш (одам ўз ҳиссиётларини оғзаки баён орқали ташқарига чиқарар экан, енгил тортади).

Энг муҳими, “доска даҳшати” синдромига чалинган боламиз, минг уриниш билан ўз қўрқувини енгиб ўтган вазиятда устоздан ижобий эмоция, рағбат олиши керак.

Педагогик меҳрга тўла устоз боланинг ҳатто глоссофобия ортидан чала ва хато жавобларидан позитив қидириб топиши – тўлиқ жавоб бера олмаган болани “бошқаларга кўпроқ вақт қолдирмоқчи-да”, дея қўллаб-қувватлаши, аралаш-қуралаш жавоб бериб юборса, “буни ҳам янгича бир талқин, ижод, деб қабул қиламан” ёки “ҳар қайси тартиб ўзи тартибсизликдан бошланади” деб келаждаги ижобий натижаларга умид билдириши муаммо билан самарали курашишга хизмат қилади.

Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

@Ustoz_kundaligi


Пирр ғалабаси

Фанда "Пирр ғалабаси" (Pyrrhic victory) деган ибора бор:

Эпир подшоси Пиррнинг — Рим устидан қозонган ғалабасидан кейин пайдо бўлган.

Пирр ютган эди аммо катта талафотлар эвазига.

Хуллас, "Пирр ғалабаси":

Катта ёқотиш эвазига эришилган ғалабага айтилади.

Ёқотишлар шу даражада каттаки = мағлубият билан тенг:

1812-йилдаги Наполеон ва Россия урушини ҳам мисол қилсак бўлади.

Наполеон ғалаба қозонади. Лекин Россиянинг қаҳратон қишидан 30.000 дан ортиқ француз аскарлари ўлиб кетади.

Қўшин заифлашиб, чекинишга мажбур бўлади:

Ғалаба = мағлубият.

Эътибор берганмисиз?

Биз ўқитувчилар одатда ўқувчилар билан жанжаллашганда — "Пирр ғалабаси" орқали ғалаба қозонамиз:

Ўчир овозингни!
Ўтир икки!
Отангга қўнғироқ қиламан!
Гап қайтарма!

Болани овозини ўчириб, ўзимизни чемпионлардек хис қиламиз.

Унутамизки:

Бу ғалабага — ҳурмат, ишонч, дўстлик ришталарини вайрон қилиш орқали эришамиз.

Фойдаси — зарадидан-да кўп:

Қисқа муддатда ғалаба қилдик, узоқ муддатда ўқувчини ёқотдик..

Нима қилиш керак?

Ўқувчини жанжалда ютманг!

Ютқазманг ҳам!

Ютқазиб берманг ҳам..

Жанжалгача олиб борманг!

Қандай қиламиз?

Кейинги постларимизда ёзиб қолдирамиз, иншаАллоҳ.

@Ustoz_kundaligi

5.6k 1 22 9 148

Синфдошлар тазйиқи — буллинг ҳақида замонавий педагоглар нималарни билиши зарур?

Буллинг (инглизча bully – безори, уришқоқ, қўрс), яъни таълим даргоҳида болага мунтазам ўтказиб келинадиган босим, тегажонлик аллақачон бутун дунё педагогик жамоатчилигининг катта муаммосига айланган.

Буллинг 4 та аломатга эга бўлади:


1) бу тажовузкор ҳаракат;
2) бу мунтазам амалга ошириладиган ҳаракат;
3) бу таъсир қудрати нотенг одамлар ўртасидаги муносабатларга хос ҳаракат;
4) бу атайин қилинадиган ҳаракат.

Буллингни ўрганишда дунёдаги етакчи олим норвегиялик Дан Ольвиус бўйича, буллингни асосан ушбу хусусиятларга эга ўқувчилар амалга оширади:

1) ҳукмронлик қилиш, бошқаларни бўйсундириш орқали ўз мақсадларига эришиш эҳтиёжи кучли;
2) жиззаки ва тез жаҳл қилишга мойил;
3) кўпинча катталар, жумладан, ота-она ва ўқитувчиларга намойишкорона агрессивлик намоён этувчи;
4) зиён етказган одамларига ачиниш ҳис этмайдиган.

Мактабда синфдошлар тазйиқи одатда 3 хил шаклда намоён бўлади:


1)жисмоний таъқиб (туртиш, уриш ва ҳ.);
2)вербал таъсир (масхаралаш, таҳқирлаш ва ҳ.);
3)изоляция қилиш (гуруҳдан четлаштириш, гуруҳий муносабатларга қўшмаслик ва ҳ.).

Буллинг содир бўлишининг айрим қонуниятлари борки, буларни ҳар бир устоз билиши айни муддао бўлади:

а) ўқувчилар жамоасида авторитет қозона олган устозлар синфларида буллинг кўрсаткичлари паст бўлади;

б) буллинг одатда ўқув йили бошида, яъни ўқувчилар гуруҳдаги ўз ўрни учун фаол курашга киришган пайтда юқори даражага етади;

в) кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бошқа болалардан кўра уч баробар кўпроқ буллинга учрайди.

Д.Ольвеуснинг тадқиқотларидан маълум бўлишича, ўқитувчи ўқувчилар билан муносабатда қуйидаги оддий тўрт тамойилга амал қилса, буллинг кўрсаткичлари 30-50% пасаяди:

1)ўқувчилар гуруҳи ҳаётига самимий ижобий қизиқишни намоён этиш;

2)ноўрин хатти-ҳаракатлар учун қатъи чегараларни ва чекловларни белгилаш;

3)ўрнатилган меъёрларни бузганлик учун жисмоний жазо ёки айбситиб уришиш усулидан фойдаланиб эмас, муайян санкциялар бериш орқали муносабат билдириш;

4)ўқувчилар учун авторитет ва ижтимоий роль модели сифатида намоён бўлиш.

Асосийси, педагог буллингни шунчаки болалик шўхлиги деб тушунмаслиги, бунга ниҳоятда жиддий эътибор қаратиши муҳим. Буллингга қўл урганлар ва уларнинг ота-онасига бундай қилмишлар жазосиз қолмаслигини англатиш керак.

Синф раҳбари буллинг мавзусига бағишланган тарбиявий соат ўтказиши, “Одамлар нега бир-бирини ҳақоратлайди?”, “Бировни масхаралашга бизни нима ундайди?” каби иншолар ёзиш, давра суҳбатларини ўтказиш орқали болаларни ушбу муаммо ҳақида ўйлантириб қўйиши фойдадан ҳоли эмас.


Муаммо ҳақида ота-оналар, маъмурият, ходимлар, ўқувчиларни хабардор қилиш мақсадга мувофиқдир. Мутахассислар муаммо билан шуғулланадиган умумий мактаб қўмитаси тузишни таклиф этадилар.

Ўқитувчи ўқувчилар билан буллингга қарши қоидаларни ишлаб чиқиши ва қабул қилиши тавсия этилади.

Шунингдек, буллинг қурбони учун ўзини ҳимоя қилишга қодир юқори синф етакчи ўқувчиларидан бирини масъул этиб тайёрлаш амалиёти ҳам яхши натижа бериши кузатилади.

Буллинг қандай сабаб билан вужудга келмасин, ўқитувчи “зўравон” билан ҳам, “қурбон” билан ҳам жиддий ишлашга доим тайёр туриши керак.

Ахир донишмандлар таъкидлаган ҳақиқат – инсон тақдири кимнинг оиласида туғилгани ва ким билан оила қурганидан ташқари яна кимнинг қўлида ўқиганига боғлиқ бўлишини унутмаслик керак.

Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

@Ustoz_kundaligi


Фойдаланиш мумкин бўлган нарсалар) 😂

@Ustoz_kundaligi

6k 2 50 11 224

Қийинчилик = осончиликми?

Ўта тарбияли ўқувчиларимнинг оиласи билан қизиқаман:

Оила муҳити қандай?
Отаси ким?
Фарзанд тарбияси билан қандай шуғулланган?

Барчасида бир умумийликни кўрганман:

Фарзанд тарбиясиданда каттароқ бўлган — жамият дарди билан яшаш.

Дўстим Муҳаммадга шу хулосамни айтсам зўр ривоят айтди:

Бир куни бир одамнинг қўлида йўлбарсни кўриб қолишади. Ҳайратда қолганлар ундан сўрашади:

— Бу шафқатсиз йўлбарсни қандай қилиб бўйсундирдинг?

У эса жавоб беради:

— Мен хотинимнинг қаттиқ хулқига сабр қилдим. Аллоҳ эса менга бу йўлбарсни бўйсундиришни осон қилди.

Ўйлаб қарасам, бу формула ҳақиқатан ишларкан:

Аллоҳ сизга бир дард бериб, бошқа кўплаб муаммолардан сизни фориғ қилади.

Юқоридаги оталарнинг муваффақияти — катта дард, катта муаммолар билан яшаш эди. Шу сабабли ҳам Аллоҳ уларга фарзанд тарбиясини осон қилганди.

"Қийинчиликдан кейин осончилик келади эмас, қийинчиликнинг ўзи аслида — осончилик", деб тафсир қилганди Нўмон Али Хон (94:5-6)

Ўз ҳаётимда ҳам эътибор берганман:

Мактаб, таълим, тарбия муаммоларидан четланишим билан мени маиший муаммолар ўраб олади..

Хуллас

Бир дардга йўлиқдингизми?
Сиқилманг.
Минг дарддан халос бўлиб турибсиз!

@Ustoz_kundaligi

10.3k 2 120 5 170

Синфда ўғрилик: педагогик муносабат тактикаси

Дунёда бировнинг бирор нарсаси йўқолмаган мактаб синфини топиш амримаҳол. Қаердаки болага:

- “меники” ва “бировники” деган тушунчалар ўртасидаги фарқ ўргатилмади;
- унда ўзини тийиш ва масъулият тарбиясига эътибор қаратилмади;
- унга бошқа одам ўрнига ўзини қўя олиш хусусияти сингдирилмади, шу ерда синфдошлар мол-мулкини ўзлаштириб олишга енгил қарашлар ҳукм суришига ажабланмаса ҳам бўлади.

Махсус тадқиқотлардан маълум бўлгани шуки, умуман, болалар ўғрилик содир этишига кўпинча:

а)импульсивлик, яъни қисқа муддатли хоҳишлар таъсирига осон берилиш;
б) муайян психологик эҳтиёжлари қондирилмагани;
в)маънавий тасаввурлар ва ирода шаклланмагани психологик негиз бўлади.

Синфда ўғрилик рўй бергани аниқланганда, аввало, ўқитувчи ўзининг педагоглигини унутмасдан, изқуварликка берилиб кетмай гуноҳкорларни фош этишга эмас, эътиборни вужудга келган вазиятдан тарбиявий мақсадда қандай фойдаланишга йўналтириши керак:

1)ўғрилик ҳаракатига (уни содир этган ҳозирча номаълум бола шахсига эмас) нисбатан салбий баҳони қатъий маълум қилиш, ҳар қандай иши учун одам эртами кечми жавобгар бўлишини таъкиддаш лозим;

2) вужудга келган вазиятни ўғрилик қурбонига айланган одамнинг ҳис-кечинмалари нуқтаи назаридан изоҳлаш мақсадга мувофиқ;

3)педагог ўғирланган нарсани ишлатиш қатъиян ман этилиши ва уни эгасига қайтариш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш мумкинлиги, бунда ўзи ҳам воситачи бўлишга тайёрлигини, бировнинг сирини сақлай билишини айтиши керак.

Синфда ҳеч ким берухсат бошқаларнинг нарсасини олмаслиги учун эгаси номаълум нарсани ўқитувчига олиб бориб бериш қоидасини ўрнатиш муҳим.

Ўғриликка қўл урганни милиция ва даҳшатли жазо билан қўрқитиш, унга “ўғри” деган тамғани босиб қўйиш ва келажакда жиноятчи бўлиб кетишини башорат қилиш психологик жиҳатдан ўзини оқламайди.

Бундан кўра, болаларга нарсасини ўғирлатган синфдошининг ўрнига ўзларини қўйиб кўришни ва бу ҳодиса улар билан содир бўлганда қандай аҳволга тушишлари мумкинлиги ҳақида ўйланиб кўришга ундаш фойдалироқдир.

Ўғриликни қоралаш даражаси йўқолган нарса нархига боғлиқ бўлмай, чизғич ўғрилигига ҳам, катта пул ўғрилигига ҳам бирдек салбий баҳони баён этиш керак.


Нотўғри иш қилганини тан олиб, одамлардан кечирим сўраш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмаслигини, бунга фақат ҳақиқатдан мард инсонлар қодир бўлишини таъкидлаши самаралидир.

Содир бўлган нохуш воқеадан кейин педагог синф билан суҳбатлашишда ўғриликни амалга оширган одам билан яккама-якка суҳбатлашишга тайёрликни, бунда ўғирланган нарса нима учун керак бўлганини билиб, мақсадга эришишнинг бошқа тўғри йўлларини қидиришиб юборишга ваъда бергани маъқул.

Энг муҳими, бола ўғриликни спонтан, бирламчи ҳис-туйғуга эргашиб, ўзининг истак-хоҳишларини, ҳавасларини бошқара олмай содир этган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаш педагогга кўпроқ ярашади.

Нохуш ҳодиса ортида бўлажак катта жиноятчи қўллари эмас, тан олиниш, ўзининг нимага қодир эканини исботлаш, эътибор қозониш эҳтиёжи қондирилмаган ёки зерикиб, бекорчи қолган, жўшқин воқеаларга бой ҳаётга интилувчи, кимдандир шундай йўл билан қасос олса, барчага қудратини кўрсатча ички ғалаёнлари босилади, деб янглиш ўйлаётган, ўзини ўзи етарли тушунмаётган педагогик-психологик ёрдамга муҳтож кўнгилни кўриш ўқитувчининг юксак касбий эътиқодидан дарак беради.

Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

@Ustoz_kundaligi


Машҳур мутахассисдан маслаҳат сўрадим:

— Видео контент қилайми ё матн устида ишлайми?

— Матнга урғу беринг:

Видеога катта энергия ва маблағ кетади. Таҳминимча, 2-3 йилда сунъий интеллект бемалол видео ясаб бера оладиган даражага келади.

Шунда матнларингизни ташлаб, видеога айлантириб оласиз. Ҳозирча матн устида ишланг.

P.s: Маслаҳатни кучлилигидан бошимни қашлаб қолдим)

@Ustoz_kundaligi

6.8k 0 25 18 220

Эртадан ароқ ичмайсанлар!

Америка 1919-йилда алкогольни кескин таъқиқловчи қонун қабул қилади:

— Ичиш;
— Сотиш;
— АҚШга олиб кириш қатъиян ман этилади.

Ислоҳот учун ўрнатилган қонун тескари натижа беради:

1. Одамлар уйида қўлбола маст қилувчи ичимликлар тайёрлашни бошлашади. Талабга жавоб бермайдиган бу ичимликлардан кўплаб инсонлар заҳарланиб ўлади;

2. Канада ва Мексикадан ноқонуний йўллар билан ароқ олиб кириш — контрабанда кучайиб кетади. Қора бозорлар кўпаяди;

3. Алкоголга талабни кўрган — мафиалар бор эътиборини ноқонуний спиртли ичимликлар бизнесига қаратади. Катта даромад кўради;

4. Фуқаролар эса давлатдан норози.

Америка хато қилган эди:

Инсонларни ўзгартирмасдан туриб, қатъий жазо ва таъқиқлар жорий қилиш — иш бермайди.

1933-йилда қонунни бекор қилади.

Балки шу сабабли ҳам Ислом маст қилувчи ичимликни 3 босқичда йўқ қилгандир..

Биз жамият қон-қонига сингиб кетган муаммоларни осонликча ҳал қилмоқчи бўламиз:

— Коррупцияни қандай йўқ қилсак бўлади?
— Пора олганга ўлим жазоси тайинлаймиз, тамом вассалом!

Шу каби саёз фикрлайдиганлар учун Монтескенинг зўр гапи бор:

“Агар коррупцияга ўлим жазоси белгиланса, одамлар ўша жазодан қочиш учун ҳам пора беради".

Фарзанд тарбиясида ҳам шундай:

Бола 20 га чиққунигача тарбияси билан ҳеч ким қизиқмайди. Энди суяги қотганида бирдан кескин чекловлар билан болани тарбияламоқчи бўламиз.

Хуллас, нима демоқчиман?

Муаммолар — мураккаб:

Кескин ва тезкор чоралардан кўра, онгли ва изчил ёндашув самаралироқ бўлади!

@Ustoz_kundaligi

8.4k 1 73 12 223

Таълим-тарбияда киноя: мақбул ёки номақбул усул?

Енгил ҳазил, самимий кулгу одамларни бир бирига тез яқинлаштириши аниқ. Ўқувчи билан яқин дўстона муносабат ўрнатишни қайси устоз истамайди?!

Педагогнинг моҳирона кинояси тажанг вазиятни юмшатиши, синфда ҳиссий енгиллик, мулоқотга очиқлик кайфиятини кучайтириши орқали балки шу мақсадга эриштирар мумкин.

Ахир киноя, ўқувчига нисбатан танқидни қўполлашмай, синфдаги муҳитни таранглаштирмай амалга ошириш имконини беради.

Албатта, педагогик жараёнда киноянинг устун томонларидан унумли фойдаланиш учун айрим муҳим қоидаларни назардан қочирмаслик талаб қилинади:

1.Киноянинг психологик ва коммуникатив ҳавфларини инобатга олиш – ўқувчининг умумий даражаси “коса тагидаги ним коса” ни тушунишга қодирлиги, гапнинг маъноси қолиб, уни масхаралашга интилишдек қабул қилиш эҳтимолини ўйлаб кўриш. Бунинг учун кинояда кўпроқ ўқитувчи ўзига қаратилган мурожаатлари енгилроқ ҳис этилишини тушуниши зарур.

Дейлик, кўпинча уй вазифасини бажармай келадиган ўқувчи бир сафар чала-чулпа бўлса-да ҳаракат қилиб келганда, “Фалончиев, қуёш бугун қаердан чиқди”, деган ташқарига йўналган киноядан “Раҳмат сенга, очиғи менинг тобора ўлиб бораётган умидларимни тирилтириб юбординг” мулоҳаза мақбулроқмикан...

2.Киноя шахсни камситиш воситасига айлантирилмаслиги – боланинг объектив ўзгартира олмайдиган нарсалари (оилавий шароити, қандайдир жисмоний белгилари, қайсидир фаолият турларидан табиий ожизлиги ва ҳ.) киноя объектига айлантирилмаслиги.

Масалан, узоқдан қатнаб, кўпинча кечиқиб қоладиган болага “Кейинги сафар ортингдан вертолёт жўнатайликми энди...” кабилида киноя қистиргандан кўра, “Дарснинг бир қисмини ўрганмай қолдинг-ку, мен эса бу иш учун ойлик оламан, энди виждон азобида бугун ухлолмайман, тинчгина ухлашимни истасанг, танаффусда ёки дарсдан кейин олдимга келиб қолиб кетган жойларингни билиб оларсан”, деган мақбулроқмикан...

3.Киноя ишлатиладиган гуруҳнинг хусусиятларини ҳисобга олиш – синф ўқувчилара ўртасида шаклланган муносабатлар, кўпчилик болаларнинг дунёқараши ва идеаллари қандайлигини билиб ёндашиш.

Мисол учун, тажрибамизда синфдаги лидер боланинг хатосига реакция сифатида раҳбар шахс “Болани мақтасанг, иштонига ... қўяр экан” деган қўпол кинояни ишлатганига гувоҳ бўлганмиз, ваҳоланки, етакчининг гуруҳдаги мавқеини ҳисобга олиб, қолаверса, элементар педагогик одобни сақлаб кинояни “Чўққига чиқиш бошқа, чўққида туриш бошқа”, “Агар қани илғорлар орасида йўқлигим билинармикан, деган бўлсангиз, ишонинг йўқлигингиз сезилди” шаклида айтган мақбулроқмикан...

4.Кинояга нишон ўқувчи шахси бўлмаслиги – вазиятдан келиб чиқиб, ўқувчига нисбатан киноя ишлатиладиган бўлса, унда боланинг бутун шахсини эмас, айнан ўша танқидга арзийдиган алоҳида сифаи ёки ҳаракатни мўлжалга олиш.

Хусусан, жисмоний тарбияга махсус кийим олиб келмайдиган болага баъзилар каби “Форма, эсдан чиқди, дейсанми? Ўзингни ҳам эсдан чиқариб қўймабсан-да?” деб эмас, “Билмадим, балки МЧС дан илтимос қиламанми, энди, ҳаммага ҳалиги қор кўчкиси бўлиши мумкин, деб бир кун олдин СМС хабар юборишади-ку, сенга эртага жисмоний тарбияга форма керак бўлади, деган хабарча” жўнатишади, деб ҳазил қилган мақбулроқмикан...

Энг муҳими, ҳар қандай вазиятда ҳам педагогик мақсадда киноянинг қўлланишида бош қоида – суҳбатдошга нисбатан ҳурмат бўлиб турса, унинг замирида яширинган қудратли таъсир кучини тўғри йўналтириш қийин бўлмайди.

Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)

@Ustoz_kundaligi


Тўп ортидан қувиш

1982-йили Вайне Гретзкий хоккей бўйича дунёдаги энг кўп тўп киритган спортчига айланади.

Муваффақиятининг сири — оддий.

Барча тўпга етиш учун рақобатлашганда — мен тўп қаерга келишини кўриб, ўша ерга туриб олардим, дейди Вайне.

Менимча, таълим тизими орқада қолаётганининг сабаби ҳам шу — мактаблар тўп учун курашади.

Маъно муҳим эмас, беллашув муҳим:

Минглаб болалар тақдири қизиқ эмас — 4-5 таси олимпиадада ўрин олса бўлди;

Тушунганининг аҳамияти йўқ — тестда яхши натижа кўрсатса бўлди;

Ўқувчилар тарбияси муҳим эмас — ўқишга кўпроқ кириб, мактаб рейтингини кўтарса бўлди.

Рейтинг учун курашиш = хоккей тўпини ортидан қувишдек гап:

Мактаблар беллашув билан банд — лекин келажакда бу кўникмаларга жамиятда эҳтиёж йўқ.

Ишсизлик сонининг йилдан-йилга ортиб боришининг асосий сабаби ҳам шу.

2008 йил, 150 та корхона раҳбарлари уларга тестни яхши ишловчи эмас, балки тарбияли, тез кўникишга мойил ва ташаббускор битирувчилар кераклигини айтиб ўтади.

Яъни замонавий бозор иқтисодиёти учун — ўқувчиларнинг қизил дипломи, тест натижалари, фахрий ёрлиқлари қизиқ эмас. Уларнинг кўникмалари қизиқ.

Мактаб эса бу кўникмаларни ўлдиряпти, афсуски..

Хулоса

Тўғри йўлда беллашинг!

@Ustoz_kundaligi


Осон яшаш учун аҳмоқ бўлиш керакми?

Кўпчилик ҳаётда аҳмоққа маза деб ҳисоблайди.

Сабаби, аҳмоқнинг бахти — арзон. У музқаймоқ еб ҳам бахтли яшайверади.

Уни кутаётган қийинчиликлардан бехабар — ҳаётдан мамнун.

Ақллига — қийин.

Инсон ақллилашар экан — ҳақиқатларни кўришни бошлайди:

Ким у билан пули учун дўст, ким унга ҳасад қилади, уни қандай хавф-хатар кутяпти, қачон доллар ошади ва ҳоказо.

Билими унга хотиржамлик бермай, бахтли яшашига йўл қўймайди.

Юқоридаги мулоҳазалар қисман тўғри, лекин мен қўшилмайман!

Чунки ҳақиқий ақлли инсон:

- ўзининг заифлигини;
- қисмат олдида нақадар ожизлигини;
- барча нарса барибир Аллоҳга бориб тақалишини англаб етади.

Англар экан — Роббисини танийди.

Танир экан — ўзини унга топширади.

Топширар экан — хотиржам бўлади.

Хотиржам экан — бахтли яшайди.

Хулоса

Аҳмоқ бўлма. Чала ақлли ҳам бўлма. Чинакам ақлли бўл!

@Ustoz_kundaligi

8.2k 1 101 12 249
Показано 20 последних публикаций.