Репост из: Олий суд | Расмий канал
2024 йилда судлар томонидан биринчи инстанцияда 3 015 189 та (фуқаролик, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, иқтисодий, маъмурий) иш мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 43 фоизга, шу жумладан, фуқаролик ишлари 59 фоизга, иқтисодий ишлар 61 фоизга ошган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларининг 3,5 фоизи бўйича келтирилган шикоят ва протестлар асосида вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг апелляция ва кассация инстанцияларида қайтадан кўрилган. Шу билан бирга 96,5 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмаган. Яъни, бу ишлар бўйича қабул қилинган суд қарорлари билан ишда иштирок этган тарафлар тўлиқ рози бўлишган.
Шунингдек, биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларининг юқори инстанцияларда атиги 0,8 фоизи бекор қилиниб, янги қарорлар қабул қилинган, 0,7 фоизи эса ўзгартирилган.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram