ЯНГИ ТАЙИНЛАНГАН СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туман ҳамда туманлараро маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.
Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 18 декабрдаги қарорларига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган
Э. Акбутаев, Ж. Салохиддинов, Ж. Убайдуллаев, М. Маматбаева, М. Махмудова, А. Мирзаева, Б. Якубов ва
А. Байназаровнинг қасамёди эшитилди.
Тадбирда иштирок этган судьяларнинг ота-оналари ва яқинлари уларга энг яхши тилакларни билдирди.
Қасамёд қабул қилган 8 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьялар одоби кодекси" топширилди.
Сайт I
Telegram I
Facebook I
YouTube I
Instagram