ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ИККИТА СУДНИНГ ЯНГИ БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Бугун кенг жамоатчилик вакиллари ва суд фахрийлари иштирокида жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман ҳамда Нукус ҳарбий судларининг янги маъмурий биноларининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. Исломов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А. Оринбаев судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судловни амалга оширилиши учун судларга ташриф буюрувчи фуқаролар ҳамда суд жараёнларининг барча иштирокчилари учун замонавий, ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш масалаларига эътибор янада кучайтирилиши натижасида судларнинг моддий-техника базаси кескин яхшиланаётганини алоҳида таъкидлашди.
Қайд этилганидек, сўнгги 5 йилда 84 та суд учун 51 та янги бино қуриш, 23 та суд учун 17 та мавжуд суд маъмурий биноларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиб, жами 107 та суд замонавий бинолар билан таъминланди.
Хусусан, биргина Қорақалпоғистоннинг ўзида 5 та суднинг бинолари янгитдан қурилиб, 2 та суд биноси реконструкция қилинди.
Бугун фойдаланишга топширилган суд бинолари энг замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Уларда нафақат судьялар ишини осонлаштириш, балки фуқаролар учун ҳам қулайлик яратадиган видеоконференцалоқа ва аудиофиксация тизимлари, инфокиоск, корпоратив тармоқ йўлга қўйилди.
Очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонлар суд биносида яратилган шароитлар билан танишишди.
Сайт I
Telegram I
Facebook I
YouTube I
Instagram