Репост из: Koba 3344
🇺🇸 Трамп АҚШ миллий криптовалюта захирасини ишга туширишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди
Бу захира Bitcoin, шунингдек, Ripple, Cardano ва Solana криптовалюталарини ўз ичига олиши кутилмоқда.
"Криптовалюта захираси Байден маъмуриятининг кўп йиллик коррупцион ҳужумларидан сўнг" рақамли активлар саноатини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва АҚШни дунёнинг криптовалюта пойтахтига айлантиради", деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Ушбу хабар фонида Bitcoin ва бошқа турдаги криптовалюталарнинг нархлари тез суръатлар билан юқорига кўтарилмоқда.