🇷🇺🇨🇳🇺🇸
Россия ва Хитой разведка хизматлари АҚШ миллий хавфсизлик хизматлари соҳасида ишлайдиган ва ишдан бўшатилган ёки ишдан бўшатилиш ёқасида турган ходимларни оғдириб олишни фаоллаштириш кўрсатмасини олди. Бу ҳақда Америка разведкаси маълумотларидан хабардор тўрт манбасига таяниб, CNN хабар берди.АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Жиноий тергов хизмати томонидан тайёрланган ҳужжатда келтирилишича, разведка ҳамжамияти "юқори даражадаги аниқлик"да "чет эллик рақиблар", жумладан, Россия ва Хитой ҳам Дональд Трамп маъмуриятининг оммавий қисқартиришлари фонида федерал хизматчиларни оғдириб олишга уринаётганини баҳолаган.
Россия ва Хитой (шунингдек, АҚШнинг бошқа рақиблари) махфий маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга ва синов муддатида бўлган ходимларга қизиқиш билдирмоқда. Улар АҚШнинг муҳим инфратузилмалари ва ҳукумат ҳужжатлари тўғрисида маълумот беришлари мумкин.
👉
@Geosiyosatuz