🇺🇿🇷🇺Ўзбекистон Россия Федерацияси билан виза режимини ёқлайдиЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров Россияда миграция қонунчилигининг қатъийлаштирилишини танқид қилиб, Марказий Осиёнинг барча давлатларини Россия билан виза тартибини жорий этишни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Қодиров ўзининг Телеграм-каналида россиялик сиёсатчиларнинг “Мигрантлар кодекси” ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини яратишни таклиф қилган баёнотларига изоҳ берди.
💬 “Мен кутилаётган беқарорлик ва кўчиб келганлар сонининг кескин кўпайиши фонида нафақат биз, балки бутун Марказий Осиё минтақаси россиялик сиёсатчиларнинг Россия билан виза режимини жорий этиш ташаббусларини қўллаб-қувватлаши керак, деб ҳисоблайман”- деди Қодиров.
👉
@GeoSiyosatuz